Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Инвестициялар ва қурилиш

2016 йил январь-декабрь ойларида вилоятнинг асосий капиталини кўпайтиришга 1451,4 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 98,5 фоизни ташкил қилди.

Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг тақсимланиши қуйида келтирилган:



млрд.сўм

ўсиш суръати,

%

якунга нисбатан фоиз





Асосий капиталга киритилган инвестициялар

1451,4

98,5

100,0

шу жумладан

 

 

 

Марказлашган инвестициялар:

203,6

77,5

14,0

бюджет маблағлари

74,7

81,1

5,1

давлат мақсадли фонд маблағлари

103,8

69,4

7,2

тикланиш ва тараққиёт фонди маблағлари




ҳукумат кафолати остида чет эл кредитлари

25,1

120,0

1,7

Марказлашмаган инвестициялар

1247,8

103,1

86,0

корхоналарнинг ўз маблағлари

498,6

166,0

34,4

аҳоли маблағлари

498,2

93,9

34,3

тўғридан-тўғри хорижий инвестиция
ва кредитлар

61,3

59,4

4,2

тижорат банк кредитлари ва бошқа
қарз маблағлари

189,7

68,8

13,1

2016 йилянварь-декабрда асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркиби қуйидакелтирилган:


жами

Давлат

Нодавлат





Жами, млрд. сўм

1451,4

255,9

1195,5

шу жумладан: умумий ҳажмга нисбатан фоиз кўринишида




қурилиш-монтаж ишлари

1097,0

211,7

885,3

машина, ускуналар, транспорт воситалари ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлар

313,9

32,6

281,3

Бошқа ҳаражатлар

40,5

11,6

28,9

Асосий капиталга киритилганинвестицияларнинг технологик таркибининг тузилиши 2015 йил январь-декабриганисбатан қурилиш-монтаж ишларнинг улуши 4,6 фоизли пунктга кўпайган , машина, ускуналар, транспорт воситалари, ишлабчиқариш ва хўжалик жиҳозлар қиймати улуши 4,5 фоизли пунктга камайган ва бошқаҳаражатларнинг улуши 0,1 фоизли пунктга камайган.

Асосий капиталган киритилган инвестициялар вакредитларни иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича ифодаланади:

Ижтимоий соҳаобъектларини қуриш

2016 йил январь-декабрда умумий майдони 931,6 минг кв.м. бўлган 4895 та
(2015 йил январь-декабрга нисбатан 107,2 фоиз), шу жумладан қишлоқ жойларида
732,3  минг кв.м. (100,0 фоиз) уй-жой фойдаланишга топширилди. Ноишлаб чиқариш соҳасига киритилган инвестициялар ҳажмидан 644,1 млрд. сўми ёки 66,5 фоизи уй-жой қурилишида ўзлаштирилди.

Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, мусиқа ва санъат мактаблари қуриш, қайта таъмирлаш ҳамда касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига спорт иншоатлари қурилишида 35,6 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, бу ноишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестицияларнинг
3,7 фоизини ва таълим соҳасига киритилган инвестицияларнинг 2,5 фоизини ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва реконструкция ишларида 64,3 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, бу ноишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестицияларнинг 6,6 фоизини ва соғлиқни сақлаш соҳасига киритилган инвестицияларнинг 4,4 фоизини ташкил қилди.

Коммунал қурилиш соҳасида 215,3 км узунликдаги ичимлик суви, 15,1 км узунликдаги газ тармоқлари ишга туширилди, бу 2015 йил январь-декабрга нисбатан мос равишда 159,4 ва 47,3 фоизни ташкил қилди.

Ичимлик суви тармоқлари қурилишига аҳоли маблағлари ҳисобига
1263,3 млн.сўм, газ тармоқлари қурилишига эса 631,2 млн. сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди.

Қурилиш фаолияти. 2016 йил январь-декабрда 1306,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 108,6 фоизни ташкил этди.

Қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 79,8 фоизи бинолар ва иншоотларни қуриш бўйича қурилиш ишлари, 15,1 фоизи фуқаролик қурилиши объектларини қуриш бўйича қурилиш ишлари ва 5,1 фоизи ихтисослаштирилган қурилиш ишларига тўғри келди. Шу жумладан умумий ҳажмдан 83,9 фоизи янги қурилиш, реконструкция ва кенгайтириш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга тўғри келади.

Нодавлат мулкчилик шаклидаги ташкилотлар томонидан 1233,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 94,5 фоизни (2015 йил январь-декабрга нисбатан ўсиш суръати 109,0 фоизни) ташкил қилди.

Мулкчилик шакллари бўйича қурилиш ташкилотларининг ўз кучлари билан бажарган қурилиш ишлари тақсимоти қуйидагича ифодаланади: