Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси

viloyat_hokimi_urinbosari_1

Бошқарма бошлиғи:

Мадаминов Шакир Нариманович.


Манзил: Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 27 уй. 220100

Тел: (0362) 223-20-16

Факс: (0362) 223-20-12

Е-маил: msib_xorazm@umail.uz

Веб сайт: www.xorazm.mcs.uz

Фуқороларни қабул қилиш кунлари:

Ҳар ҳафтанинг сешанба, жума кунлари соат 11.00 дан 13.00 гача вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Бошқарма низоми (83кб)


Бошқарманинг вазифалари ва функсиялари.

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

- маданият ва оммавий спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, халқнинг бой маданий меросиниқайта тиклаш, асрлар давомида шакллланган юксак маънавиятни,

халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан бой ва уйғун камол топган шахсларни тарбиялаш бўйича комплекс чора тадбирларни амалга ошириш;

-миллий истиқлол ғоясидан, ўзбек халқининг маданий ва маърифий, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини амалга ошириш, одамларнинг маданий ва эстетик эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш;

-театр, мусиқа, хореграфия, тасвирий санъат, цирк, халқ амалий ва эстрада санъатини янада ривожлантириш, уларнинг ғоявий-бадиий ва маънавий савиясини ошириш, халқ тарихининг энг ёрқин саҳифаларини ва унинг ҳозирги ҳаётини, мамлакатнинг эркин тараққиётини ёритиб берадиган асарлар яратишда ижодий жамоаларга ҳар томонлама кўмаклашиш;

-маданий-оммавий ва байрам тадбирларининг чуқур ғоявий мазмун билан бойити

лишини таъминлаш, вилоятнинг ижодий уюшмалари ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижодкор ёшларни излаб топиш ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг ўз талант ва исътедодларини тўла намаён этишлари учун зарур шарт шароитлар яратиш;

- жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш ахолини, биринчи навбатда ёшлар ва болаларни спорт билан шуғулланиш зарурлигини англаш рухида тарбиялаш, уларга соғломтурмуш тарзи ва спортга муҳаббат иштиёқини сингдириш, ёшларни меҳнатга ва республика қуролли кучларида хизмат қилишга тайёрлаш;

- Олимпия ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатларида, халқаро ва мамлакат миқёсидаги мусобақаларда Ўзбекистон ва вилоят шарафини муносиб химоя қиладиган ва юқори спорт натижаларига эриша оладиган юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш учун Олимпия заҳираси муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт шароитлар яратиш, жумладан, уларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш;

-Республикада болалар спорти харакатини ривожлантиришга кўмаклашиш;

-"Умид ниҳоллари” , ”Баркамол авлод” ва "Универсиада” узлуксиз вилоят спорт мусобақаларининг уч босқичли тизимини ташкил этиш ва ўтказиш;

-миллий спорт турлари бўйича халқ ўйинлари, мусобақалар ташкил қилиш ва ўтказиш;

-турар жойлар ва маҳаллаларда маданий маърифий фаолиятни, аҳолини маданий ва жисмоний жиҳатдан тарбиялашни ташкил қилишда, жисмоний тарбия – соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини ўтказишда давлат ва жамоат ташкилотлари, ўқув юртлари, маҳаллий хокимият органлари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари билан фаол ҳамкорлик қилиш ва уларга кўмаклашиш;

-давлатлараро ва халқаро шунингдек вилоятлараро маданий ҳамда спорт алоқаларини кенгайтириш ва мустахкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва спорт мусабақалари ўткаиш, маданият ва санъат, спорт соҳасига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш ишларини ташкил қилиш;

- маданий маърифий ва спорт соғломлаштириш муассасалари, объектлари ва иншоотларини моддий–техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, уларданенг юқори даражада тўлиқ ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

-профессионал, халқ ва ҳаваскорлик ижодиётини, оммавий жисмоний тарбия ва спорт, маърифий ва спорт дастурларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек маданият ва спорт соҳасида чоп этилган оммабоп адабиётлар билан вилоят аҳолисининг кенг қатламларини таъминлаб бориш, ҳамда видио ва кино материаллар чиқариш.


Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функсияларни амалга оширади:

Бошқармалар, идоралар. жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг маданият ва спорт соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради:

-бошкарма ваколатига тааллукли масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини олиб боради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чикиш учун белгиланган тартибда Вазирликка ва внлоят хокимлигига тақдим этади:

-маданият ва спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича халкаро лойиҳаларни ншлаб чиқишда қатнашади, қабул қилинган халқаро битимларнинг бошқармага таалуқли бандларини бажарилишини таъминлайди.

-театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санатини ривожлантиришни таъминлайди, ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини унннг ҳозирги хаётнни, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама ёрдам беради;

- вилоят миқиёсида кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, иисонпарварлик ва юксак маънавият рухида тайёрлаш жараёнини ташкил қилади, кишиларнинг ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширшга интнлншини рағбатлантириш, уларни миллий. жаҳон мада нияти ва санъатинининг энг яхши наъмуналаридан баҳраманд этиш ишларини амалга оширади:

- бошқарма тизими кадрлари малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, аттестацядан ўтказишни шунингдек хорижда, мамлакат миқиёсида тажриба орттиршни, ўқитишни таъминлайди;

- кутубхоналар, театрлар, клублар маданият уйлари ва саройлари, истироҳат боғлари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларни ривожлантириш ва уларнннг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маънавий бой, интеллектуал ривожланган ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш:

- музейларда миллий мустақиллик ғояларига ҳамоханг бўлган, ўзбек халқининг бой маданий меросинн, унинг инсоният тарихидаги роли ва аҳамиятини, ривожланиш босқичларинн хаққоний акс эттирувчи экспозицияларнинг ташкил этилишини шунингдек замонавий ривожла ниш истиқболларини чуқур ўрганишнн, музейшунослик ва музейлар фондларидаги экспонатлар нинг ягона каталогини юритиш бўйича умуммиллий сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлайди:

- вилоят аҳолисини Ўзбекистон халқлари тарихи тўғрисида хабардор қилувчи чет элларда сақланаётган ъқадимий буюмлар. шунигдек мамлакатимиз музейларида намойиш қилинаётган ноёб экспонатлар билан кенг таништириш орқали одамларда умумин сонни кадриятларни, бой миллий маданий меросни ҳурмат қилиш ва эътнроф этиш туйғусини тарбиялашга кўмаклашади;

- вилоятда мавжуд маданий мерос обектларини мухофаза қилиш. сақлаш ва асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланнш бўйича давлат дастурларинн ишлаб чиқишда қатнашадн:

- маданий мерос объектларини таъмирлаш. консервация. реконструкция қилиш ва ъулардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларининг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайди:

- маданий мерос объектларини аниқлаш, рўйҳатдан ўтказиш. мухофаза қилиш, тарғиб этиш ва улардан фойдаланишни таъминлайди:

- маданнй мерос объектларининг давлат кадастрини юритади, уларни тарихий-маданий экспертизадан ўтказишни ташкил қиладн ва амалга оширади:

- маданий қимматта эга бўлган, экспедициялар қазишмалари натижасида топилган топилма ва буюмларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда классификациясинн аниқлаш учун Республика маданият ва спорт ишлари вазирлигига киритади:

- маданнй бойликларнинг четга олиб чиқиб кетилиши, вақтинчалик олиб чиқиб кетилиши тўғрисида вазирликка таклифлар киритади:

- четга олиб чиқиб кетиладиган ва четдан олиб келинадиган. шунингдек вақтинчалик олиб чиқиб кетиладиган ва вақтинчалик олиб келинадиган маданнй бойликларни рўйҳатдан ўтказиш учун вазирликка таклиф киритади:

-четга олиб чиқиб кетиладиган ва четдан олиб келинадиган, шунингдек вақтинчалик олиб чиқиб кетиладиган ва вақтинчалик олиб келинган маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш бўйича Республика маданият ва спорт ишлари вазирлигига таклифлар киритади;

- маданий бойликларни четга олиб чиқиб кетиш ва вақтинчалик олиб чиқиб кетиш хуқуқига сертификатлар берилиши юзасидан таклифларни вазирлик муҳокамасига киритади;

- тутиб қолинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мусодора қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиболади, уларни экспертизадан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;

- бошқарма таркибига кирувчи ташкилотларнинг жамоалари ва яккахон ижрочиларнинг гастрол концерт фаолиятини мамлакатимизда шу жумладан чет эллардаги гастрол-концерт фаолиятини ташкил қилади ва бу юзадан вазирликка таклифлар киритади;

- вилоят , республика ва хорижий мамлакатларда профессионал санъат ва хаваскорлик санъати фестиваллари, кўрик-танловлари, шунингдек кўргазмалар ўтказишни ташкил қилади;

- эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши билан биргаликда вилоят маданият саройлари, амфитеатрлари, концерт заллари ва стадионларда ўтказиладиган маданий маърифий ҳамда концерт тадбирларининг тематик репертуар режалари ва дастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

- вилоят таълим муассасаларида дарс бериш учун вилоят, республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли ижрочиларини санъатва спорт арббларини, этакчи мутахассис педагогларни таклиф қилади;

- чет элларда, шунингдек вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида ўқиётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларнинг вилоятда ва республикада ўтказиладиган кўриклар, танловлар ҳамда фестивалларда қатнашишини таъминлайди;

- иқтидорли ёшлар ва саъат арбобларининг ижодий сафарларини ташкил қилишни, уларнинг халқаро кўламда ва республика ҳамда вилоят миқаёсида санъат ва спорт соҳасида ўтказиладиган мусабақаларда, кўрикларда. Танловларда, фестивалларда ва бошқа анжумонларда иштирок этишини таъминлайди; маданиятшуносликни, театршуносликни, саъатшуносликни ва маскур соҳадаги илмий йўналишларни ривожлантириш, олий ўқув юртларида илмий тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш чора тадбирларини кўради;

- драматик, мусиқали, мусиқий драматик асарлар тасвирий ва амалий санъатва ҳайкалтарошлик асарлари яратишга давлат буюртмаларини амалга оширади;

- ижодий жамоалар, маданият, саъат ва спорт мутахассисларни, арбобларини, шунингдек спортчиларни ҳамда уларнинг идоравий мансублигидан қатъий назар, бошқа вакилларни халқаротанловлар, фестиваллар, мусобақаларда ва чет эллардаги бошқа тадбирларда қатнашиш учун тайёрлашни, жминлайди;

- вилоятда спорт турларининг ва спорт федерацияларининг фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди ва мувофиқлаштириб боради;

-вилоят терма жамоалари спортчилари ва аъзоларини спорт инвентарлдари ва жиҳозлари, кийим-кечак ва пояфзал билан таъминлайди;

- вилоятда маданият ва спортни ривожлантиришнинг мониторингини амалга оширади, уларнинг ривожлантиришга доир йиллик протоколларни шакллантиради;

- жаҳон илмий-техника тараққиёти ютуқлари, хорижий мамлакатларда маданият ва спортни ривожлантиришнинг илғор тажрибаси умумлаштирилишини, ушбу ютуқларнинг тармоқда жорий этилишини таъминлайди;

- манфаатдор бошқармалар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда маданият ва спорт соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг ривожланишига, шунингдек аҳолини жисмоний тарбиялашга кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиди ва ушбу ишлар олибборилишини мувофиқлаштиради;

- маданият ва спорт соҳаси бўйича ўқув дастурлари, қўлланмалари ва бошқа илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

- маданият ва спортни ривожлантириш бўйича таклифлар асосида мақсадли дастурларни маданият ва спорт иоҳасига тааллуқли дастурий методик ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди, уларнинг тўғри бажарилишини таъминлайди;

- давлат бошқаруви ва бошқа органлар билан биргаликда маданият ва спорт арбобларини, шу жумладан спортчилани, тренерларни, спорт фаҳрийларни ва бошқа мутахассисларни ижтимоий мухофаза қилиш масалаларини ҳал этади;

- Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва бошқа жамоат спорт ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади.

- вилоятдаги спортнинг миллий турлари ва ҳалқ ўйинларини ривожлантиришни йўлга кўяди, вилоятда, мамлакатда ва чет элларда спортнинг муллий турлари бўйича мусобақалар, ҳалқ ўйинлари, оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишининг молиялаштирилишини, шунингдек, ҳалқаро спорт майдонларида спортнинг миллий турларини тарғиб қилишда ва ривожлантиришда фаол қатнашади;

- ҳалқаро, республика ва вилоятда оммавий спорт тадбирлари ўтказилишини, уларни спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашни, спортчиларни, вилоят терма жамоаларини тайёрлашни ва уларнинг Олимпиада ва Осиё чемпионатлари, кубоклари ва биринчиликларида ҳамда бошқа ҳалқаро мусобақаларида иштирок этишини белгиланган тартибда таъминлайди;

- вилоят спортчилари томонидан спорт турлари бўйича ўрнатилган мамлакат рекордларини тасдиқлаш учун тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республика Маданият ва спорт ишлари вазирлигига тақдим этиш;

- спорт федерацияларининг тақдимномаси бўйича давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ҳалқаро оммавий спорт тадбирларида спортнинг алоҳида турлари бўйича қатнашадиган вилоят спортчилари, терма жамоаларини тасдиқлаш учун тавсия этади ва уларнинг иштирок этишини таъминлайди;

- аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маданий тадбирлар ва оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда вилоятнинг давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашади;

- ўзига қарашли ташкилотларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришда ва уларнинг ахборат билан таъминлашда, маслахат бериш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда бошқа ёрдам турларини кўрсатишда уларга кўмаклашади;

- барча мавжуд маданият ва спорт иношоотларини, кутубхоналар, театрлар, клублар, маданият уйлари ва саройлари, маданият ва истирохат боғлари, музейлар, ўйингоҳлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларни хатловдан ўтказиш;

- жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт ишноатларини паспортлаштиради ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган тартибда сертификатлар олиш учун Вазирликга тавсия киритади;

- маданият ва спорт соҳасидаги улкан ютуқлар учун мукофатлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда юқори ташкилотлар муҳокамасига киритади;

- ҳалқаро маданий ҳамда спорт алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради;

- маданият ва спорт муассасаларининг давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилишини белгиланган тартибда таъминлайди ҳамда пуллик ҳизмат бўйича маблағ туширишни;

- фойдаланилмай, ишлатилмасдан турган биноларни, ишлатилмасдан турган техника асбобларини ижарага беришдан;

- асбобларини ижарага беришдан;

-автомобилларни ижарага беришдан;

-ёрдамчи хўжалик ва бошқа корхоналарни ташкил қилишдан;

-пуллик маданий тугараклар очишдан;

-тўй маросимларида маданий ҳизмат кўрсатишдан;

-ташкилотларга шартнома асосида маданий ҳизмат кўрсатишдан;

-ўз хисобидаги эрларни жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида ижарага беришдан ва бошқа хизмат турлари орқали амалга оширади;


Пуллик ҳизмат кўрсатишдан тушган маблағларни сарфлаш қуйдаги ҳолларда амалга оширилади;

-қонунларда кўрсатилган тўловларни тўлаш;

-мусиқа асбоблари, инвентарлар сотиб олиш;

-таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар сотиб олиш;

-ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш ва хакозо.

Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита. Шунингдек ўзининг ҳудудий бўлинмалари, ўзига қарашли бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.


Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарори қарорига асосан Хоразм вилояти ҳокимининг 2013 йил 29 июндаги 144қ-сонли қарори қабул қилинди.

Карорга асосан вилоятдаги мавжуд 126 та маданият уйлари ва клуб муассасалари фаолияти тугатилиб, уларнинг негизида вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги аҳоли сони ва ҳудудий жойлашувини инобатга олган ҳолда, 65 таМаданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этиш белгиланди.

Шундан 12 таси туман марказларида, 8 таси шахар ва 45 таси қишлоқ худудларида жойлашган.

2018 йилгача вилоятимизда иш бошлаши кўзда тутилган 65 та марказнинг 6 таси И тип, 36 таси ИИ тип ва 23 таси ИИИ тип лойиҳа асосида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

2013 йил давлат дастурига киритилган 3 та, Боғот тумани "Кулонқорабоғ”, Шовот тумани "Ижтимоят” ва Хива тумани "Саёт” маданият ва аҳоли дам олиш марказлари тўлиқ таъмирланиб ва замонавий жиҳозланиб 2014 йил 12 июл куни фойдаланишга топширилди.

Шунингдек 2014 йилдаги дастурга киритилган 10 та, Шовот тумани "Чиғатойқалъа”, Хонқа тумани "Сарапоён”, Хазорасп тумани "Бўстон”, Янгибозор тумани "Чўболончи”, Гурлан тумани "Нуробод”, Урганч тумани "Қоромон”, Қўшкўпир тумани "Оқдарбанд”, Урганч шахри "Истиқлол”, Шовот тумани "Бўйрачи” ва Янгиариқ тумани марказларнинг барчаси таъмирланиб ва замонавий жихозланиб тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Ундан ташқари 2015 йилда 6 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларини мукаммал таъмирлаш ва замонавий жихозланиш белгиланган.

Булар Боғот тумани "Қипчоқ”, Урганч тумани "Бекобод”, Хива тумани "Дошёқ”, Янгибозор тумани "Бўзқала”, Шовот тумани "Киёт” ва Қўшкупир тумани "Ҳадра” маданият ва аҳоли дам олиш марказларидир.

21 май куни қурилиш ташкилотларининг аризаларига асосан тендер савдолари бўлиб ўтди, иккинчи пакетларочилди ва қурилиш ташкилотлари аниқланиб, Марказларни мукаммал таъмирлаш ва замонавий жиҳозлаш учун жами – 3 млрд. 334 млн. 275 минг сўм маблағ белгиланди.

Хозиги кунгача қурилиш ташкилотларига махаллий бюджетдан 30 % пул маблағи ажратилиб қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек 2016 йилда 9 та Боғот, Хазорасп, Хива, Қўшкўпир туман маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ва Гурлан тумани "Вазир”, "Гулистон”, "Хизир-ели”, Шовот тумани "Хитой”хамда Янгиариқ тумани"Қўриқтом”маданият ва аҳоли дам олиш марказлари капитал таъмирлаш замонавий жихозлаш учун режалаштирилган. Ушбу маданият ва аҳоли дам олиш марказларини жойлаштириш схемаси бўйича манзилли дастури тайёрланди. (вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб имзоланди ҳамда вилоят ҳокими томонидан 2015 йил 2 сентябр 6-2182-сон билан тасдиқланди).

Вилоятдаги 65 та маданият ва ахоли дам олиш марказларида жами 258 та бадиий хаваскорлик жамоалари ва тўгараклар бўлиб уларда қизиқувчилар 3298 тани ташкил этади.

Марказлар томошабин залларидаги жами ўриндиқлар сони 12340 та.

Тизимдаги маданият ва ахоли дам олиш марказларида 287 та ижодий ходимлар мавжуд бўлиб, 89 таси олий ва 198 таси ўрта махсус маълумотга эга.