Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси

*

Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси

Бошқармаси рахбари– Қаландаров Палван Искандарович. 

Манзили: Урганч шаҳар Шерозий кўчаси – 23-А уй, 220100.

 Мўлжал: Вилоят халқ таълими бошқармаси.

Тел: 228-82-05

Факс: 228-48-85

Э-mailxorazm@markaz.uz.

Веб сайтxorazmsspo.uz


 
 
Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси низоми (6 Мб)
 
 
Бошқармаснинг асосий вазифалари: 
     Ўрта махсус,  касб-ҳунар таълими соҳасида кенг кўламли чуқур билимларга эга бўлган,  ҳозирги бозор шароитларида муайян касб-ҳунарни ва иш кўникмаларини эгаллаган ёшларни тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
     Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган ўрта махсус,  касб-ҳунар таълими соҳасида узлуксиз таълимнинг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларини рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш; академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнига янги педагогика ва ахборот технологияларини,  шунингдек ўқувчиларни миллий мустақиллик ғоялари,  бой интеллектуал мерос ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва методларини жорий этиш;
    Таълим даражасини ва касб-ҳунар мутахассисларини тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган ўрта махсус,  касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштириш; академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши ва нашр қилинишини ташкил этиш;
       Ўрта махсус,  касб-ҳунар таълими таълим муассасалари педагог кадрларининг касб даражасини ошириш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш ишларини ташкил этиш.