Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги
Ер муносабатларнини тартибга солиш бўйича ахборотлар ва эрга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш
 "Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш ва қарор чиқариш интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (222кб; ПДФ)
 Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 20 августдаги  229-сон қарори (3. 3мб; ПДФ)
 Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш ва қарор чиқариш (268кб; доc)

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкалари бериш (реализация қилиш)
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси — бу қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашган жойга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер фондининг бир қисми. 2008 йил 1 январгача якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги таркибига кирмайдиган эрлардан белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир оилага 0, 06 гектаргача мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун берилади. 2008 йил 1 январдан бошлаб якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари кимошди савдолари асосида фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида қурилган уй-жой жойлашган ер участкаси туман ҳокимининг қарорига биноан, якка тартибда уй-жой қурувчига (Ўзбекистон Республикаси фуқаросига) ҳар бир иморат солувчига 0, 06 гектардан кимошди савдоси ўтказмасдан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилади. 

Ер участкалари беришда (реализация қилишда) фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш учун ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади. Аризага ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича турар жойларнинг кадастр иши нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилиши учун ажратилган ер массивида уй-жой қуришга буюртма расмийлаштирган якка тартибда уй-жой қурувчи компаниянинг ҳудудий филиалларига аниқ ер участкасини ва танлаб олинган намунавий лойиҳани кўрсатган ҳолда ёзма ариза билан мурожаат қилади. Ариза туман (шаҳар) ҳокими бошчилик қиладиган,  ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия (кейинги ўринларда «комиссия» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади. Комиссия таркибига «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш органлари, санитария-епидемиология хизмати, фуқаролар йиғинлари вакиллари ва бошқа шахслар киритилади. Комиссия ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки ер участкаси бериш асосли равишда рад этилиши тўғрисида хулоса чиқаради. Фуқароларга белгиланган тартибда кимошди савдосида ер участкасини сотишда комиссиянинг қарори талаб қилинмайди. 
Ер участкалари биринчи навбатда: 
• Ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилаётган фуқароларга; 
• Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига; 
• Байналмилал жангчиларга; 
• Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг оилаларига; 
• Меҳнат фахрийларига; 
• Ўзлари эгаллаб турган давлат турар жой фондининг турар жойларини шаҳар ва туман ҳокимликларига бераётган фуқароларга берилади. 
Туман (шаҳар) ҳокими комиссиянинг ижобий хулосаси асосида 10 кун муддатда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Ер участкасини кимошди асосида сотишда ҳокимнинг қарори кимошди натижалари асосида 10 кун муддатда қабул қилинади. 
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш органлари томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда уч кун муддатда ер участкаси ажратиш ва унинг чегараларини натурада чиқариш амалга оширилади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар берилади: 
• туман (шаҳар) ҳокимининг қароридан кўчирма; 
• участка чегаралари чизилган массивнинг бош режасидан нусха. 
Ер участкалари бериш тўғрисида илтимос қилган барча фуқароларга ер участкалари ажратиш имконияти бўлмаган ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкалари олишга эҳтиёжмандларнинг ҳисобини юритади. Навбатда туриш тартибида ер участкалари олишга эҳтиёжманд бўлган фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан бир йилда камида бир марта тасдиқланади. Илтимос қилувчилар ер участкаси беришнинг тахминий муддати кўрсатилган ҳолда тасдиқланган рўйхатга киритилганлик тўғрисида хабардор қилиниши керак. Якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мавжуд эмаслиги ер участкаси бериш рад этилиши учун асос ҳисобланади. Ер участкаси бериш рад этилган тақдирда ҳокимлик уч кун муддатда бу ҳақда ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади. Ер участкаси бериш рад этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин. 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЯГОНА ҚУРИЛИШ РЕГЛАМЕНТИ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й. , 34-сон, 455-модда)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонини бажариш юзасидан, норматив-ҳуқуқий базани туркумлаштириш, қурилиш жараёни барча босқичларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирини такрорлашининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.
Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: 
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентини босқичма-босқич шакллантириш ва уни амалда қўллаш натижалари мониторингини олиб бориш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсатномалар бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ ер участкалари ажратиш, шунингдек қурилишга рухсатнома бериш тартиботларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш тартибини, шунингдек шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли органларнинг фаолияти ташкил этилишини ҳамда қурилиш жараёни субъектлари ўртасидаги хўжалик-шартнома муносабатларининг аҳволини батафсил ва танқидий ўрганиб чиқиш, кейинчалик илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
объектлар қурилиши жараёнини техник жиҳатдан тартибга солиш доирасида жорий этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларни техник стандартларнинг халқаро тизимига интеграциялашни таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқиш ва янгилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
2. Ишчи гуруҳ (Закиров) 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тузилмага ва тадбирларга биноан Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти босқичма-босқич шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, шу жумладан объектлар қурилишига мажбурий норматив ва техник талабларни, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиби такомиллаштирилишини, шунингдек ваколатли органлар ва ҳамда қурилиш жараёни бошқа субъектларининг самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминласин. 
3. Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентининг рухсат бериш ва рўйхатдан ўтказиш тартиботларини туркумлашни назарда тутувчи биринчи қисми 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар кирицин;
уч ой муддатда шаҳарсозлик соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир амалдаги норматив ҳужжатларни ўзининг Интернет тармоғидаги расмий сайтига жойлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. И. Закиров зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 20 август,
229-сон


Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш
"Автомобил ёнилғиси савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (224кб; ПДФ)
 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги № 289 - сонли Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида қарори  (267кб; доc)
Тақдим этиладиган ариза шакллари 
 Ариза (30кб; доc)
 ЙИДХП орқали "Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш" хизматидан фойдаланиш
Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги № 289 - сонли «Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» қарори асосида амалга оширилади. 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар: 

Лицензия олиш учун лицензия талабгори "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза; 

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; 

в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ келувчи бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникциялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус маълумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси; 

е) Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; 

ж) ёнғин назорати ҳудудий органларининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;

з) "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан бериладиган метрологик таъминот тўғрисидаги хулоса? 

и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси. 

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. 

Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимига бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади. 

Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). 

Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. 

Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб рақамига ўтказилади. 

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди. 

Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборотлар
 "Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборотлар" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (217кб; ПДФ)
 Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш (352кб)
Автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишнинг ушбу Қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) "Автомобил транспорти тўғрисида", "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида", "Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишга татбиқ этилади. 
Автомобил транспортида йўловчилар ва багажларни ташиш тегишли лицензия, тендер натижалари бўйича белгиланган тартибда тузилган мунтазам йўналишларда йўловчилар транспортида хизматлар кўрсатиш юзасидан тузилган шартномалар (контракт) мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. 
Йўловчилар ва багажни ташишга тарифлар миқдорлари мазкур Қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади. 
Йўл чипталари, йўл ва чиптани ҳисобга олиш варақалари реквизитлари, йўналишлар, автовокзаллар (автостанциялар) паспортлари, автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишга тааллуқли шакллар ва йўриқнома-методик ҳужжатлар "Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти" агентлиги томонидан тасдиқланади. 

Йўловчилар ташувчи транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар: 
  • Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ва анжомлари тегишли стандартлар ҳамда техник фойдаланиш қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
  • Автотранспорт воситалари Дст 974/2000 Ўзбекистон давлат стандартига мувофиқ анжомларга эга бўлиши керак.
Йўловчиларни ташувчи ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар: 
  • Автомобил транспортида йўловчи ташувчи ҳайдовчилар Ўзбекистон давлат стандартларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.
Мунтазам қатновларни амалга оширувчи автобуслар ва йўналишли таксилар ҳайдовчилари йўналишда ишлаётганда: 
  • тендер контрактига мувофиқ ушбу йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномага;
  • тегишли лицензияга (лицензия карточкасига);
  • йўналиш ҳужжатларига;
  • йўл варақаси ва чипталарни ҳисобга олиш варақасига;
  • йўл варақаларида йўлга чиқишдан олдин белгиланган тартибда ўтказиладиган автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги қайдларга;
  • қатнов жадвалига ва йўналиш схемасига (шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда - унда аҳоли яшаш жойларидан ўтиш вақти, овқатланиш, дам олиш, тунги ухлаш вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда) эга бўлиши керак.
Йўловчилар ташувчи автотранспортвоситалари ишини ҳисобга олиш: 

Қуйидагилар йўловчилар ташувчи автотранспорт воситалари ишини ҳисобга олувчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади: 
  • а) автотранспорт воситасининг йўл варақаси;
  • б) шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро қатновчи (йўналишсиз таксилардан ташқари) автотранспорт воситаларининг чипталарни ҳисобга олиш варақаси;
  • в) автобус ва йенгил автомобилларнинг буюртманомалар (буюртмалар) ва бошқа шартномалар бўйича ишлаши юзасидан топшириқнома;
  • г) чипталарни сотиш ведомости (йўналишсиз таксилардан ташқари).
Автотранспорт воситаларининг йўл варақалари ва чипталарни ҳисобга олиш варақалари ҳамда буюртманомалар (буюртмалар) ва бошқа шартномалар бўйича ишлаши юзасидан топшириқнома бланкалари қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни ҳисобга олиш ва сақлаш қоидалари бўйича ҳисобга олинади ва ташувчида сақланади. 
Йўл ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Ҳайдовчи гаражда, йўлда, оралиқ манзилларга кириб ўтишда ва охирги манзилларда йўл ҳужжатларидаги барча қайдларнинг тўғрилигини кузатиб бориши шарт.  

Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш

 ДАВЛАТ ХИЗМАТИ РЕГЛАМЕНТИ (237 kb)

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА  (312 kb)
 ДАВЛАТ ВА КОРПОРАТИВ ХАРИДЛАР ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА (370 кб)


 ЭЛЕКТРОН ХАРИДЛАР ТИЗИМИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ВА УЛАРДАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ФОЙДАЛАНИШИНИ КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА (46 кб)

Хизмат номи:
Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш
Хизмат ҳақида:
Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш
Хизматнинг соҳага тегишлилиги:
Савдо-сотиқ
Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:
Юридик шахслар
Богланиш:
Хоразм вилоят ҳокимлиги
Хизматни кўрсатиш учун керак боладиган ҳужжатлар (нусхалар сони):
Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси томонидан белгиланади.
Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 август "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 181-сонли қарори
Хизмат нархи ва тўлаш тартиби:
Нарх ва тарифлар Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси томонидан белгиланади.
Хизматни кўрсатиш муддати:
Бир лаҳзада (Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси томонидан белгиланади)
Натижани олиш усуллари:
Электрон шаклда
Хизмат натижаси:
Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш
Рад этиш сабаблари:
Тегишли талаблар бажарилмаган ҳолларда
Шикоят аризаси бериш тартиби:
Тегишли тартибда

 КОРПОРАТИВ ХАРИДЛАР БЎЙИЧА ЭЛЕКТРОН САВДОЛАР
Хоразм вилояти

Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш

 "Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш ‎интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (222кб; ПДФ)
 Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш‎ (245кб; доc)

Тақдим этиладиган ариза шакллари 
 Ариза (40кб)

 Ариза муддатини узайтириш (41кб; доc)
ЙИДХП орқали "Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазер дисклари ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, уларни кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш интерактив-ахборот" хизматидан фойдаланиш

Улгуржи савдо фаолияти лицензиялаш, лицензияга даъвогар юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтиш жойларда, шаҳар (туманлар) хокимиятлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги № 242-сонли « Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида(82кб)» қарори асосида амалга оширилади.

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар: 
  • а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза;
  • б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
  • в) энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиєловчи ҳужжатнинг, шу жумладан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси;
  • г) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. 

Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади. 

Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи орган масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). 


Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби

"Алкоголли маҳсулотлар савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (221кб; ПДФ)
 Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида (148кб; доc)
Тақдим этиладиган ариза шакллари 
 Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олишга АРИЗА (24кб; доc)
 Ариза (35кб; доc)
 Ариза (муддатини узайтириш) (34кб; доc)
 Алкоголли маҳсулотлар савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш (275кб; доc) 

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги № 605-сонли «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида» қарори асосида амалга оширилади. 

Лицензия олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар: 

  • юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза;
  • юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
  • шаҳарларда - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади;
  • юридик шахсда шаҳарларда - алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда - алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан, назорат-касса машиналарини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Юридик шахсда ўз турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлган тақдирда улар томонидан ушбу савдо шохобчасига ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжат тақдим этилади. Турғун савдо шохобчаси ижарага олинган тақдирда ижара шартномасидан ташқари ушбу савдо шохобчасининг ижарага олувчига тегишлилигини тасдиқлайдиган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади;
  • давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун махсус фойдаланиладиган ҳимояланган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси олдиндан рўйхатга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Агар юридик шахс мазкур Низомда белгиланган тартибда бошқа товарлар билан ҳам савдо қилган тақдирда, қўшимча равишда давлат солиқ хизмати органининг бошқа товарлар билан савдо қилиш учун фойдаланиладиган назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тақдим этилади;
  • чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.
Юридик шахсдан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинишига йўл қўйилмайди. 

Ҳужжатлар юридик шахс томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги маълум қилинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади. 

Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади). 

Қонун ҳужжатларида белгиланган тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун юридик шахс - ариза берувчи жавоб беради.

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш

 "Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (305кб; PDF)
 Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш (тўлиқ маълумот матни) (31кб; DOC)

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар
Лицензия — лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);
Фаолиятнинг лицензияланаётган тури — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият тури;
Лицензиялаш — лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тадбирлар комплекси;
Лицензия талаблари ва шартлари — фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошираётганда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи;
Лицензияловчи органлар — қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли органлар;
Лицензия даъвогари — лицензияловчи органга фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик ёки жисмоний шахс;
Лицензиат — фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш лицензияси бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Лицензия шартномаси — фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган ва улар ўртасида тузиладиган шартнома;
Лицензиялар реестри — берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар, шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Лицензияловчи органларнинг маълумотлар базалари мажмуи.
Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда лицензияловчи органлар амалга оширади.
Лицензияловчи органларнинг ваколатлари
Лицензияловчи органларнинг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
-фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш;
-қонунда назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
-лицензия талаблари ва шартларига лицензиятлар риоя этишини назорат қилиш;
-лицензияларни қайта расмийлаштириш;
-лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш;
-лицензияларнинг амал қилишини тугатиш;
-лицензияларни бекор қилиш;
-лицензиялар реестрини юритиш.
Лицензияловчи органлар шу органлар лицензиялайдиган фаолият турлари билан шуғулланаётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тузишга ёки улар фаолиятида муассислар (қатнашчилар) сифатида иштирок этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини аниқлаш
Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда тартибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари киради.
Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари қонунлар билан белгиланади.
Давлат унитар корхоналари ва муассасалари томонидан фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, башарти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг мазкур турларини тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Мазкур қоида кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод этмайди.
Лицензияларнинг турлари:
-Лицензиялар намунавий (оддий) ва якка тартибдаги бўлиши мумкин.
-Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига чекланмаган доирадаги юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар киради, агар ушбу шахслар тегишли фаолият турини амалга оширишга нисбатан қўйиладиган ягона шартлар ва талабларга жавоб берсалар.
-Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар амал қилиш ҳудуди, фаолият объекти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа асосларга кўра миқдорий чекланади.
-Якка тартибдаги лицензияларни бериш, қоида тариқасида, танлов (тендер) асосида амалга оширилади.
-Якка тартибдаги лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, шу жумладан танловларни (тендерларни) ўтказиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Лицензия талаблари ва шартлари
Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда риоя этиладиган лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан белгиланиб, улар қуйидаги нормаларни ўз ичига олиши лозим:
-лицензиатнинг қонун ҳужжатларига риоя этиши шартлиги тўғрисидаги;
-фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишга даъвогар шахсларга қўйиладиган малака талаблари, жумладан махсус билимларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги;
-фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишнинг махсус шартларига қўйиладиган талаблар, жумладан фойдаланиладиган моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситаларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги.
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда лицензияланаётган фаолият тури хусусида қўшимча лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Лицензия олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Лицензия олиш учун лицензия даъвогари тегишли лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим этади:
-лицензия бериш тўғрисидаги ариза — унда: юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи рақами; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари; юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми), шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг мазкур тури;
-юридик шахслар учун — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
-жисмоний шахслар учун — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
-лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
-фаолиятнинг айрим турига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартларни лицензия даъвогари бажариши мумкинлигини тасдиқловчи ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа ҳужжатлар.
-Лицензия даъвогаридан ушбу Қонунда ҳамда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги ўзга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
-Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, етказиб берилади.
-Лицензия олиш учун тегишли лицензияловчи органга юборилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади).
-Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда тегишлича, адлия органлари ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга оширилади.
Зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза-хабарнома топширилган санадан бошлаб давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш билан тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишгача бўлган муддат 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатни ташкил қилади.
Барча тадбиркорлик субъектлари учун давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
-тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;
-мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги.
Тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун яна қуйидагилар асос бўлади:
-таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп эскизларида кўрсатилган фирма номининг фирма номининг захирага олиниши тасдиғида кўрсатилган фирма номига мос келмаслиги;
-таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп эскизларида кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг -Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шакл турларига мос келмаслиги;
-таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан таъқиқланган фаолият турларининг кўрсатилиши.
Рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидалари (статистика хос рақамлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) берилиши, муҳр ва штампни тайёрлашга рухсатноманинг расмийлаштирилиши) тугагандан кейин юридик шахсни ташкил этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
-Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи (муассис ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ муассислар томонидан вакил қилиб тайинланган шахс) рўйхатдан ўтказувчи органга шахсан келиб ёки почта орқали мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза-хабарнома тақдим этади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага:
-давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари — устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади;
-давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари);
-фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва парол (кейинги ўринларда — фирма номининг захирага олиниши тасдиғи);
-уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари илова қилинади.
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли " Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги П-2750-сон қарори)” ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сонли "2018-2020 йиллар даврида фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида” Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 февралдаги 66-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сонли "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 октябрдаги 357-сонли "Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида" Қарори
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги 71-II-сонли "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуни

Электрон кўринишда мурожаат йўллаш


 ЯИДХП орқали "Тадбиркорлик субйектларини рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматлар" дан фойдаланиш
 ЯИДХП орқали Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматлар хизматидан фойдаланиш
 ЯИДХП орқали "Тадбиркорлик субеъктларини юридик шахс ташкил этмасдан давлат рўйхатига ўтиш” хизматидан фойдаланиш
 ЯИДХП орқали Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматлар хизматидан фойдаланиш


Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш

"Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (219кб; ПДФ)
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ИҚЛИМИ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР" тўғрисидаги фармони (18кб; доcх)

Туман (шаҳар) номи

Раҳбарнинг Ф. И. СҲ.

Телефон рақами

е-маил

Қўшкўпир туманиЖуманиёзов Мавлон Баходирович99895 606-86-27mavlanxan@mail.ru
Урганч туманХасанов Эркин(99893)753-02-29
Хонқа туманиРузибоев Уктам Кучкорович1180026xz@chamber.uz
Хива туманиАтажанов Улуғбек Нодирович99891-426-84-48xiva.xz@chamber.uz
Янгибозор туманиАтаев Аброр99891-428-71-39
Урганч шахриСапаев Даврон Куранбоевич99890-915-48-13Davron_0066@mail.ru

Електрон кўринишда мурожаат йўллаш


ЙИДХП орқали "Фуқаролар мурожаатини кўриб чиқиш" хизматидан фойдаланиш
Диққат! 
Такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида эслатиб ўтамиз, агар олдинги мурожаатингизга жавоб хати юборилмаган ёки муддати низомда белгиланган кундан кечиктирилган бўлса, бу ҳақда 0(362) 223-10-60 ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб маълумот олишингиз мумкинлигини билдирамиз. 
Ундан ташқари мурожаатингизнинг ҳолатини онлайн кўриш имкониятига ҳам эгасизВилоят ҳокимлиги расмий сайти орқали юборилган мурожаатлар ҳолатини кўриш учун қуйидаги саҳифага ўтинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ИҚЛИМИ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й. , 15-сон, 163-модда)




Қайд этиб ўтилсинки, сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жаҳон амалиётида умум қабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича кенг чора-тадбирлар комплекси қабул қилинди.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш, бизнесни тугатиш жараёнлари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. Мулкни рўйхатдан ўтказиш, йер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсатномалар бериш, электр тармоқларига уланишда «бир дарча» тамойилларини оммавий жорий этиш бўйича ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитининг ҳозирги ҳолати ва бизнесни юритиш шароитлари ҳали-ҳамон эркин бозор иқтисодиёти талаблари ва тамойилларига, умум қабул қилинган халқаро нормаларга тўлиқ ҳажмда жавоб бермаяпти. Аввалгидек тадбиркорлик фаолиятини ҳаддан ортиқча тартибга солиш ҳолатлари мавжуд, давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг контакциз шаклларини самарали жорий этиш имкониятлари тўлиқ ҳажмда ишлатилмаяпти. Бизнесни юритиш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар жойларда этарли даражада амалиётга жорий этилмаяпти.
Ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, максимал даражада қулай инвестиция иқлимини яратиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ойдинлигини ошириш, шу асосда тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш, янги иш жойларини барпо этиш ва иқтисодиётнинг хусусий секторида аҳоли бандлигини ошириш мақсадида:
1. 2014-2015 йилларда Инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар Дастури (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар Дастури) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
чора-тадбирлар Дастурига киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнацин, шу жумладан уларни амалда жорий этишнинг натижадорлиги тўғрисида тадбиркорлик субъектлари ўртасида мунтазам сўровлар ўтказиш йўли орқали назоратни таъминласин;
икки ҳафта муддатда лицензия ва рухсатнома характерига эга ҳужжатларни олиш тартиботларидан ўтиш тартибини тубдан қисқартириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш бўйича аниқ таклифларни кирицин.
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бир ой муддатда ўзларининг расмий веб-сайтларида тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга солувчи ахборотларни жойлаштирсинлар ва кейинчалик уларни доимий равишда янгилаб борсинлар, бунда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилсин:
улар томонидан қабул қилинган идоравий меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни мажбурий равишда жойлаштириб бориш (тарқатилиши чегараланган ҳужжатлар ва тижорат сири баён этилган ҳужжатлар бундан мустасно);
тадбиркорлик субъектларига рухсатнома характерига эга ҳужжатларни, лицензиялар, сертификатлар ва бошқаларни расмийлаштириш ва беришнинг тартиби ва муддатлари;
тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатишнинг муддатлари ва нархи.
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига белгиланган талабларга мувофиқ, уларнинг расмий веб- сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалари ва маҳаллий ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларини юритишда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалалари бўйича қўйиладиган талабларга риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнацин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
2014 йилнинг 1 июнидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида чоп этилмаган уларнинг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатлари учун тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чоралари қўллаш тақиқланади;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар улар расман чоп этилган фурсатдан бошлаб, уч ойдан олдин бўлмаган муддатда кучга киритилади.
5. Солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланилган мораторий 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача узайтирилсин (юридик шахсларни тугатишдаги, қўзғатилган жиноий ишлар доирасидаги, шунингдек бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширувлар бундан мустасно).
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, хўжалик бошқаруви органларининг 2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб саноатнинг кўп меҳнат талаб қиладиган айрим тармоқлари бўйича кичик корхоналар ишчиларининг чекланган ўртача йиллик сонини ошириш тўғрисидаги таклифи 2-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қўшимча таклифларни киритган ҳолда иқтисодиётнинг кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларида фаолият юритаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарда қўшимча иш ўринларини ташкил этиш юзасидан тизимли мониторинг ўрнацин.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлар ундириш амалиётини бекор қилсинлар.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилади;
2014 йилнинг иккинчи чораги учун солиқ солишдан бошлаб, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари (чакана савдо ташкилотларидан ташқари) қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланганидан кейин 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда, ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловни, ушбу тўловларнинг тасдиқланган энг кам миқдорларини ҳисобга олмаган ҳолда, амалда бажарилган иш ҳажмларидан келиб чиқиб тўлайдилар.
2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, кичик тадбиркорлик субъектлари статистика ҳисоботларини йилда бир маротаба тақдим этадилар, бунда статистика органлари ҳар чоракда фаолиятнинг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма асосдаги ўрганишларни ўтказиб борадилар.
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар кирицин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти                                                                               И. КАРИМОВ
Тошкент ш. ,
2014 йил 7 апрел, ПФ-4609-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига 2-илова

2014 ЙИЛНИНГ 1 ИЮЛИДАН БОШЛАБ КИЧИК КОРХОНАЛАРДА ХОДИМЛАРНИНГ ЧЕКЛАНГАН СОНИ ЙИЛИГА ЎРТА ҲИСОБДА АМАЛДАГИДАН ИККИ БАРАВАРГА ОШИРИЛАДИГАН ТАРМОҚЛАР РЎЙХАТИ


Т/р

Тармоқлар номи

Кичик корхоналардаги ходимларнинг ўртачайиллик чекланган сони (нафар)

1.

Қурилиш материаллари саноати

200

2.

Енгил саноат

200

3.

Озиқ-овқат саноати

200



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига 3-илова

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАДИГАН ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 31 майдаги ПФ-1467-сонли Фармонида:
а) 2-бандидаги «иловага мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сонли Фармонининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Белгилаб қўйилсинки, 2014 йилнинг 1 июлидан қуйидагилар кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига киритилади:
якка тадбиркорлар;
ишлаб чиқариш соҳасида йилига ўрта ҳисобда йигирма нафардан, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида — ўн нафардан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида — беш нафардан ошмайдиган ишчи ходимларга эга бўлган микрофирмалар;
қуйидаги соҳаларда йилига ўрта ҳисобда иш билан банд бўлган:
енгил, озиқ-овқат ҳамда қурилиш материаллари саноатида — икки юз нафардан;
металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик ҳамда мебел саноатида — юз нафардан;
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-енергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ва бошқа ишлаб чиқариш — саноат соҳасида — эллик нафардан;
илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида — йигирма беш нафардан ошмайдиган ходимга эга бўлган кичик корхоналар».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ–1236-сонли қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ишлаб чиқариш қувватлари доирасида Махсус Идоралараро комиссия ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилмаган ҳолда лойиҳалар ташаббускорлари томонидан амалга оширилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 4 апрелдаги ПФ–4296-сонли Фармони 1-бандининг учинчи хатбошидаги «2014 йилнинг 1 апрелигача» сўзлари «2017 йилнинг 1 январигача» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йилда хорижий инвесторлар иштирокида капитал қурилишни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги 548-сонли қарорида:
а) 1-бандидаги «(1-илова)» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й. , №5, 25-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандидаги «тижорат банкларининг бўлинмалари ва ўз таркибида бўлинмалари бўлмаган тижорат банклари учун, шунингдек хусусий банклар учун — 10 иш куни, банкларнинг вилоят бўлинмалари учун — 15 иш куни ва бош (республика) банклари учун — 20 иш куни» сўзлари «уч иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 августдаги 178-сонли қарори билан тасдиқланган Мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига имтиёзли кредитлар бериш ва лизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «10 иш куни» сўзлари «уч иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.


 Файл кўринишида юклаб олиш (18, 7 кб)

Савдо саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига қарашли Ахборот маслаҳат марказлари

Фуқароларни мурожаатини кўриб чиқиш


 "Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (390кб; ПДФ)
 Хоразм вилояти ҳокимлигида аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан ишлашни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМИ (60кб; доc)
fuqorolar_bilan_ishlash
Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул шахс: 
Сабуров Раимберган Садуллаевич
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100

Тел: 
0(362) 223-10-60 
Э-маил: murojat@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Вилоят ҳокими қабулхонасида фуқаролар ҳар куни эрталаб соат 9. 00 дан кеч соат 18. 00 гача, шанба кунлари вилоят ҳокимлиги биносида (1-қават) соат 9. 00 дан 13. 00 гача қабул қилинадилар (шанба - якшанба дам олиш куни кечиктириб бўлмайдиган мурожаатлар навбатчи томонидан қабул қилинади). 


Электрон кўринишда мурожаат йўллаш


Сиз ўз ариза, таклиф ёки шикоятингизни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси орқали юборишингиз мумкин.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг

 мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида


НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1.    Мазкур Низом “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Хоразм вилояти ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (кейинги ўринларда мурожаат деб аталади) билан ишлаш тартибини белгилайди.

2.    Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар вилоят ҳокимлигига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

3.    Ушбу Низомнинг амал қилиши:

кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, хўжалик процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга;

вилоят ҳокимлиги, шунингдек таркибий бўлимларнинг ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

4.    Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза - ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;

таклиф - давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат;

шикоят - бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат;

аноним мурожаат - жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаган мурожаат;

мурожаатнинг дубликати - айнан бир жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаати нусхаси;

такрорий мурожаат - аввалги мурожаатлар бўйича қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилинган ёки бошқача тарзда норозилик билдирилган, шунингдек, агар такрорий мурожаат келиб тушган пайтда кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган бўлса, аввалги мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ҳақида хабар қилинган, айнан бир жисмоний ёки юридик шахсдан келиб тушган мурожаат;

 

электрон мурожаат - электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон   ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклидаги мурожаат.

5.    Мурожаатлар оғзаки ёки ёзма ёхуд электрон шаклда берилиши мумкин.

Вилоят ҳокимлигининг "ишонч телефони"га келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаат сифатида мазкур Низомда белгиланган тартибда қайд этилади, рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.

Вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти орқали ёки вилоят ҳокимлигининг расмий электрон почта манзилига келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ҳукумат портали) орқали келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

6.    Мурожаатлар аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида бўлиши мумкин.

Жисмоний  ва  юридик   шахслар   якка   тартибда  ёки  жамоа  бўлиб  мурожаат

этишлари мумкин.

7.    Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.

8.    Жисмоний  шахснинг мурожаатида унинг фамилияси (исми, отасининг исми),

яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Ёзма мурожаат мурожаат қилувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат қилувчи юридик шахс раҳбарининг ёхуд ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат қилувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.

Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши лозим. Электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

9.    Мурожаатларни бериш муддатлари, қоидага кўра белгиланмайди. Айрим ҳолларда, агар бу давлат органининг мурожаатни кўриб чиқиш бўйича имкониятларига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ўз вақтида амалга ошириш ва ҳимоя қилишни таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра, тегишли давлат органларига мурожаатни бериш муддати белгиланиши мумкин.

Бўйсунув тартибида юқори органга ариза ёки шикоят жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йилдан кечиктирмай берилади.

Ариза ёки шикоят беришнинг узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддати аризани ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи томонидан тикланади.

10.    Вилоят ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.

11.    Вилоят ҳокимлиги ушбу Низом талабларига мувофиқ мурожаатлар билан ишлашда электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий қилиши мумкин.

II. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

12.    Вилоят ҳокимлигида мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, шунингдек унинг кўриб чиқилишини назорат қилиш вилоят ҳокимлигининг мурожаатлар билан ишлаш учун масъул ходими томонидан амалга оширилади.

13.    Электрон мурожаатлар тушган кунида қоғозга босиб чиқарилиши, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган такдирда эса - навбатдаги иш кунида қоғозга босиб чиқарилиши керак.

14.    Ёзма ва электрон (қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар мурожаатларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзувларни киритиш, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли билан мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмада рўйхатга олинади.

Мурожаатларни рўйхатга олиш журналида мурожаатнинг тартиб рақами, мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш жойи, юридик шахснинг номи, унинг манзили, мурожаатнинг қисқача мазмуни, мурожаат қабул қилинган сана, дубликат ёки мурожаатларнинг такрорийлиги, назоратга олинганлиги тўғрисидаги белги, ижрочи этиб белгиланган давлат органи таркибий бўлинмаси номи, сана кўрсатилган ҳолда ижро этиш тўғрисидаги белги кўрсатилади.

Қайд этиш штампида вилоят ҳокимлигининг расмий номи, мурожаатнинг келиб тушган санаси ва қайд рақами кўрсатилади.

Мурожаатларнинг тартиб рақамлари ҳар йил бошидан янгидан ҳисобланади.

15.    Мурожаат почта орқали  конвертда келиб тушганда  конвертда  мурожаат ва

унинг иловалари борлиги текширилади.

Конвертда мурожаатнинг мавжуд эмаслиги ёки унинг яроқсизланганлиги, шунингдек мурожаатда кўрсатилган иловаларнинг йўқлиги аниқланганда икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлимида қолади, иккинчиси мурожаат қилувчига конвертда кўрсатилган манзил бўйича жўнатилади.

Келиб тушган мурожаатлар конвертлари мурожаат этувчининг манзилини, мурожаатнинг жўнатилган ва олинган вақтини аниқлаш учун сақлаб қолиниши мумкин.

16.    Оғзаки   мурожаатлар    билан    келган    жисмоний   шахслар   ва   юридик

шахсларнинг вакиллари мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходим,  шунингдек   ҳокимлик   таркибий   бўлинмаларининг раҳбарлари ёхуд  бошқа  масъул

ходимлари томонидан қабул қилинади.

Мурожаат қилувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар текширилгандан кейин ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкаси тўлдирилади. Ҳисобга олиш карточкаси оғзаки мурожаат сифатида рўйхатга олинади.

17.    Жисмоний  шахслар  ва  юридик  шахсларнинг  вакиллари   давлат органига

оғзаки  мурожаат  этишганда  улар  томонидан  тақдим  қилинган   ёзма   мурожаатлар

ҳамда бошқа материаллар қабул қилиниши ва  ушбу Низомнинг  16-бандига  мувофиқ

тўлдирилган ҳисобга олиш карточкасига илова қилиниши керак.

18.    Рўйхатга олинган мурожаатлар келиб тушган пайтидан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ҳоким ёки унинг ўринбосарига киритилади, у масъул таркибий бўлим (ходимни) белгилаган ҳолда мурожаатни кўриб чиқиш бўйича резолюцияни (топшириқномани) қўяди.

19.    Резолюция (топшириқнома) қўйилган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходим мурожаатни ижро этувчи сифатида белгиланган таркибий бўлимга (ходимга) имзо қўйдирган ҳолда беради.

20.    Вилоят ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар ҳокимликнинг иш юритувига қабул қилиниши, бўйсуниш тартибида қуйи бўлинмасига (ташкилотга) (кейинги ўринларда қуйи орган деб аталади) юборилиши ёки тегишлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилиши мумкин.

21.    Қўйилган масалаларни ҳал этиш  ўзининг ваколати  доирасига  кирмайдиган

мурожаатлар беш кун муддатдан кечиктирмай ҳоким, унинг ўринбосари ёки масъул таркибий бўлим раҳбари томонидан имзоланган хат билан тегишли органларга   юборилади, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

Мурожаатни кўриб чиқиши учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.

Агар мурожаатларда уларни тегишли органларга юбориш учун зарур бўлган маълумотлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда улар беш кун муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан мурожаат қилувчиларга қайтарилади.

22.    Қуйи орган томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган мурожаатлар унга келиб тушган кунидан бошлаб беш кун муддатдан кечиктирмай хат билан раҳбар   ёки таркибий бўлимнинг раҳбари томонидан имзоланган топшириқ билан бирга юборилиши, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар берилиши керак. 

23.    Агар мурожаатда бир нечта бўлимга тегишли масалалар мавжуд бўлса,  уларнинг барчаси мурожаатни кўриб чиқиш бўйича ижро этувчилар этиб белгиланади. Ижро этувчилар орасида биринчи бўлиб кўрсатилган бўлим бошқа       бўлимлар билан биргаликда мурожаат кўриб чиқилишини таъминлайди.

24.    Мурожаатни тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар ва материалларга зарурият юзага келган тақдирда мурожаатни кўриб чиқувчи бўлим мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахсдан, шунингдек ушбу давлат органининг ваколатлари доирасида-белгиланган тартибда бошқа давлат органларидан қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.

25.    Агар мурожаатда жойнинг ўзида ўрганишни талаб этувчи ҳолат баён қилинган бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда мурожаатни кўриб чиқувчи жойнинг ўзида кўриб чиқишни таъминлаши мумкин. Мурожаатни жойнинг ўзида кўриб чиқиш раҳбарнинг топшириғи ёки унинг розилиги билан амалга оширилади.

26.    Мурожаатни мурожаат қилган ёки бошқа шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишнинг имконияти бўлмаганда, улар ҳокимликнинг мансабдор шахси томонидан чақирилиши мумкин. Чақирилган мурожаат қилувчи келмаган тақдирда ҳокимлик мансабдор шахси мурожаатни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин эмаслиги тўғрисида жавоб юборади.

27.    Агар мурожаатда ўртага қўйилган масалалар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига дахлдор бўлса, уларнинг вакиллари мурожаатни кўриб чиқишда иштирок этиш учун ҳокимлик томонидан ўз ваколатлари доирасида жалб этилади.

28.    Зарур ҳолларда мурожаатларни кўриб чиқиш учун ҳокимлик томонидан тегишли мутахассислар жалб этилиши мумкин.

29.    Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳокимлик томонидан тегишли қарор қабул қилинади, бу ҳақда дарҳол ёзма ёхуд электрон шаклда мурожаат қилувчига хабар берилади.

Мурожаатни қониқтирмасдан қолдириш тўғрисидаги қарорни вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари қабул қилади.

Мурожаатга жавоб хатида мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни рад этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асослар (заруриятга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) бўлиши керак.

30.    Мурожаатга жавоб хати ҳоким, унинг ўринбосарлари ёки унинг бўлим раҳбарлари томонидан имзоланади.

Мурожаатларга жавоб хати, мумкин қадар, мурожаат этилган тилда баён қилинади.

31.    Жисмоний ёки юридик шахслар жамоа бўлиб мурожаат қилган тақдирда, уларнинг мурожаатлари Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилади. Бунда мурожаатга жавоб мурожаат қилганларнинг рўйхатида биринчи бўлиб кўрсатилган шахсга ёки уларнинг талабига кўра, бошқа шахсга юборилади.

32.    Мурожаат, унда кўтарилган барча масалалар Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда кўриб чиқилган ҳисобланади.

Мурожаат қилувчига жавоб юборилган кун мурожаатни кўриб чиқиш тугалланган кун ҳисобланади, бу ҳақда мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходим мурожаатларни рўйхатга олиш журналига ва ҳисобга олиш карточкасига белги қўяди.

Оралиқ жавоблар берилган ва тўлиқ кўриб чиқилмаган мурожаатлар ижродан ёки назоратдан олинмайди.

33.    Агар мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида  мурожаатнинг  дубликати  келиб

тушса, ушбу  мурожаат  аввал  тушган  мурожаат билан  биргаликда  кўриб  чиқилади

ҳамда натижаси бўйича ягона жавоб берилади.

Агар мурожаатнинг дубликати мурожаат кўриб чиқилган ва жавоб юборилгандан кейин келиб тушса, у ҳолда ҳокимлик мурожаат қилувчини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.

34.    Назоратга олинган мурожаат ушбу мурожаатни назоратга  олган  раҳбар ёки

мансабдор шахс томонидан назоратдан ва ижродан олинади.

35.    Юқори давлат органининг назоратида турган мурожаатлар бўйича мурожаатни  кўриб чиқилганда мурожаат қилувчига юборилган жавоб хатининг  нусхасини илова қилган ҳолда мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида юқори давлат органига ёзма шаклда хабар беради.

36.    Жисмоний ва юридик  шахслар  ўз  мурожаатларини  улар кўриб чиқилгунга

қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда  мурожаат юзасидан  қарор қабул  қилингунга қадар

ёзма ёхуд электрон шаклда ариза бериш йўли билан қайтариб олиш ҳуқуқига эга.  Бундай

ариза тушган тақдирда мурожаатни кўриб чиқиш тўхтатилади ва уч кун мобайнида мурожаат хат билан мурожаат қилувчига қайтарилади.

Мурожаатни қайтариб олиш тўғрисидаги ариза давлат органлари томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.

37.    Кўриб  чиқилган  мурожаатларни   ва   улар   билан   боғлиқ   материалларни

сақлаш мурожаатлар билан ишлаш бўйича  бўлимда  белгиланган тартибда амалга оширилади.

III. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари

38.    Ариза ёки шикоят масалани мазмуни бўйича  ҳал  этиши шарт бўлган давлат

органига келиб тушган кундан  эътиборан ўн  беш кун  мобайнида, қўшимча  ўрганиш

ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан, истисно тариқасида, кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

39.    Таклиф келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кун муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

40.    Айрим ҳолларда ҳоким ёки унинг ўринбосарлари мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартиришлари мумкин.

41.    Мурожаатлар билан ишлаш муддатлари келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар тегишли муддатнинг охирги куни дам олиш ва байрам кунларига тўғри келса, навбатдаги иш куни муддат тугайдиган кун ҳисобланади.

IV. Мурожаатларни кўрмай қолдириш

42.    Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

аноним мурожаатлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;

қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

43.    Мурожаатни аноним деб эътироф этиш  мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлим ёки мурожаатни кўриб чиқувчи масъул ходим томонидан амалга оширилади.

Мурожаат аноним деб эътироф этилганда бу ҳақда хулоса тузилади. Хулосада мурожаатни аноним деб эътироф этиш учун асослар кўрсатилади. Мурожаатни аноним деб эътироф этиш тўғрисидаги хулоса мурожаатлар билан ишловчи бўлим раҳбари ёки мурожаатни кўриб чиқувчи масъул ходим томонидан тасдиқланади.

"Ишонч телефонлари"га тушган мурожаатлар Қонунда ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда аноним деб эътироф этилиши мумкин.

Аноним деб эътироф этилган мурожаатлар хулоса тасдиқланган пайтдан бошлаб назоратдан ёки ижродан олинади.

44.    Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар келиб тушганда, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлим ёки таркибий     бўлим уларнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжудлигини текширади.

Агар мурожаатда жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, бу ҳақда мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлимнинг раҳбари ёки таркибий бўлим раҳбари томонидан тасдиқланадиган хулоса тузилади.

Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса тасдиқланган пайтдан бошлаб ушбу мурожаат кўриб чиқилмайди, бу ҳакда мурожаат қилувчи ёзма равишда хабардор қилинади.

V. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш

45.    Давлат органларида ва  уларнинг таркибий бўлимларида белгиланган кунлар  ва  соатларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади. 

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг юридик вакилларини қабул қилиш  раҳбар ёхуд бошқа ваколатли шахс томонидан амалга оширилади.

46.    Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари ҳоким ва унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан қабул қилинади.

Зарурият бўлганда, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун алоҳида хона ажратилади.

47.    Қабул  қилиш   жадваллари  ва  уни   ўтказиш   вақти,   жойи   ҳамда  қабулга

олдиндан  ёзилиш  тартиби  тўғрисидаги  ахборот, шунингдек  қабул  қилиш тартиби ҳокимликнинг расмий  веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек уларнинг маъмурий  биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник    воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.

Жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса - ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни, шунингдек ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак.

48.    Мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходим қабулга келган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни, шунингдек жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этади.

49.    Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходим ёки тегишли таркибий бўлим ходимлари иштирокида амалга оширилади.

50.    Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилувчи раҳбар ёки ваколатли шахснинг кўрсатмаси бўйича ҳокимликнинг бошқа ходимлари ҳам қабул қилиш жараёнига жалб этилиши мумкин.

51.    Агар  жисмоний  шахсларни  ва  юридик  шахсларнинг вакилларини шахсан

қабул қилиш пайтида мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш ҳокимлик  ваколатига кирмаслиги аниқланган тақдирда, уларга мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш учун қайси органга ёки ташкилотга мурожаат қилиш кераклиги   тушунтирилади. Бунда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг талаби билан бу ҳақда ёзма шаклда жавоб берилади.

52.    Ҳоким ва унинг ўринбосарлари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши мумкин.

53.    Сайёр шахсий қабуллар вақтида мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходим ва ҳокимликнинг бошқа ходимлари иштирок этиши мумкин.

54.    Сайёр шахсий қабуллар ҳоким томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ ўтказилади.

Зарур ҳолларда жадвалда назарда тутилмаган сайёр шахсий қабуллар ўтказилиши мумкин.

55.    Сайёр шахсий қабулларни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тартиби тўғрисидаги ахборот ушбу Низомнинг 47-бандида белгиланган тартибда манфаатдор шахслар эътиборига етказилади, шунингдек маҳаллий оммавий- ахборот воситаларида эълон қилинади.

56.    Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллар вақтида берилган оғзаки мурожаатлари ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ расмийлаштирилади ва рўйхатга олинади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

VI. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва давлат органларининг мажбуриятлари

57.    Мурожаат кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик шахс мурожаат кўриб  чиқилишининг бориши ҳақида ахборот олиш, шахсан важларини баён этиш ва     тушунтиришлар бериш, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда уни кўриб   чиқиш натижалари билан танишиш, қўшимча материаллар тақдим этиш ёки уларни  бошқа органлардан сўраб олиш тўғрисида илтимос қилиш, адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Жисмоний ва юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқишда бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар.


58.    Мурожаатни кўриб чиқувчи мансабдор шахслари ёки бошқа ваколатли шахслари:

жисмоний ва юридик шахсга уларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан, агар уларда давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотлар мавжуд бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши;

мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилиши, шунингдек агар жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриши;

мурожаат этувчига кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг зудлик билан ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилиши шарт.

Мурожаат юзасидан қарор қабул қилган мансабдор ёки бошқа ваколатли шахси, агар жисмоний ёки юридик шахс қарорга рози бўлмаса, унинг юзасидан шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт.

VII. Мурожаатлар кўриб чиқилишини назорат қилиш. Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш

59.    Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлим таркибий бўлимлар томонидан мурожаатлар кўриб чиқилишини доимий назорат қилади ва унинг мониторингини олиб боради, уларнинг ўз вақтида ва зарур тарзда кўриб чиқилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради.

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлим мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби таркибий бўлимлар томонидан бузилиши тўғрисида раҳбарни дарҳол хабардор қилади.

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлим мониторинг натижалари бўйича ҳар ойда раҳбарга мурожаатлар кўриб чиқилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни, зарурият бўлганда, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мурожаатлар тўғрисидаги Қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган ходимларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан тегишли таклифлар билан биргаликда тақдим этади.

60.    Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари,  эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлатнинг  манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайди.

Таҳлил натижалари бўйича мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлим ёки таркибий бўлим раҳбарга мурожаатларни кўриб чиқишнинг қонунийлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлатнинг манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.

VIII. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби бузилганлиги учун жавобгарлик

61.    Жисмоний  ва  юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб

чиқишни қонунга хилоф  равишда  рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли

сабабларсиз  бузиш,  ёзма  ёхуд  электрон  шаклда  жавоб  юбормаслик,  жисмоний  ва

юридик  шахсларнинг  мурожаатлари   тўғрисидаги   қонун   ҳужжатларига  зид  қарор

қабул қилиш, жисмоний  ва  юридик шахсларнинг  бузилган  ҳуқуқлари тикланишини,

мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик,   жисмоний  шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик

шахсларнинг  фаолияти  тўғрисидаги  маълумотларни   уларнинг   розилигисиз  ошкор

этиш,  жисмоний  ва  юридик  шахсни  мурожаат  қилганлиги  муносабати  билан ёхуд

билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун таъқиб қилиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

62.    Қонун ва ушбу Низом талабларига риоя этишни таъминлаш учун жавобгарлик ҳоким ва унинг ўринбосарларига, мурожаатлар билан ишлаш бўйича  масъул ходим ва тегишли таркибий бўлимлар раҳбарларига юкланади.