Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


ТАДБИРЛАР

 ЖАСОРАТ, БУРЧ ВА МАТОНАТ

Анъанага кўра бу йил ҳам Хотира ва қадрлаш кунига ҳар томонлама тараддуд кўрилди. Президентимизнинг “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари -1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонларининг қабул қилиниши мамлакатимиз фахрийларига беқиёс ғамхўрликнинг яна бир ёрқин ифодасидир



Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятни  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Хоразмни ривожлантиришнинг 2015 йилги энг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди. Йиғилганлар олдида вилоят ҳокими П.Бобожонов маъруза қилди.



Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, жумладан Хоразм вилоятида ҳам олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари халқимиз олқишига сазавор бўлмоқда. Айниқса, Президентимиз И.А.Каримов Қарорлари билан тасдиқланган Дастурга асосан Урганч шаҳрида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳатто чет эллик меҳмонларнинг ҳам ҳавасини келтирмоқда. Улар бунёд этилаётган иморатларда замонавийлик,  миллий, жумладан, Хоразм меъморчилик анъналари моҳирона уйғунлаштирилганлигини қайд этмоқдалар.
       Файл кўринишида юклаб олиш (16,0 кб)   2 май 2015 10:18 | Батафсил



Тарихдан яхши биламизки, диний бағрикенглик, турли миллат ва элатларнинг ўзаро тинч ва тотув яшаши юртимизга хос бўлган фазилат, халқимизнинг азалий қадриятлардан биридир. Худди ана шу ҳол IX – XII асрларда Маркази Осиёдан бир қатор титаник ақл эгаларининг етишгиб чиқишига сабаб бўлди. Улардан фақат Ал – Хоразммий, Ибн Сино ва Ал Берунийларни санаб ўтишнинг ўзиёқ ўз вақтида аждодларимиз эришган камолот чўққиси ҳақида аниқ тасаввур беради. Америкалик тадқиқотчи Фредерик Старрнинг уқтиришича “800-1100 йиллар орасида марказий осиёлик олим, санъатшунос ва мутафаккирлар плеядаси минтақани дунёнинг интеллектуал марказига айлантирди. Уларнинг таъсир доираси Шарқий Осиё ва Ҳиндистондан Европа ва Яқин Шарққача таралган эди”


ПРЕЗИДЕНТ АСАРИГА БАҒИШЛАНДИ

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси, Хоразм вилоят ахборот-кутубхона маркази, Ўзбекистон Халқ Демократик партияси вилоят Кенгаши ва Урганч Давлат университети ҳамкорлигида вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, унинг мустақилликни қадрлаш, асраб-авайлаш, мустақкамлаш ва ўзликни англашга даъват этувчи тарихий манба сифатидаги аҳамиятини кенг тарғиб этишга бағишланган амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда китобхонлар, партия фаоллари, ташкилот ва корхоналарнинг раҳбарлари ва олий ўқув юртларининг талабалари, ёшлар иштирок этдилар.

10 Декабрь 2014 16:15 | Батафсил

ЧУҚУР ТАҲЛИЛ АСОСИДА...

Урганч шаҳар ҳокимлигида вилоятимиздаги фойдаланилмай турган объектлар ва фаолият юритмаёттан корхоналар негизида янги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаси субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги ишлар юзасидан ташкил этилган республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижаларига қаратилган қўшма йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги масъуллари, туман ва шаҳар ҳокимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, вилоят прокуратураси, адлия ва солиқ бошқармалари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

03 Декабрь 2013 10:15 | Батафсил

КУЧЛИ ДАВЛАТДАН КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ САРИ
                   
Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчллик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган кўшма мажлисидаги "Мамлакатимиада демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" мавзуидаги маърузаси фаолиятимизда дастуриламал бўлмоқда.
15 Ноябрь 2014 16:30 | Батафсил

БИРЛАШИШДАН МАҚСАД - ФАОЛИЯТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Жорий йилнинг 21 октябрь куни бўлиб ўтган “Урганч шароб” очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида “Паркент шароб” ОАЖни “Урганч шароб” ОАЖга бирлаштириш ва бу жараён билан боғлиқ ташкилий ишлар кун тартибининг асосий масалалардан бири бўлди.
09 Ноябрь 2013 09:25 | Батафсил