Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Хоразм вилоят Ахборот хизмати бўлинмаси

Ахборот хизмати котиби: Ш.Маткаримов
Адрес: Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29, 220100
Тел: (код 362) 223-00-18,
Факс: (код 362) 223-00-18,
Э-почта: sh.matkarimov@umail.uz

Вилоят ҳокимининг 2017 йил 20 июндаги 398к-сонли қарорига асосан, ҳокимликнинг ахборот-таҳлил гурухи бош мутаҳассиси – матбуот котиби Ш.Маткаримовга ҳокимлик фаолиятига доир ахборотларни шакллантириш ва расмий веб-сайтга жойлаштириб бориш, ўз вақтида ахборотларни янгиланишини таъминлаш юклатилган.

Вилоят ҳокимининг 2017 йил 20 июндаги 398к-сонли қарори (1мб, PDF)

Ҳокимлик ахборот хизмати бўлинмасининг асосий хизмат вазифалари:

• ҳокимликнинг ахборот сиёсатини амалга оширишга каратилган медиа-режани ишлаб чиқиш;

• ҳудудий ОАВ позицияси ҳамда ҳудуддаги жамоатчиликнинг ҳокимлик фаолиятига нисбатан фикри тўғрисида вилоят ҳокимлиги раҳбариятини тезкор хабардор қилиш;

• вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ҳудудий муаммолар тўғрисида қисқа ахборот хабарларини мунтазам тақдим этиб туриш,

• ҳокимлик фаолияти тўғрисида янгиликлар, лавҳалар ва бошқа материалларнинг чиқиши учун ахборот режасини ишлаб чиқиш (1-3 ой учун бўлгани маъқул);

• ҳокимлик фаолиятига дахлдор ахборот материалларини тайёрлаш (матбуот хабарномалари, фото бюллетенлар, видео ва аудиоматериаллар, интервю ва ҳоказо);

• ОАВ, бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан ҳокимлик фаолияти юзасидан берилиши мумкин бўлган саволларига жавобларни олдиндан тайёрлаш;

• келишилган ҳолда, ҳоким ёки бошқа ҳокимлик ходимларининг матбуот анжуманлари, брифинглар, интервю ва фуқаролар билан учрашувларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

• ҳокимликнинг расмий веб-сайти учун ахборотни тайёрлаш ва жойлаштириш;

• ҳокимлик ва ҳудуддаги бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисида ОАВ хабарларини мониторинг ва таҳлил қилиш;

• ҳокимлик фаолияти тўғрисида эълон қилинган маълумотларнинг ишончлилигини таҳлил қилиш;