Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар ДОРО I нинг Беҳсутун битиги (эрамиздан аввалги 521-486 йиллар)
19.10.2015

Эски форс тилидан рус тилига В.И.Абаев таржимаси
Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган.  Битикнинг юқорисида улкан барельеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига  шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (элам, бобил ва эски форс тилларида).
“Мен Доро, улуғ подшоҳ, шоҳларнинг шоҳи, Форс подшоҳи, мамлакатлар султони, Виштасп ўғли, Аршаманинг невараси, Аҳамоний. Доро подшоҳ дейди: “Менинг отам  Виштасп, Виштаспнинг отаси Аршама, Аршаманинг отаси  Ариарамна, Ариарамнанинг отаси  Чишпиш, Чишпишнинг отаси Аҳамон. Шунинг учун биз Аҳомонийлар деб юритиламиз. Бизнинг аждодлар азал азалдан ҳурмат ва эътиборда бўлиб, азал азалдан бизнинг уруғ аймоқларимиз подшолик қилганлар. Менинг аждодларимидан менгача саккиз киши подшоҳ бўлган. Мен тўққизинчиман. Биздан тўққиз киши изма из подшолик қилганлар. Ахура Мазданинг иродаси билан мен подшоҳман. Ахура Мазда менга подшоликни берди.
Ахура Мазданинг иродаси билан менга тубандаги мамлакатлар мерос бўлиб қолди ва мен уларнинг подшоҳи бўлдим: Форс, Элам, Бобил, Ассирия (Сурия), Арабистон, Миср, (денгиз бўйидаги мамлакатлар) Лидия, Иония (Ироқ), Мидия (Озарбайжон), Арманистон, Каппадокия (Кафказ), Хуросон (Хуросон), Дрангиана (Грузия), Арейя (Орийлар мамдакати), Хоразм, Бақтрия, Суғдиёна, Гайдара (Сибирь), Сақа (Орол бўйи), Саттагидия (Каспий бўйи), Арахозия (Болгария), Мака (Қора денгиз бўйлари): ҳаммаси бўлиб 23 мамлакат.
Бу мамлакатлар менга мерос бўлиб қолган. Ахура Мазданинг иродаси билан улар менинг қўл остимга ўтиб, менга ўлпон келтирдилар. Мен уларга нимани буюрсам, кунда бўладими, тундами ҳаммасини ижро этдилар. Бу мамлакатлардаги энг  яхши одамни тақдирладим, менга душманлик қилганларини қаттиқ жазоладим. Ахура Мазданинг иродаси билан бу мамлакатлар менинг қонунларимга бўйсундилар. Уларга нимани буюрсам бажардилар. Ахура Мазда менга бу мамлакатни берди. Ахура Мазда бу мамлакатга эга бўлишимда ёрдам қилди. Ахура Мазданинг иродаси билан мен бу мамлакатнинг эгасиман”. 
Доро шоҳ дейди: “Мен шоҳ бўлганимдан кейин тубандагиларни амалга оширдим. Бизнинг уруғдан бўлган Қамбиз, Кирнинг ўғли бу ерда подшоҳ эди. Қамбизнинг бир ота онадан туғилган Бардия (Смердис) номли акаси бор эди. Қамбиз Бардияни ўлдирди. Қамбиз Бардияни ўлдирган пайтида халқ унинг ўлдирилганлигини билмас эди. Шу вақтда Қамбиз Мисрга кетди. Халқ ғалаён кўтарди. Мамлакатда машъум воқеалар рўй берди. Форс, Мидия ва бошқа мамлакатларда ҳам худди шундай воқеалар содир бўлди.
Кейин бир одам, Гаумата исмли бир сеҳргар пайдо бўлди. У Аракадриш тоғи яқинидаги Пишияувадеда қўзғолон кўтарди. У қўзғолон кўтарган пайт вияхна ойининг 14- куни эди (522 йилнинг март). У халқни “Мен Кирнинг ўғли Бардия, Қамбизнинг укасиман”, деб алдади. Шунда барча халқ қўзғолон кўтарди ва Қамбиздан у тарафга ўтди – Форс ҳам, Мидия ҳам, бошқа мамлакатлар ҳам. У (Гаумата) шоҳликни эгаллаб олди. Бу воқеа, унинг шоҳликни эгаллаб олгани гармапада ойининг (522 йилнинг апрель) 9- кунида содир бўлди. Шундан кейин Қамбиз ўз ўлими билан ўлди.
Сеҳргар Гаумата Қамбиздан тортиб олган шоҳлик азал азалдан бизнинг аждодларга қарашли эди. Ва сеҳргар Гаумата Қамбиздан Форсни ҳам, бошқа мамлакатларни ҳам тортиб олди. Сеҳргар Гауматадан шоҳликни тортиб олишга қодир бўлган на бир форсий, на бир мидиялик, на бир бизнинг авлодимиздан бирор киши топилмади. Халқ сеҳргар Гуаматан Бардияни таниганларнинг кўпчилигини унинг Кирнинг ўғли Бардия эмаслигини билиб қолмаслиги учун қириб ташлайди, деб жуда қўрқарди. Мен келгунимча ҳеч ким сеҳргар Гауматага қарши бирор гап айтишга ботина олмас эди. Кейин мен Ахура Маздаги сиғиндим. Ахуру Мазда менга кўмак берди. Мен бир неча яқинларим билан сеҳргар Гаумата ва унинг таниқли гумашталарини  Мидиянинг Нисайя деган ерида, Сикаяуватиш қалъасида ўлдирганимда багаядиш ойининг 10-куни (522 йилнинг сентябри) эди. Шоҳликни ундан тортиб олдим. Ахура Мазданинг иродаси билан мен шоҳ бўлдим. Ахура Мазда менга шоҳликни берди. Бизнинг авлодимиздан тортиб олинган шоҳликни мен қайтариб, аввалги ҳолида тикладим. Сеҳргар Гаумата вайрон қилган Зиёратгоҳларни мен обод қилдим. Халққа сеҳргар Гаумата тортиб олган бойликлари : мол – ҳоли, қарол – чўрилари,  ер – мулкини қайтариб бердим. Мен мамлакатни, Форсни ҳам, Мидияни ҳам, бошқа мамлакатларни ҳам олдинги ҳолатида қайта тикладим. Тортиб олинган барча нарсани қайтариб олдим. Мен бу ишларни Ахура мазданинг иродаси билан  амалга оширдим. Мен тахтимизни аввалги жойига тиклаш, сеҳргар Гаумата уни тортиб оолмаслигига эришдим.
Мен шоҳликка эришганимдан кейин амалга оширган ишларим шулар”.
Шоҳ Доро шундай дейди: “Мен сеҳргар Гауматани ўлдирганимда, Ассина исмли бир киши, Упадарманинг ўғли Эламада қўзғолон кўтарди. У одамларга шундай деди: “Мен Эламанинг шоҳиман”. Шундан кейин эламаликлар қўзғолон кўтардилар ва ўша Ассина томонга ўтдилар: у Эламанинг шоҳи бўлиб олди. 
Надинтабайра ( Нидинту-Бел) исмли Бобиллик бир киши, Анирининг ўғли, Бобилда қўзғолон кўтарди. У халқни шундай деб алдади: “Мен Навуходоносор, Набониданинг ўғлиман”. Ва шундан кейин бутун Бобил аҳли ўша Надинтабайра томонга ўтди. Бобил қўзғолон кўтарди ва у Бобилда ҳокимиятни ўз қўлига олди. 
Шунда мен Эламга одам юбордим. Ўша Ассина деганни қўллари боғлиқ ҳолда менинг қошимга келтирдилар ва мен уни тангри шаҳодатига етказдим. 
Шундан кейин мен Бобилга, ўзини Навуходоносор деб атаган Надинтабайрага қарши отландим. Надинтабайранинг қўшини Дажла дарёси яқини ўрнашиб олган эди. Унинг қўшини шу ерга турар, дарё тошқини сабаб ундан ўтишнинг иложи йўқ эди. Шунда мен қўшинни терига ўтқаздим, қолганларни туялар ва отларга миндирдим. Ахура Мазда менга мадад берди. Ахура Мазданинг иродаси билан биз Дажлани кечиб ўтдик. Ўша ерда мен Надинтабайранинг қўшинини тор - мор қилдим. Биз жангга кирган кун ассиядия ойининг 24 – санаси (522 йилнинг январи) эди”. 
Шунда мен Бобилга қараб юрдим. Бобилга етмасдан Нил бўйида Зазана деган шаҳар бор, ўзини Навуходоносор деб атавчи Надинтабайра менга қарши жанг қилиш учун ўз қўшини билан ўша ерга етиб келди. Кейин жанг бўлди. Ахура Мазда менга кўмак берди. Ахура Маданинг иродаси билан Надинтабайранинг қўшинини тор-мор қилдим. Душман сув томонга қисилиб қолди. Сув қўшинни тортиб кетди. Биз жангга кирган кун анамакнинг 2- куни (522 йилнинг январи) эди.
Надинтабайра бир неча отлиқлари билан қочиб Бобилга келди. Шунда мен Бобилга томон  юриш қилдим. Ахура Мазданинг иродаси билан Бобилни қўлга киритдим ва Надинтабайру деган кимсани асир олдим. Кейин мен бу Надинтабайруни Бобилда ўлдирдим. 
Бобилда эканлигимда қуйидаги давлатлар мендан юз ўгирдилар: Форс, Элам, Мидия, Ассирия, Миср, Хуросон, Марғиёна, Саттакия, Сақа.
Форснинг Куганака деган шаҳридан бўлган Мартия исмли киши, Чичихришанинг ўғли Эламада қўзғолон кўтарди. У халққа шундай дер эди: “Мен – Иманиш, Эламанинг шоҳиман”. Мен ўша пайтда Эламанинг яқинида эдим. Эламаликлар мендан қўрқиб уларнинг бошлиғи бўлиб турган Мартияни тутдилар ва ўлдирдилар. 
Мидиялик Фравартиш деган бир кимса Мидияда саркашлик қилди. Халққа шундай деди: “Мен Увахштра авлодидан Хшатритаман”. Шунда саройда турган қўшин мендан айрилиб Фравартиш томонга ўтиб олди. У Мидиянинг шоҳи бўлди. 
Менинг қошимдаги Форс ва Мидия қўшинининг сони оз эди. Шунда мен унга қарши қўшин юбордим. Қўл остимдаги форс Видарнани у қўшинга бош қилдим ва дедим: “Боринг ва мени тан олмайдиган ўша Мидия қўшинини тор-мор қилинг”. Кейин Видарна қўшини билан йўлга тушди. Мидияга етиб келгач Даруш деган шаҳар ёнида мидияликларга қарши жангга кирди. Ахура Мазда менга мададкор бўлди. Ахура Мазданинг иродаси билан менинг қўшиним  исёнкор қўшинни тор-мор қилди. Жанг бўлган кун аманака ойининг 27-куни (521 йилнинг январь) эди. Шундан кейин қўшин мени Мидиянинг Кампада деган жойида мен Мидияга етиб келгунимча кутиб турди”.
Kungrad.com сайтидан олинди.
Хоразм вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати