Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Ҳорижий ва халқаро ҳамкорлик алоқалари

Хоразм вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган инвестицион лойиҳалар
19. 09. 2018
Инвестицион лойиҳалар мамлакатда инвестицион жароёнларга таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, ташкилий, ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт шароитлар мажмуасидир

“Рақс сеҳри“ халқаро фестивалига 20 та давлатдан меҳмонлар келиши кутилмоқда
10. 09. 2018
Хоразм вилоятида жорий йилнинг 14-16 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган “Рақс сеҳри” халқаро анъанавий фестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Рақс томоша қилганда, куй-қўшиқ тинглаганда инсон қалби завққа тўлади, ундан ором олади. Ўзбек мусиқа ва рақс санъати узоқ ва бой тарихга эга. Биргина Хоразм вилоятини олайлик. “Лазги” рақси жуда мафтункор бўлиб, мутахассисларнинг фикрича унинг 100 дан ортиқ турлари бор. Томошабинга завқ ва яхшилик улашадиган бу санъат йилдан-йилга сайқалланиб, бойиб бормоқда.

Истиқболли халқаро ҳамкорлик
21. 08. 2018
Хоразм вилояти ҳокими в. б. Ф. Эрманов Белгия сенатори Алан Дестекс жаноблари билан учрашди. Ўзбекистон ва Белгия ҳамкорлиги сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ҳамда туристик соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. Белгия Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган давр ичида сиёсий, дипломатик, маданий-гуманитар, савдо, инвестициявий ва юқори технология соҳаларида муносабатлар янада мустаҳкамланди.

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИCҲИ
20. 08. 2018
Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларини қадимий дўстлик ришталари боғлаб туради. Икки халқнинг маданияти, менталитети ўхшаш. Юртимизда яшаб келаётган корейслар ўзбеклар билан дўст-биродар бўлиб, жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланган. Корейс миллатига мансуб юртдошларимиз ижтимоий-иқтисодий хаётнинг барча сохаларида фаолият юритишмоқда. Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Йон-У Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ҳурматли меҳмонни вилоят ҳокими в. б Ф. Эрманов вилоят ҳокимлигида кутиб олди.

ОРОЛ МАСАЛАЛАРИ ЭCҲИМИ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК
20. 09. 2016&нбсп?
Орол муаммоси экологик, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари жиҳатидан ХХИ асрдаги энг катта фалокатлардан бири деб ҳисобланмоқда. Бу&нбсп? муаммонинг умумбашарий тусда эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон БМТнинг Орол бўйича махсус комиссиясини тузиш, шу муаммо бўйича БМТ раҳбарлигидаги халқаро конференция ўтказиш ташаббускори&нбсп? бўлди.

1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида сўзга чиқиб, дунё ҳамжамияти диққат-еотиборини Орол денгизи фожиасига қаратди. Юртбошимиз Орол муаммоси нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё миқёсидаги глобал&нбсп? &нбсп? &нбсп? &нбсп? муаммо эканлигини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, 1995 йил 24 октябрда Давлатимиз раҳбари БМТ тузилганлигининг эллик йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг махсус йиғилишида ҳам Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик фожиа, бутун эр юзини қамраб оладиган биосфера, ўн миллионлаб кишиларнинг ҳаёт шароити, саломатлиги ва наслига ҳалокатли таъсир кўрсатувчи муаммо эканлигига алоҳида тўхталиб, уни халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТнинг ташкилотчилик фаолиятисиз ҳал этиш мумкин эмаслигини таъкидлаган эди.

06. 05. 2015
2015 йилда вилоят ташқи савдо айланмаси 266, 1 млн. долларни ташкил қилди. Шундан экспорт ҳажми 159, 0 млн. долларга (умумий ташқи савдо айланмаси ҳажмида 59, 7%), импорт ҳажми 107, 1млн. долларга (40, 3%) тенг бўлди.
Вилоят экспортининг 103, 1 млн. доллар узоқ хориж ва Болтиқбўйи давлатлари ҳиссасига, 55, 9 млн. доллари МДҲ давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Вилоят импорти 107, 1 млн. долларни ташкил қилган. Шундан Узоқ хориж ва Болтиқбўйи давлатларидан 76, 8 млн. долларлик, МДҲ давлатларидан &нбсп? 30, 2 млн. долларлик маҳсулот харид қилинган.



Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси
25. 04. 2016
Ҳозирга қадар вилоятдаги касодга учраган 22 та корхонага 21 миллиард сўмдан зиёд инвестиция йўналтирилиб, &нбсп? уларда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. &нбсп? Шу асосда 2 мингга яқин иш ўрни қайта тиклангани, &нбсп? жумладан, &нбсп? Ҳазорасп ип-йигирув фабрикаси, &нбсп? "Унихо” қўшма корхонаси, &нбсп? "Ҳазорасп гиламлари” каби 12 та корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати модернизация қилингани эътиборга молик.
Енгил саноат соҳаси ривожланишида "Боғот текстил”, &нбсп? "Коттонтекс”, &нбсп? "Даритал текстил”, &нбсп? "Жиласун”, &нбсп? "Коботекс” ва "Ўзтекс Шовот” каби корхоналарнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.


Саноатимиз равнақининг амалий ифодаси
02. 02. 2016
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган "ўзбек модели” асосида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли иқтисодиётимизда барқарор ўсиш суръатлари таъминланмоқда. Юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, замонавий корхоналарни ишга тушириш жараёни эса жадал давом эттирилаяпти. Бунда хориж сармоядорларига қулай инвестиция муҳити яратиб берилаётгани, айниқса, диққатга сазовордир.
&нбсп?


28. 01. 2016
Урганч шаҳридаги "Даритал текстил” масъулияти чекланган жамиятда 1 миллион 301 минг АҚШ доллари миқдорида модернизация тадбирлари амалга оширилди. &нбсп?
Хориждан келтириб ўрнатилган замонавий технология корхона қувватини икки баробарга ошириш имконини берди. &нбсп? Бу билан йилига 2 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш учун пухта замин яратилди. &нбсп?
Корхонага ўрнатилган янги технология бозор иқтисодиётининг асосий талабларидан бири бўлиб, &нбсп? электр қувватини тежаши, &нбсп? иш унумдорлигини ошириши, &нбсп? маҳсулот сифатини яхшилаши билан ҳам муҳим аҳамият касб этди. &нбсп?