Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Хоразмда Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми бўлиб ўтди
27.09.2018

Қозоғистон Республикасининг Мангистау вилояти ишбилармон доиралари вакиллари, илм-фан, маданият ва санъат намояндаларидан иборат делегация амалий ташриф билан Хоразм вилояти бўлди. Делегацияга Мангистау вилояти ҳокими Ерали Тугжанов раҳбарлик қилди.

Ташриф доирасида Урганч шаҳрида ўтказилган бизнес-форумда ҳар иккала вилоятнинг қишлоқ хўжалиги, савдо-сотиқ, автомобилсозлик, кимё, қурилиш, озиқ-овқат, енгил саноат ва бошқа ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш тармоқларида фаолият кўрсатаётган етакчи компаниялари вакиллари иштирок этди. Форумда қозоғистонлик ишбилармонларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сармоя киритиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш омиллари тўғрисида маълумот берилди.Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. – Бугун Ўзбекистон заминида етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг довруғи дунёга тобора кенгроқ таралмоқда, – дейди “Ата мекен” тадбиркорлар ҳудудий палатаси директори ўринбосари Нуржигит Хайруллаев. – Бизнинг Мангистау вилоятида ҳам Хоразмда етиштирилган ширин-шакар қовунлар, сархил мева ва сабзавот маҳсулотларига талаб катта. Бугун хоразмлик ҳамкорларимиз билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бир неча турларини экспорт қилиш бўйича келишувларга эришдик. Бизнес-форум доирасида ҳар иккала вилоятнинг йирик корхона ва ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва бошқа келишувлар имзоланди.

*

Мангистау вилояти вакиллари Хонқа туманидаги “FEEDGRAN”, Хива туманидаги “Хоразм балиқ агро”, Шовот туманидаги “Катқалъатекс”, “UzTEX SHOVOT” масъулияти чекланган жамияти, ”GM Uzbekistan” акциядорлик жамиятнинг Хоразм филиалида бўлиб ишлаб чиқариш жараёнлари, янги инновацион лойиҳалар билан танишдилар. – Вилоят тўқимачилик саноатида жорий қилинган замонавий технологиялар, экспорт салоҳияти эътиборга молик, – дейди Қозоғистонлик тадбиркор Баян Абдуллаева. –Бизнинг корхонамиз ҳам тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Кўргазма давомида Хоразм вилоятидаги турдош корхоналар билан ўзаро товар айирбошлаш, савдо-сотиқ борасида қатор шартномалар туздик. Делегация аъзолари Хивадаги “Нуруллабой” ва “Ичанқалъа” мажмуаларидаги тарихий ёдгорликларни,жумладан Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Жума масжиди ҳамда бошқа диққатга сазовор жойларни томоша қилдилар. – Ўзбекистонда буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ҳамда тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишларни кўриб ниҳоятда тўлқинланиб кетдик, – дейди “Мангистау” телевидениеси бош муҳаррири Гульнур Калдыбаева. – Эзгулик ва дўстлик куйчиси Абай ижодида тараннум этилган умуминсоний ғоялар халқларимиз ўртасидаги қон-қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ташриф давомида қадимий Хиванинг неча асрлардан буён улуғворлиги билан дунё аҳлини ҳайратга солиб келаётган меъморий ёдгорликлари билан танишиш имконига эга бўлдик. Бу ердаги ҳар бир обида тарихингиз буюклиги, санъатингиз бетакрорлигидан дарак беради. Умуман Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар таҳсинга лойиқ.Пухта режа асосида амалга оширилаётган улкан лойиҳалар Хоразмни дунё сайёҳлик марказларидан бирига айлантиришига шак-шубҳа йўқ.Бу гўзал воҳанинг бетакрор манзаралари, тарихий ёдгорликлари ва қалби пок инсонлари ҳақида тайёрлаётган махсус кўрсатувимиз ҳам ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилади. Вилоят мусиқали драма театрида Мангистау ва Хоразм вилояти санъат усталари ижросида катта концерт дастури намойиш этилди.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи” мухбири