Бош саҳифа Янгиликлар Вилоят ҳақида Тадбирлар Манзил Шаҳар ва туманлар


UZINFOCOM

UForum

Cert


ЧУҚУР ТАҲЛИЛ АСОСИДА...

Урганч шаҳар ҳокимлигида вилоятимиздаги фойдаланилмай турган объектлар ва фаолият юритмаёттан корхоналар негизида янги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаси субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги ишлар юзасидан ташкил этилган республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижаларига қаратилган қўшма йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги масъуллари, туман ва шаҳар ҳокимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, вилоят прокуратураси, адлия ва солиқ бошқармалари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова бошқариб борди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2011 йилнинг 9 ойи якунларига бағишланган мажлисда вилоятни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, бу борадаги муаммоларни ўрганиш, бўш турган объектлар ва фаолият юритмай келаётган корхоналарни аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, туризм, сервис хизмати ва савдо соҳаси субъектларини ташкил этишга доир вазифалар белгилаб берилган эди. Шу юзадан вилоятимизда тадбирлар изчил тарзда амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманларда фаолият юритмай келаётган корхоналар аниқланиб, уларнинг негизида ишга тушириладиган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо субъектлари тўғрисида дастурлар тайёрланди. Шу бўйича ишлаб чиқилган 94 та лойиҳада 64,9 млрд. сўм ва 27,5 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилиши назарда тутилган.

Шундай бўлсада, мазкур масала жойларда ташкил этилган республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда масъулиятсизликлар мавжудлигини кўрсатди.

Хусусан, белгиланган лойиҳаларнинг Урганч шаҳрида 3 таси ва Урганч туманида 2 таси бўйича ижобий силжишга эришилмаган.

Айрим туманларда тайёрланган дастлабки лойиҳалар талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Шунингдек, вилоятдаги айрим тижорат банклари масъул бўлган бир қатор лойиҳалар бажарилмаган.

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитасининг “Мулк-Инвест” давлат компанияси раҳбари Б.Шаҳриёров дастурларда белгиланган кўрсаткичларни таъминлаш юзасидан тизимли мониторинг олиб борилиши ва муҳокама қилиниши, лойиҳа ташаббускорлари олдида вужудга келаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидлади.

Тадбир давомида шаҳар ва туман ҳокимлари фаолият юритмасдан бўш турган объектлар ва уларнинг ўрнида ишга тушириладиган хизмат кўрсатиш, савдо ва ишлаб чиқариш субъектлари тўғрисида ахборотлар беришди.



“Хоразм ҳақиқати” газетаси
Сайт бўйича қидириш

«    Май 2012    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31