Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Қишлоқ хўжалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ислом тараққиёт банки иштирокида Хоразм вилояти Тошсокин тизимининг магистрал суғориш каналларини тиклаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 2012 йил 6 ноябрдаги ПҚ-1849-сонли қарори
 2015-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (875 кб) 

2015 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 1076621,6 млн. сўмни ва 2014 йилнинг шу даврига  нисбатан 106,2 фоизни ташкил қилди. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чикариш ҳажми 322702,9 млн. сўмни (2014 йил январ-июнига нисбатан 104,9 фоиз), чорвачилик маҳсулотлари - 753918,7 млн. сўмни (106,8 фоиз) ташкил этди.  
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 30,0 фоизни, чорвачилик маҳсулотлари 70,0 фоизни ташкил қилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг хўжаликлар тоифалари бўйича тақсимланиши қуйидагича ифодаланади:

умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида
 

Дехқончилик. Барча тоифадаги хўжаликларда жорий йил ҳосили учун қишлоқ хўжалик экинларининг умумий майдони 231,3 минг га.ни ташкил қилди.
Бошоқли дон экинлари билан банд бўлган экин майдони 52,4 минг гектар, пахта экин майдони 101,6 минг гектар, картошка – 5,6 минг гектар, сабзавот экинлари – 14,9 минг гектар майдонни ташкил қилди.
ҳосил йиғими. 2015 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 199,6 минг тонна бошоқли дон экинлари ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 199,0 минг тонна буғдой. 
Барча тоифадаги хўжаликларда 59,3 минг тн. картошка қазиб олинди (2014 йилга нисбатан 9,8 фоизга кўп), 68,4 минг тн. сабзавот (7,1 фоизга кўп) 3,4 минг тн. полиз экинлари (6,3 фоизга кўп) 29,7 минг тн. мева ва резаворлар  (6,7 фоизга кўп) ва 0,5 минг тн. узум (10,6 фоизга кўп) етиштирилди.
Чорвачилик. 2015 йилнинг 1 июль ҳолатига йирик шохли қорамоллар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 минг бошга (1,0 фоизга), шу жумладан сигирлар 9,0 минг бошга (3,0 фоизга), қўй ва эчкилар 2,5 минг бошга (0,7 фоизга), паррандалар 135,0 минг бошга (3,2 фоизга) кўпайди. 
2015 йилнинг январ-июн ойларида барча тоифадаги хўжаликларда 71,1 минг тонна тирик вазнда гўшт (ўтган йилга нисбатан 106,0 фоиз), 451,6 минг тонна сут (107,9 фоиз), 235,8 млн дона тухум (107,7 фоиз), 725 тонна жун (104.3 фоиз),  4,8 минг дона қоракўл тери (105,5 фоиз)  етиштирилди. 
Барча ҳудудларда чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, сут, тухум) ишлаб чиқаришнинг ўсиши асосан деҳқон хўжаликлари ҳисобига бўлиб, гўшт ишлаб чиқариш умумий ҳажмида уларнинг улуши 96,3 фоизни, сут ишлаб чиқаришда – 95,6 фоизни, тухум ишлаб чиқаришда – 69,8 фоизни ташкил этди.
 
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркиби қуйидагича ифодаланади:
ишлаб чиқариш умумий ҳажмига нисбатан фоиз ҳисобида




Фермер хўжаликлари. 
2015 йилнинг 1 июль ҳолатига фермер хўжаликларида 53,4 минг бош йирик шохли қорамол, шу жумладан 19,9 минг бош сигир, 27,5 минг бош қўй ва эчкилар, 994,0 минг бош паррандалар мавжуд бўлиб, 2015 йилнинг 1 июлига нисбатан йирик шохли қорамоллар сони 101,5 фоизни, шу жумладан сигирлар 107,0 фоизни, қўй ва эчкилар 102,2 фоизни, паррандалар 100,2 фоизни ташкил қилди.

Фермер хўжаликларида асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуйидагича ифодаланади:

 

январь-июнь

2014 йил январь-июнга нисбатан фоиз
ҳисобида

2014 й.

2015 й.

тонна

 

ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши, фоиз

тонна

 

ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши, фоиз

Бошоқли дон

107488

54,0

107765

54,0

100,3

шу жумладан буғдой

107248

54,0

107465

54,0

100,2

Картошка

9726

18,0

10400

17,5

106,9

Сабзавот

20792

32,5

22600

33,0

108,7

Полиз

1723

53,6

1790

52,4

103,9

Мева ва резаворлар

7311

26,3

7780

26,2

106,4

Узум

122

28,7

140

29,8

114,8

Гўшт, тирик вазнда

2170

3,2

2301

3,2

106,0

Сут

17510

4,2

19140

4,2

109,3

Тухум, минг дона

13430

6,1

14500

6,1

108,0

Жун, тонна

120

17,3

125

17,2

104,2

Қоракўл, дона

248

5,4

260

5,4

104,8

Пилла, тонна

1978,3

95,8

2103,5

96,8

106,3