Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Белгиланган матнни тинглаш учун ушбу тугмани босинг Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    Президентимизнинг «2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги тарихий қароридан кейин амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Бошқа давлат органлари билан ўзаро муносабатлар  

ХОРАЗМ ҚОВУНЛАРИ - ЭКСПОРТГА

Хоразмда ота-боболаримиз ҳамиша тилёрар, ширин - шакаp қовунларни етиштириб келишган. Истиқлол йилларида қовун турларини янада кўпайтиришга катта эътибор берилди ва бунинг учун имкониятлар, шароитлар яратилди. Натижада  воҳамиз бўйлаб қовун, унинг турларини етиштириш ривожланди. Полизкорлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида кўплаб хайрли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Янгибозор туманида ўтган йили ўз фаолиятини бошлаган “INTER TEXTILE MILLS” масъулияти чекланган жамиятида трикотаж, полотно матолари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 40 та янги иш ўринлари яратилди. Германиядан келтириб ўрнатилган 10 та тўқимачилик дастгохларини қишлоқ ёшлари махорат билан бошқармоқдалар.



Сайёҳлик - мамлакатимиз иктисодий-ижтнмоий тараққиётининг асосий соҳаларидаи бири. Бутунги кунда ушбу соҳа хизмат кўрсатишнинг энг замонавий ва юкори даромад келтирадиган тизимига айланди.


ҲАМКОРЛИКДАН РЕАЛ НАТИЖАЛАРГА
2014 йили "Урганч экскаватор" ОАЖ базасида “УзХСМГ” МCҲЖ Ўзбекистон-Хитой кўшма корхонаси ташкил этилиб, ушбу мажмуа қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва қурилиш соҳасига замонавий техникаларни йетказиб бера бошлади. Бунинг учун жамиятга 100 дан ортиқ энг сўнгги русумдаги асбоб - ускуналар ва ёрдамчи материаллар олиб келинди. Ишчи - хизматчиларни ўқитиш ва малакасини ошириш эса Хитой Халқ Республикасида ташкил этилди.

- 2014 йилнинг 10 майида иш бошлаган корхонамиз йил охиригача 103 та экскаватор ҳамда 54 та булдозер ишлаб чиқарди, - дейди корхона бош директори Исломбой Ҳайитбоев. - 2015 йилда бу кўрсаткични 300 тага йетказиш режалаштирилган. Айни пайтда 150 нафар ёш мутахассис фаолият юритаётган корхона маҳсулотлари Япониянинг “ИСУЗУ” ва “КАВАСАКИ” компанияларининг двигателлари ва гидравлика тизимлари билан жиҳозланган. Шуниси қувонарлики, оғир техникаларимиздан йирик қурилиш майдонлари, қишлоқ хўжалиги, экин экиш майдонларини ободонлаштириш, зовурларни тозалашда ҳам самарали фойдаланилмокда. “Ангрен – Поп” янги электрлаштирилган темир йўл участкасида олиб борилаётган қурилиш ишларида ҳам техникаларимиз яхши самара бераяпти.
Шу ўринда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ва “Хузоу Сонструcтион Мачинери Ггоур Со. Лтд” корпорацияси ўртасида 2015 йил охиригача ишлаб чиқаришнинг иккинчи саноат йиғиш босқичига ўтиш тўғрисида меморандум имзоланганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бунда маҳсулот таннархини пасайтириш, рақобатбардошлигини ошириш ва албатта янги иш ўринлари яратишга аҳамият қаратилади. Шу билан бирга маҳаллийлаштириш орқали импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилиб, валюта тежалади. Бу эса корхонанинг иқтисодий барқарорлигини ошириш, ички ва ташқи бозордаги ўрнини мустаҳкамлашга имкон беради.
Бу эса мазкур корхонада яна янги лойиҳаларга қўл урилаётганидан далолатдир. Мутахассисларнинг фикрича, бу жараёнда сифатли қурилиш техникалари турларини ошириш, автомобил йўллари қуриш ва қишлоқ хўжалиги учун замонавий техникалар, хусусан, занжирли тракторларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича йирик лойиҳалар мамлакатимизнинг саноат салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилгани билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.  


Янги автомобил ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салохиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 1856-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2013 йил 21 февралдаги «Хоразм вилоятида «Дамас» русумли энгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 51-сон қарорига мувофиқ Хоразм вилояти Питнак шаҳридаги “ГМ Ўзбекистон”  ЁАЖ Хоразм вилояти филиалида «Дамас» русумидаги йенгил автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил қилишишлари икки босқичда амалга оширилди.
Қурилиш-монтаж ишлари лойиҳалаш ишлари билан бир вақтда бажарилди. 
Қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда лойиҳанинг биринчи босқичи (2014 йил март ойигача) белгиланган муддатда амалга оширилди. Жумладан, йиғув цехига мўлжаланган бино, муҳандислик коммуникациялари, маъмурий бино, контейнерлар майдони, эҳтиёт қисмлар омбори ва марказий юклаш майдони таъмирланиб, қурилиш-монтаж ишлари тугатилди.
2014 йил 6 январ куни «ГМ» талаблари бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифати ва жараёни (ППВ) тасдиқланди.
2014 йилнинг 10 феврал куни «Дамас» йенгил автомобилини оммавий йиғув ишлари бошланди. Шунингдек, 2014 йилнинг 7 март куни «Шевролет Орландо» русумли автомобилларни йиғув (СКД) ишлари бошланди.
2014 йил 11 февралда “Дамас” русумли (УЗ. СМТ. 01227. 1579429) ва “Орландо” русумли (УЗ. СМТ. 01227. 1617709) ишлаб чиқарилаётган автомобилларга мувофиқлик сертификатлари берилди. 
Заводга ишга қабул қилиш маҳаллий аҳолидан танлов асосида амалга оширилиб, биринчи босқичда 643 нафар одам ишга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган лойиҳани амалга ошириш графигига мувофиқ, бўёқлаш ва пайвандлаш сехларини фойдаланишга топшириш муддати 2014 йилнинг ноябр ойига белгиланган эди, бироқ Компания томонидан мазкур ишлар муддатидан олдин, яъни 2014 йилнинг сентябр ойида якунланди.