Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Белгиланган матнни тинглаш учун ушбу тугмани босинг Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    Президентимизнинг «2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги тарихий қароридан кейин амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Туман ҳокимлиги  иш юритиш бўлинмасининг 

Н И З О М И

I Умумий  қоидалар.

Иш юритиш бўлинмаси ҳокимликнинг мустақил структуравий бўлими  бўлиб,  қуйидаги Низом асосида иш юритади ва ўз фаолиятида туман ҳокимига бўйсунади.
Иш юритиш бўлинмаси иш юритишда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  томонидан тасдиқланган вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари  аппаратларида иш юритиш Йуриқномасига, Асосий   қоидаларига ва вилоят ҳокимлигининг бошқа норматив  хужжатларига асосланади.

II Иш юритиш бўлинмасининг асосий вазифалари

1.Туман  ҳокимлиги аппаратида тўғри, аниқ ва сифатли иш юритишни таъминлаш:
2. Ҳокимлик иш юритиш бўлинмаси, раҳбариятнинг кўрсатмасига асосан ўрнатилган тартиб асосида туман ҳокимлигига келган  Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, фармойиш ва топшириқларини, Олий Мажлис қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва бошқа хужжатларини аппарат ходимларига таништириш, ҳокимликка янги қабул  қилинган ходимларни ҳокимият структураси, иш юритиш Йуриқномалари, хужжатларнинг бажарилиш ижросини  текширишни назоратга олиш ва уларнинг асосий қоидалари билан таништириш.
3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил                       5-майдаги 239-33 сонли “Ўзбекистон Республикасида махфийлик режимини таъминлаш тўғрисида”ги қарори билан қабул қилинган Йуриқнома талаблари асосида туман ҳокимлиги аппаратида махфий хужжатлар билан иш юритишни ташкил қилади ва таъминлайди(туман ҳокимлиги аппаратида махфийлик режимини таъминлаш хақида алоҳида ишлаб чиқилган Йуриқнома ва Низомга асосан). 
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил                 12-январдаги   12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 1999-йил  29-мартдаги  140-сонли  қарори билан тасдиқланган Йуриқнома асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, фармойишлари, топшириқли баённомалари, ёзма ва оғзаки   топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти  Котибияти топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслахатчиларининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, мажлислари баёнлари ва рўйхати Иш юритиш бўйича Йуриқномада  бўлган бошқа хужжатлар қатъий  ҳисобга олиниши, уларни махсус дафтарларда ва хисобга олиш 1а, 1б ва 2а, 2б назорат карточкаларида рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди. Назоратга олинган хужжатларга «Назоратга олинди» штампини қўяди ва уларнинг ижросини назорат қилиш учун ўрнатилган тартибда иш олиб боради.
5. Ҳокимлик ва унинг аппарати ташкил қилингандан кейинги хужжатларнинг, йиғма жилдларнинг сақланиши ва улардан фойдаланишни таъминлаш.
6. Бўлим ва  гуруҳларда Йуриқномалар талаблари асосида иш юритишни назорат қилиш ва иш юритишга методик  раҳбарлик қилиш.

III  Иш юритиш бўлинмаси ўзининг асосий  вазифаларига мувофиқ

 -ҳокимлик аппаратида Йуриқномалар  талаблари асосида  хужжатлар билан ишлаш, иш юритишни  назорат қилиш масалаларига методик раҳбарлик қилади, ҳамда Иш юритишни  такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқади ва уни амалга оширади.
-ҳоким томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишларни, ўтказилган йиғилиш қарорларини, баённомаларини рўйхатдан ўтказади, кўрсаткич варақалари асосида туман ҳокимлиги бўлимларига, корхона ва ташкилотларига юборади; 
-йиғилишда кўрилаётган масалалаларнинг хужжатларини, унинг баённомаларини тайёрлашда тармоқ комплекси масъул ходимларига кўмаклашадилар;
-йиғилишнинг иш хужжатларини  тез ва сифатли (компьютерда) ёзишни таъминлайди;
-келиб тушган хужжатларни қабул қилади,  рўйхатдан ўтказади, керакли шахсларга етказади, чиққан хужжатларни  рўйхатдан ўтказади ва жўнатади;
-бўлим ва гуруҳларда хужжатлар  йиғма жилдлари номенклатурасини аниқлайди ва туман ҳокимлиги хужжатлар йиғма жилдлари номенклатурасини тузади, уларга риоя қилинишини назорат қилиб боради;
- туман  ҳокимлигида, унинг бўлим ва гуруҳларида хужжатларнинг махфийлик режимини  таъминлайди;
-тугалланган хужжатлар йиғма жилдлари 2 йил мобайнида маълумотнома ишлари учун ҳокимлик  хизматларида, 10 йил жорий  архивда сунгра доимий сақланиш учун архивга топширилади;
-ҳокимлик аппарати ходимлари билан иш юритиш бўйича инструктаж ўтказади, семинарлар  ташкил қилади ва янги қабул қилинган ходимларга хужжатлар билан ишлашни таништиради;
-хужжатларнинг бажарилишини назорат қилади улар ҳақида йил давомида вилоят  хокимлигига  хафталик, ярим йиллик ва йиллик аналитик ҳисоботлар тайёрлайди, комплекс раҳбарларини таништиради.

IV Иш юритиш бўлинмаси  ходимларининг асосий хуқуқ вазифалари

I Иш юритиш бўлинмаси  ходимлари мос равишда  функционал вазифаларнинг тақсимланишига асосан қуйидаги хуқуқларга эга:
-функционал вазифалар тақсимланиши  бўйича (шу вазифалар бўйича унга  тегишли масалалар кўрилаётган бўлса) ҳокимлик йиғилишларида қатнашиш;
-иш юритиш бўлинмасига  ёки унга  топширилган вазифалар бўйича  масалалар кўрилаётган бўлса ҳокимлик йиғилишларида қатнашиш;
-умумий бўлимга тааллуқли масалалар бўйича хокимлик йиғилишларига  таклифлар киритиш;
-ҳокимлик  аппаратининг барча бўлим ва гуруҳларида  хужжатлар билан ишлашда норматив қоидаларга қаттиқ амал қилишни талаб қилиш;
-ҳокимлик аппарати мажмуалари  ва гуруҳларида иш юритишнинг тўғри  ёки  нотўғрилигини  текшириб бориш, текшириш натижалари бўйича  тегишли хужжатлар билан таништириш;
-раҳбариятнинг топшириғини  бажариш учун иш юритиш бўлинмаси  ходимлари  аппарат  бўлим ва гуруҳларидан,  бошқарма ва  корхоналардан, туман ҳокимлиги учун  керакли маълумот ва хужжатларни сураб олиш.

V Иш юритиш бўлинмасини  туман  ҳокими томонидан тайинланган  иш юритиш бўлинмаси  бошлиғи бошқаради.