Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Белгиланган матнни тинглаш учун ушбу тугмани босинг Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    Президентимизнинг «2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги тарихий қароридан кейин амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари


viloyat_hokimi

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи
Эрманов Фарход Уразбоевич
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
тел: (0362) 223-00-87
Э-почта: hokim@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 10. 00дан вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )
04. 09. 2017 й.

Вилоятда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқарувчиси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги расмий вакили ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган ваколатларини якка бошчилик асосида амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Давлат юқори органларининг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади.
Ҳудудий бошқарув органлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда улар томонидан қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий хужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.
Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди, ҳокимият ишини истиқболли ва жорий режаларга мувофиқ равишда ташкил этади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмаларини шакллантириш ва фаолият юритилишини таъминлаш бўйича ишларни амалга оширади, вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
Вилоят ҳокими ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.
Ўз ваколати доирасида вилоят ҳудудида бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади, ижро этувчи ҳокимият органларида кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти тўғрисида вилоят халқ депутатлари Кенгаши олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.

Республика давлат ҳокимияти органлари билан муносабатларда вилоят ҳокимлиги манфаатларини ифодалайди, шунингдек республика давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва улар оқибатини тугатиш, иқтисодиётни сафарбарликка тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, вилоят фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳисобланади.
Давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва бирга иш олиб боради:

-Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси;
-вилоят прокуратураси;
-вилоят адлия бошқармаси;
-вилоят ҳокимлигининг ички ишлар бошқармаси;
-вилоят жиноят, фуқаролик ишлари, хўжалик судлари;
-вилоят божхона хизмати бошқармаси;
-вилоят мудофаа ишлари бошқармаси;
-харбий қисмлар;
-вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси;
 

viloyat_hokimi_urinbosari_1Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари
Сапаев Махсудбек Каримович

Вилоят ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
тел: 226-12-55
Э-почта: info@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг пайшарба куни соат 10. 00дан вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )

Иқтисодиёт масалаларига раҳбарлик қилади, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа комплексига кирувчи ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштиради.

- ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларини шакллантиради, ҳудудлар бюджетини ишлаб чиқишда ва маҳаллий бюджетни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни таъминлашда иштирок этади.
- ташқи иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятни кенгайтиришга, инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.
- ҳокимият тузилмаларининг бозор инфратузилмалари субъектлари, шу жумладан тижорат банклар, биржалар, суғурта компаниялари билан биргаликдаги фаолиятини таъминлайди.
- давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, қимматбаҳо қоғозлар бозорида корхоналар акциялар пакетларини сотиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.
- вилоят иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши оширилишига, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шунингдек бозор инфратузилмасини ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.
- зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни санация қилиш, йўналишини ўзгартириш ва тугатиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажариш юзасидан назоратни таъминлайди.
- ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-енергетика ресурслари тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилади.
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
-бандлик ва аҳолининг ижтимоий таъминотини ташкил этиш, давлат статистикасининг ишончлилигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради.
- маҳаллий солиқлар ва бошқа йиғимлар хажмини белгилаш, нарх-наво сиёсати, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мавжуд Қонун ва ҳукумат қарорларининг бажарилишини таъминлайди. Аҳолининг электр, газ, иссиқлик энергияси, ичимлик суви, телефон ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловлари масалалари бўйича коммунал фойдаланиш корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради.
- аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш, аҳолини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорлар тизимини такомиллаштиришни ва савдо ярмаркаларини ўтказишни ташкил этади.
- иқтисодий ислоҳотларнинг бориши натижаларини ўрганиб умумлаштиради, уларни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
- вилоят иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, истиқболни белгилаш, кредит ва пул муомиласи масалалари билан боғлиқ комиссиялар фаолиятига раҳбарлик қилади.
- ижтимоий соҳа бошқарув органларининг тармоқ ва функционал фаолиятларини мувофиқлаштиради, ижтимоий соҳа бошқарув тузилмаларини ислоҳ қилиш ва янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
- кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилишини ташкил этади.
- халқ таълими масалалари бўйича давлат сиёсатини юритишни таъминлайди, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга имкон яратади.
- соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга ошириш ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатишда аҳолининг эҳтиёжини қондириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.
- маданиятни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларини амалга оширади, аҳолининг дам олиш соҳасини ривожлантириш, халқ ижодиёти ва миллий маданиятини қўллаб-қувватлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижро этишни таъминлайди.
- оммавий жисмоний тарбия, болалар ва профессионал спортни янада ривожлантириш, маданий бойликлар ва ёдгорликларни сақлаш ҳамда ривожлантириш, минтақанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда туризм тармоғи инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
- иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилади.
- иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибият фаолиятига раҳбарлик қилади.
- шаҳарлар, туманлар, қишлоқларнинг ташқи кўринишини эстетик дид билан безатишни мувофиқлаштириш масалаларига раҳбарлик қилади.
- миллий ва давлат байрамларини ўтказишни ташкил қилади.
- илмий муассасалар, олий ва ўрта-махсус ўқув юртларининг кундалик масалаларини мувофиқлаштиради.
Вилоят ҳокимлиги аппарати ва унинг самарали фаолият кўрсатишига доир масалалар билан шуғулланади.

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
- вилоят халқ таълими бошқармаси;
- вилоят ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат тест маркази Хоразм вилояти бўйича вакили;
-Ал-Хоразмий номли Урганч Давлат университети;
-Хоразм Маъмун академияси;
-Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали;
- Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали;
- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси;
- вилоят давлат санепидназорат маркази;
-вилоят "Дори-дармон” очиқ акциядорлик жамияти;
-вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси;
- вилоят телерадиокомпанияси;
- "Ўзбектуризм” компанияси вилоят ҳудудий бошқармаси;
- вилоят архив иши бошқармаси;
- "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими;
- "Тибтехника” масъулияти чекланган жамияти;
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вилоят бўлими
- - вилоят "Йошлик” спорт жамияти;
- вилоят "Динамо” спорт жамияти;
- вилоят Рассомлар уюшмаси;
- Республика журналистлар уюшмаси вилоят бўлими;
- Фан ва техника маркази вилоят бўлими;
- вилоят "Усто” бирлашмаси;
-"Хоразмкитобсавдо” очиқ акциядорлик жамияти.
-Вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси;
-вилоят статистика бошқармаси;
-вилоят молия бошқармаси;
-вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси;
- "Кафолат” ДАСК Хоразм вилояти филиали;
-вилоят давлат мулкини бошқариш бошқармаси;
-вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси;
-Марказий банк вилоят бош бошқармаси;
-Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Агробанк” вилоят. бошқармаси;
-Ўзбекистон Республикаси Халқ банки вилоят бошқармаси;
-Ўзбекистон Республикаси ташки иқтисодий фаолият "Миллий банк” Урганч бўлими;
-Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Турон банк” вилоят бўлими;
-Ўзбекистон Республикаси "Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банк» вилоят бўлими;
-Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Асака банк” вилоят бўлими;
-Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Ипотека банк” Хоразм филиали;
-Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Савдогарбанк” вилоят бўлими;
-Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат "Микрокредитбанк” вилоят бўлими;
-Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат "Саноатқурилишбанк” вилоят бўлими;
-Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Алоқабанк” Хоразм филиали;
-Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси;
-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Хоразм вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси;
-вилоят "Агросугурта” ДАСК бошқармаси;
-"Мадад” суғурта агентлигининг вилоят филиали;
-вилоят давлат солиқ бошқармаси;
- вилоят савдо-саноат палатаси;
-вилоят "Кафолацавдо” акциядорлик компанияси;
-вилоят "Бозорсавдо” уюшмаси;
- "Хоразм шароб савдо” базаси;
-"Хонқа шароб савдо” базаси;
-"Хива шароб савдо” базаси;
-"Янгибозор шароб савдо” базаси;
-Осиё тараққиёти банки лойиҳасининг Хоразм вилоятида амалга ошириш гуруҳи.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Республика Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуа котибияти аппарати, ўз тасарруфидаги ташкилотлар ва идораларда такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари.

 

viloyat_hokimi_urinbosari_2Вилоят ҳокими ўринбосари
Машарипов Ўктам Рустамович
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
тел: 224-40-82
Э-почта:  info@xorazm.uz,  u.masharipov@umail.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 10. 00дан вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )
24. 01. 2012 й.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва хўжалик тизимларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг шериклари ўртасида ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилади.
Хом ашё ва материал ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди, қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларига эр ресурслари ажратишнинг бозор шаклини ривожлантиради.
Қишлоқда бозор тузилмаларини шакллантиришга, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, уларни моддий ва техник жиҳозланишини яхшилашга имконият яратади.
Ишлаб чиқариш мувозанатини таъминлаш жараёнларини ва вилоят ҳудудида этиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни яхшилаш чора-тадбирларини мувофиқлаштиради.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди, эрларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, табиатдан фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида чора-тадбирларни амалга оширади.
Агросаноат комплексида ягона техника ва технология сиёсати юритишни, илғор технологияларни илмий асослаш ва жорий этишни, қишлоқ ижтимоий инфратузилмалари ривожлантирилишини ташкил этади.
Агросаноат комплексининг экспорт потенциалини ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Вилоят қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли режалари ва дастурларини ишлаб чиқишни таъминлайди ва уларнинг бажарилишини назорат этади.
Қишлоқ хўжалигида ишловчи раҳбар кадрлар малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этишга раҳбарлик қилади.

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва бирга иш олиб боради:

-вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси;
-"Тошсақа” ирригация тизими бошқармаси;
-"Полвон-Гозовот” ирригация тизими бошқармаси;
-"Шовот-Куловот” ирригация тизими бошқармаси
- "Қорамази-Қиличбой” ирригация тизими бошқармаси;
-"Хоразмпахтасаноат” акциядорлик бирлашмаси;
-"Боғотдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
-"Қўшкўпирдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
-"Урганчдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
-"Ҳазораспдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
-"Янгибозордавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
-вилоят "Қишлоқхўжаликкимё” акциядорлик бирлашмаси;
-"Хоразм вилояти машина-трактор парклари бирлашмаси” ОАЖ;
-"Хоразмдонмаҳсулотлари” акциядорлик уюшмаси;
-"Боғотдон” акциядорлик жамияти;
-"Шовотдон” акциядорлик жамияти;
-"Хонқадон” акциядорлик жамияти;
-вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
-вилоят эр ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси;
-вилоят ветеринария давлат бошқармаси;
-вилоят давлат техника назорат инспекцияси;
-вилоят чорвачиликда наслчилик бўйича давлат инспекцияси;
-вилоят ўсимликлар карантини инспекцияси;
-Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти Хоразм филиали;
-Қуйи Амударё ирригация каналлари бошқармаси;
-"Хоразммахсустузатиш” корхонаси;
- "Амударё” сув хавзаси бирлашмаси;
-вилоят ўрмон хўжалиги;
-Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий ишлаб чиқариш марказининг Хоразм вилояти бўлими;
- "Урганчшароб” очиқ акциядорлик жамияти;
- "Урганчёғ” очиқ акциядорлик жамияти;
-вилоят гидрометеорология бошқармаси;
-"Ўздавсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси;
-"Ўздаверлойиҳа” институти вилоят бўлими;
-вилоят "Агроинтехника” ММТП давлат унитар корхонаси;
-вилоят насос иншоотлари ва электр тармоқлари бошқармаси;
-"Хоразм пилла” бирлашмаси;
-вилоят кўкаламзорлаштириш бошқармаси;
-"Урганч экскаватор” очиқ акциядорлик жамияти;
-"Ўзқишлокхўжаликмашлизинг” АЛК вилоят филиали;
-вилоят "Давуруғназоратмаркази”;
-вилоят "Пахта уруғчилиги” бирлашмаси;
-"Хоразм вилояти чорва озуқаси” бош бошқармаси;
-"Хоразмсувқурилиш” бирлашмаси
Вилоят ҳокимлиги аппаратида, ҳудудий бошқарув органларида ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятида ижро интизомини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.
 

viloyat_hokimi_urinbosari_3Вилоят ҳокими ўринбосари
Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич
Вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
тел: 224-17-35
Э-почта: qurilish@xorazm.uzra.ruzmetov@umail.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг душанба куни соат 10. 00 дан вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )
10. 08. 2011 й.

- капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
- тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни таъминлайди. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди, бюджет маблағлари ҳисобига барпо этилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
- қурилиш комплексида пудрат, лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштиришни, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.
- ҳудудда эр ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.
- қурилишда бош режа амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек, шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.
-коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг бориши юзасидан назоратни амалга оширади;
- коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантиришга имконият яратади. Муҳандислик таъминоти тизимлари доимий ишлаб туришини ташкил этади.
- транспорт ва алоқа соҳасида хизматларни кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради, ижро этувчи ҳокимият тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимларини жорий этишга кўмак беради.
- йўллар таъминотига, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик сув ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктлари ободонлаштирилишини таъминлаш бўйича дастурларни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.
- мажмуага кирувчи саноат корхоналари қурилиш индустрияси фаолиятини мувофиқлаштиради, уларга амалий ёрдам беради.
- капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибият фаолиятига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

-вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси;
-вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;
-"Хоразмавтойўл” ҳудудий йўллардаги фойдаланиш давлат ташкилоти;
-"Жанубгазқурилиш” очиқ акциядорлик жамияти;
- "Оби-ҳаёт” ЛТД корхонаси;
- "Хоразмқурилиш” очиқ акциядорлик жамияти;
- "Хоразмжамоақурилиш” ассосиацияси;
- "Хоразмдеҳқончиликқурилиш” акциядорлик бирлашмаси;
- "Хоразмтранс” юк ва йўловчи ташиш уюшмаси;
- "Узавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими;
-Ўзбекистон темир йўллари Қўнғирот темир йўл узели Хоразм ҳудуди;
- "Урганч” халқаро аеропорти;
-вилоят "Автотеххизмат” очик акциядорлик жамияти;
-"Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси;
-"Хоразмтелеком” очиқ акциядорлик жамияти;
-"Хоразмпочтаси” очиқ акциядорлик жамияти;
-"Хоразм электр тармоқлари” очик акциядорлик жамияти;
-Хоразм магистрал электр тармоқлари корхонаси;
-"Хоразм иссиқлик манбаи” очиқ акциядорлик жамияти;
-"Хоразмулгуржисавдо” очиқ акциядорлик жамияти;
-"Шимолгазтаъминот” унитар корхонаси вилоят бошқармаси;
-"Туямуйин-Урганч” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш
бошқармаси;
- "Ўзнефтгазинспекция” вилоят бўлими;
- "Ўзсаноатконтехназорат” агентлиги вилоят бўлими;
- "Ўзенергоназорат” вилоят бўлими;
-Туямуйин ГЕСИ;
-Урганч нефтебазаси;
- "Хоразм гиламлари” маъсулияти чекланган жамияти;
- "Хоразм-Феруз” очиқ акциядорлик жамияти;
- "Ўзстандарт” агентлигининг Хоразм вилояти бўлими;
- "Урганч ўт ўриш машиналари” очиқ акциядорлик жамияти;
- "Хоразм шакар” очиқ акциядорлик жамияти;
- "CОТТОН- ТЕКС” қўшма корхонаси;
-"Хоразмиккиламчиқораметаллар” шўъба корхонаси
-Вилоят уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси;
-Вилоят "Троллейбус” бошқармаси;
-Хоразм вилоят қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази;
-Хоразм вилоят экспертиза ҳудудий бошқармаси;
-Хоразм вилоят давлат архитектура ва қурилиш назорат инспекцияси;
-"Юнител” МЧЖ, "Билайн”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Республика Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуа котибияти аппарати, ўз тасарруфидаги ташкилотлар ва идораларда такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари.

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари
Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари (кейинги ўринда - ҳоким ўринбосари) бевосита вилоят ҳокимига бўйсунади ва жойларда дин ва миллатлараро муносабатлар, жамоат ташкилотлари фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатинипг амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳоким ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистан Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа хужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларига амал қилади.
Ҳоким ўринбосари зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда давлат бошқарувининг республика ва ҳудудий органлари, жамоат, диний ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
 

viloyat_hokimi_urinbosari_4Вилоят ҳокими ўринбосари
Атаханов Ҳамза Атаханович
Вилоят ҳокимнинг жамоат  ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
тел: 223-00-09
Э-почта: info@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг жума куни соат 10. 00дан вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )
21.08.2015 й.
Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари 

Вилоят ҳокимининг  жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари (кейинги ўринда - ҳоким ўринбосари) бевосита вилоят  ҳокимига  бўйсунади ва жойларда дин ва миллатлараро муносабатлар, жамоат ташкилотлари фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатинипг амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳоким ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистан Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа хужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларига амал қилади.
Ҳоким ўринбосари зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда давлат бошқарувининг республика ва ҳудудий органлари, жамоат, диний ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Қуйидагилар ҳоким ўринбосарининг вазифалари хисобланади:

-жойлардаги тегишли давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий-сиёсий жараёнларни барқарор ривожлантиришни таъминлаш ҳамда янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, диний-экстремистик мафкура ва миссионерлик фаолияти тарқалишига тўсқинлик қилиш;
-мамлакатда турли фуқаролик жамияти институтлари, аввало, нодавлат нотижорат жамоат ташкилотларини янада ривожлантириш, мамлакатни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш;
-жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти устидан комплекс мониторингни ташкил этиш, давлат ҳокимияти махаллий органларининг,   фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш  органлари,  нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этишга, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашиш;
-давлатнинг ёшлар сиёсатини амалга ошириш, соғлом, баркамол ёш
авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш борасида жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, «Маҳалла» жамғармаси ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий бўлимлари, таълим, маданий-маърифий муассасалар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
-Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этишини таъминлаш;
-жойлардаги давлат ҳокимиятининг тегишли органлари, жамоат ва диний ташкилотларнинг маданий мерос объектларини сақлаш масалалари бўйича  ўзаро ҳамжиҳатлигини таъминлаш;
-«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этишда маҳаллий давлат, жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиклаштириш.
-вилоятда дин билан боғлик аҳвол, миллатлараро муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларни мунтазам ўрганади, уларни янада соғломлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда  кўради;
-Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва бошқа диний ташкилотлар, «Маҳалла», «Нуроний» «Олтин мерос» жамғармалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий асоцаияси вилоят вакили, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, миллий маданият марказлари ва дўстлик жамиятларининг ҳудудий тузилмалари томонидан низомда белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишига -кўмаклашади ва назорат қилади, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритади, шунингдек, вилоят ҳокимининг  ёрдамчиси билан Республика маънавият-тарғибот маркази ҳудудий бўлимларининг тарғибот ва қарши тарғиботга фаолиятини ташкил этишда маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳамкорлик қилади;
-вилоят ҳокимининг  назорат қилинадиган ташкилотлар фаолиятини ташкил ва такомиллаштириш билан боғлик, ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллатлараро ва динлараро дўстлик-тотувликни таъминлашга қаратилган буйруқлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлайди;
-қонунбузарликларнинг олдини олиш, назорат қилинадиган ташкилотларнинг устав фаолиятини самарали амалга оширишига тўсқинлик қиладиган   муаммоларни   аниклаш   ва  бартараф   этиш   бўйича   аниқ,  чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек, кадрларни танлаш, жой-жойига кўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади;
-республикада дин билан боғлик, аҳволни янада соғломлаштириш бўйича йиллик хукумат дастурининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди, вилоят ҳокимлиги  ҳузуридаги маънавиятни соғломлаштириш тадбирларини мониторинг қилиш ва ўтказиш бўйича идоралараро ишчи комиссияси фаолиятини йўлга қўяди ҳамда унга шахсан раҳбарлик қилади;
-диний экстремизм ва миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қарши тушунтириш ҳамда профилактика ишларини ташкил этишни мувофиқлаштиради;
-аҳоли ўртасида аҳолининг ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида
норозилик кайфияти ҳамда бошқа салбий ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва
ривожланишининг олдини олишга қаратилган маънаний-маърифий,
профилактика ҳамда ташкилий ишларни шахсан йўлга қўяди;
-диний-экстремистик ташкилотлар аъзоси бўлган, озодликка чиққан ёки жазони ўташ колонияларида жазони ўтаётган шахсларнинг оилалари билан тарбия ва профилактика ишларини ташкил қилади;
-хотин-қизлар ўртасида диний аҳволни мониторинг қилади, турли диний-экстремистик оқимларнинг хотин-кизлар канотларини ташкил этиш ва жамиятни «исломийлаштириш»га қарши ишларни ташкил этади;
-юридик ва жисмоний шахсларнинг миллатлараро ва динлараро
муносабатлар, диний ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга таллуқли шикоят ҳамда аризаларини ўрганади, тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқланган ҳуқуқбузарлик ва камчиликларни бартараф этиш учун ўтказилган ўрганиш ҳамда текширувлар натижалари бўйича материаллар юборади;
-маҳаллий ОАВ ва «Интернет» тармоғида республикада дин соҳасида, миллатлараро дўстлик ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида эришилган ютуқларни тарғиб қилиш, минтақани маънавий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари билан шуғулланадиган жамоат ташкилотлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантириш, шунингдек, республикада ижтимоий-сиёсий ҳаётни бир ёклама, яъни ғаразли ёритишни инкор этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
-ҳалқ фаровонлигини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш, таълим, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва тадбиркорлик билан эркин шуғулланишга қаратилган хукумат қарорларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг қандай амалга оширилаётгани ОАВ, аҳолининг турли қатламлари билан учрашувларда ўз вақтида ёритиб боришни ташкил қилади;
-диний-маънавий меросни сақлаш ва ўрганиш, ислом тарихи ҳамда
маданиятининг ёзма ва меъморий ёдгорликларини асраб-авайлаш бўйича илмий ҳамда амалий фаолиятни йўлга қўяди;
 ҳар йили "Ҳаж” ва "Умра” тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссия фаолиятига шахсан раҳбарлик қилади, зиёратчилар рўйхатини тузишда ижтимоий одилликни таъминлайди;
-жамият манфаати йўлида жамиятда рахмдиллик ва инсонпарварлик ғояларини жорий этишга кўмаклашадиган ижтимоий муносабатларни барқарорлаштириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган амалий ташаббусларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга ёрдам бериш ишларини ташкил этади;

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат
нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни самарали амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга кўмаклашади, минтақани ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожлантириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳалқаро хамкорлигига ёрдам берадиган чора-тадбирлар тизимини ҳаётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чикади;
-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, «Маҳалла» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари фаолиятини тартибга соладиган амалдаги қонунчилик талаблари ижросини таъминлайди;
-"Маҳалла” жамғармаси ҳудудий тузилмасининг фуқаролар йиғинлари фаолиятини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техник аҳволини мустаҳкамлашга доир ишларини мувофиқлаштиради;
-мамлакатни янада ривожлантириш, давлатни бошқариш, ижтимоий ва бозор ислоҳотларини ҳаётга тадбиқ этиш, давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан жамоат назоратини амалга ошириш, маҳаллани аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига айлантириш, хусусий тадбиркорлик ҳамда оилавий бизнесни ривожлантириш жараёнларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаол иштирок этишига ёрдам берадиган чора-тадбирлар тизими ижросини таъминлайди;
-азалдан шаклланган миллий ва маънавий қадриятларни асраб-авайлаш ва  кенг тарғиб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, энг яхши ҳалқ урф-одатлари ва анъаналарини  оммалаштириш,  маҳаллалар ўртасида маданий-маърифий   ишларни   кенгайтириш   чора-тадбирларини   амалга   оширишни таъминлайди;
-"Маҳалла” жамғармасининг ҳудудий бўлим ва бўлинмаларининг кам таъминланган оилалар, ногиронлар, етим-есирлар ва ёлғиз кексаларга нисбатан инсонпарварлик ҳамда рахмдиллик ғояларини тарғиб қилиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган фаолиятини мувофиклаштиради;
-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти - маҳалланинг фаолият кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, унинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик институтлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкил этади;
-ижтимоий буюртма шаклидаги давлат маблағларини йўналтириш орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини кенг жалб этишни ташкил қилади;
- ёшлар ўртасида ижтимоий жараёнларни, уларнинг сиёсий, ижтимоий-
иқтисодий аҳвол ва ривожланишга таъсирини комплекс ўрганиш, прогноз
қилишни ташкил қилади, бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар
самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади;
- ёшлар ташкилотлари фаолиятини, биринчи навбатда, ёш авлодни
бузғунчи диний-экстремистик ва сайёз "оммавий маданият” таъсиридан ҳимоя қилишга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда соғлом турмуш тарзига интилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишни шакллантиришга йўналтиради;
-ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб яшаш ва ижтимоий-маиший шароитларни яратишга йўналтирилган ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;
-олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, айниқса, кичик шаҳар ва қишлоқлардаги ёшларни иш билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишга ёрдам беради;
-жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликни, айниқса, қишлоқларда ривожлантириш соҳасига жалб қилишга қаратилган ёшлар борасидаги давлат сиёсатини қаётга тадбиқ этиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўради;
-ёшлар ташкилотларининг мусиқа, рассомчилик, санъат ва маданият соҳасида иқтидорли ёшлар ва қобилиятли болаларни эрта аниқлаш ҳамда ривожлантириш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштиради;
-"Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва ёшларнинг бошқа жамоат
ташкилотлари ташкил топиши ҳамда ривожланиши учун ташкилий-ҳуқуқий,
ижтимоий-иктисодий шароитларни янада такомиллаштиришга доир
таклифларни тайёрлайди.
Зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда ҳоким ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-маҳаллий давлат, жамоат ва диний ташкилотлар раҳбарларига ижтимоий-
сиёсий барқарорликни таъминлаш, динлараро ва миллатлараро тотувликни
мустаҳкамлаш, диний экстремизм ҳамда миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан оғзаки ёки ёзма кўрсатмалар ва тавсиялар бериш;
-давлат бошқаруви ҳудудий органлари, бошқа давлат органлари, корхоналари, муассаса ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида мажлислар ўтказиш;
-зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун давлат ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ҳамда вакилларидан иборат ишчи гуруҳларини ташкил этиш;
- ўз зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши билан боғлиқ масалаларни ўрганиш  ва улар  юзасидан  мутасаддилигидаги  ташкилотлар  раҳбарларига қонунчиликка мувофиқ топшириқлар бериш;
-мутасаддилигидаги ташкилотлар раҳбар кадрларини аттестациядан
ўтказишда қатнашиш, уларни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида таклифлар киритиш ва кадрлар заҳирасини яратиш;
-кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил килиш ва қайта ишлаш, ахборот-таҳлил хужжатлари ҳамда меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур материаллар ва маълумотларни талаб қилиш;
-аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича материалларни мутасаддиликдаги ташкилотлар раҳбарларига юбориш;
-ҳудудий бўйсунадиган мансабдор шахслардан оғзаки ёки ёзма
тушунтириш хатларини талаб қилиш.

viloyat_hokimi_urinbosari_5Вилоят ҳокими ўринбосари
Абдукаримова Сайёра Сапайевна
Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
тел: 226-57-16
Э-почта: woman@xorazm.uz,  s.abdikarimova@umail.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳар ҳафтанинг жума куни соат 10. 00дан вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )
05. 08. 2011 й.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига, маънавий-маърифий тарбиявий ишларга ҳамда хукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ишларига раҳбарлик қилади;
Оилада маҳалла ва меҳнат жамоаларида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалаларга оид фаолиятини ва харакатларини мувофиқлаштиради, корхона, ташкилот ва муассасаларда аёлларнинг ижтимоий муҳофазасини оширишда иштирок этади.
Маҳаллалар, ўқув муассасалари, меҳнат жамоаларида аёлларнинг юксак ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, бегона диний оқимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил этади, аёллар ўртасида жамиятимизга зид ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўради.
Хотин-қизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этишга йўналтирилган тадбирларни уюштиради. Хотин-қизларнинг маънавий-ахлоқий ва жисмоний камолотини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий ва хуқуқий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилади.
Хотин-қизлар репродуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш, ушбу соҳага ҳомийларни жалб этиш масалалари билан шуғулланади.
Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият фаолиятига раҳбарлик қилади, хотин-қизлар қўмитаси ишларини ташкиллаштиради.
-вилоят хотин-қизлар Кенгаши;
-вилоят "Оила” илмий-амалий маркази;
-вилоят "Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш” ассоциацияси;
-вилоят "Тўмарис” жамғармаси;
-"Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси вилоят бўлими;
-вилоят "Тадбиркор аёл” уюшмаси;
- "Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси вилоят бўлими;
-вилоят Ногиронлар жамғармаси;
-вилоят Кўзи ожизлар жамияти;
-вилоят "Қизил Ярим Ой” жамияти;
- "Олима аёл” уюшмаси вилоят бўлими;
-"Интербилим” аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази;
-"Хамдард” аёллар маркази;
-"Истиқбол” аёллар маркази;
-"Соғлом оила” репродуктив саломатлик ташкилоти;
-"Меҳригиё” аёллар маркази;
-"Она меҳрибон” аёллар ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази;
-"СОС” болалар маҳаллалари Ўзбекистон ассоциацияси вилоят филиали;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Республика Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуа котибияти аппарати, ўз тасарруфидаги ташкилотлар ва идораларда такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари.