Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Транспорт

Юк ташиш. 2016 йил январь-декабрь ойларида барча транспорт турлари томонидан 57,4 млн. тонна юк ташилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  9,2 фоизга кўп.

Юк айланмаси барча транспорт турлари томонидан 1446,5 млн.тн-км. ни ташкил қилди ва 7,6 фоизга кўпайди.

Юк ташиш ва юк айланмаси транспорт турлари бўйича қуйидагича ифодаланади:


2016 йил
январь-декабрь

2015 йил
 январь-декабрига нисбатан фоиз
ҳисобида




Ташилган юк, млн. тн

57,4

109,2

шу жумладан:



автомобил транспортида

57,4

109,2

Юк айланмаси, млн. тн-км

1446,5

107,6

шу жумладан:



автомобил транспортида

1446,5

107,6

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг автомобил транспортининг юк айланмаси 2015 йил январь-декабрга нисбатан 107,4 фоизга кўпайди ва 1446,5 млн. тн-км. ни ташкил қилди. Юк айланмасининг умумий ҳажмида хусусий юк ташувчиларнинг улуши 83,7 фоизни ташкил этди (2015 йил январь-декабрда 83,7 фоиз).

Йўловчи ташиш. 2016 йил январь-декабрь ойларида барча транспорт турлари томонидан 443,6 млн. киши ташилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,8 фоизга кўпайган. Йўловчи ташиш айланмаси ушбу даврда 6,5 фоизга кўпайиб, 4931,9  млн. йўловчи-км. ни ташкил қилди.

Транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш ва йўловчи айланмаси қуйидагича ифодаланади:




2016 йил
январь-декабрь

2015 йил
январь-декабрига нисбатан фоиз
ҳисобида




Транспортда ташилган йўловчилар, млн. киши

443,6

104,8

шу жумладан, автомобиль транспортида

442,7

104,8

Йўловчи айланмаси, млн. йўловчи-км

4931,9

106,5

шу жумладан, автомобил транспортида

4908,8

106,5

Хусусий йўловчи ташувчилар автомобил транспортида йўловчи айланмаси 2015 йил январь-декабрга нисбатан 106,9 фоизга кўпайди ва 4164,2 млн. йўловчи-км. ни ташкил қилди. Йўловчи айланмасининг умумий ҳажмида хусусий йўловчи ташувчиларнинг улуши 84,8 фоизни ташкил этди (2015 йил январь-декабрда
84,5 фоиз).