Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Белгиланган матнни тинглаш учун ушбу тугмани босинг Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    Президентимизнинг «2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги тарихий қароридан кейин амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


РАСМИЙ МАЪРУЗАЛАР

Хоразм вилояти ҳокими П.Бобожоновнинг Рио Де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган олимпиада қатнашчиларини кутиб олишга бағишланган тадбирдаги табрик сўзи

31 августь 2016 йил

 

- Ассалому алайкум, ҳурматли спортчилар! Қадрли устозлар, муҳтарам ота – оналар!

Авваламбор ҳаммангизни мустақиллигимизнинг чорак асрлик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Байрам юртимизга тинчлик – омонлик ва хотиржамлик олиб келсин!

Азиз элдошлар!

Мен сўзимнинг аввалида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиб, бутун жаҳонда катта спорт байрами сифатида нишонланадиган Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этиб, юртимиз довруғини сайёрамизнинг энг узоқ ўлкаларигача тарқатган хоразмнинг полвон йигит – қизлари - Диёрбек Ўрозбоев, Шахзод Собиров, Гулноза Матниязоваларга бутун воҳамиз жамоатчилиги номидан катта миннатдорчилик билдираман.

 Юклаб олиш (30 кб)   01.09.2016 й. | Батафсил


   5 март 2016 йил,                  "Бахт қуши”, Урганч шаҳри

 

-Ассалому алайкум муҳтарама онахонлар, азиз опа – сингиллар!

Барчангизни, Сизлар орқали вилоятимизнинг барча аёлларини, илк баҳор байрами - 8 - март Халқаро хотин – қизлар куни муносабати билан самимий ва қизғин табриклайман!

Доимо омон, соғ- саломат бўлинг!

Чунки умримиз маъноси, оилалар файзи, хонадонлар тинчлиги, фарзанд-лар қувончи сиз билан тўлиқ, сиз билан бутундир.

 

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ П.БОБОЖОНОВНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА КУЗАТУВ ТАДБИРИДАГИ НУТҚИ

   -Ассалому алайкум қадрли офицерлар, азиз ота – оналар!

   -Ҳурматли чақирилувчилар!

   Бугун биз бу ерга Ватанимиз чегаралари , халқимиз осойишталиги, тўкин дастурхон ва аҳил оилаларимиз ҳимоясига отланган йигитларга оқ йўл тиламоқдамиз.

   Бугун бу ерда саф тортиб турган йигитлар мамлакатимиздаги осойиш-талик шароитида камолга етганлар. Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатнинг бош йўналиши демок-ратия, тинчлик ва тараққиёт, халқлар ўртасидаги тотувликдир.