Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Белгиланган матнни тинглаш учун ушбу тугмани босинг Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    Президентимизнинг «2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги тарихий қароридан кейин амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Екология
Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий-ғарбий қисмида, Амударёнинг қуйи оқимининг чап соҳилидаги текисликда жойлашган, шимол ва шимолий шарқдан Қоракалпоғистон Республикаси, жанубдан ва жанубий-ғарбдан Туркманистон Республикаси билан чегараланади. Иқлими кескин контитентал, қиши совуқ, қор кам ёғади, ҳарорат -300с гача пасаяди, ёзи қуруқ ва иссиқ, ҳарорат + 450с гача қизийди.

Амударё вилоятнинг ичимлик ва қишлоқ хўжалик экинларини суғориш манбаи ҳисобланади, ундан ўнлаб сув тармоқлари, жумладан, Полвон, Ғозовот, Шовот, Р-8, Қуловот каби умумий узунлиги 1000 км.га яқин бўлган каналлар чиқарилган.

Азалдан Хоразм воҳасининг тупроғи ҳар хил даражада шўрланиб келинган. Лекин Амударё суви билан келадиган лойқа сув орқали воҳанинг ҳамма майдонига таралиб, тупроқ шўрлигини нормаллаштириш билан бир қаторда, тупроқ структурасини яхшилаган, тиклаган, дарё томондан лойқа билан келган турли микроминерал моддалар тупроқ озуқалигини бойитган. Шу сабабли, Хоразм воҳасининг тупроғи минг-минг йиллар давомида юқори ҳосил берган, ширин ва мазали қовун-тарвузлар, олма-узумлар етиштирган.

Тупроқ шўрлигига ва шўрланиш даражасини пасайтиришга қарши давлатимиз томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига биноан 2008-2012 йилларга мўлжалланган мелиорация соҳасида Давлат дастурини ишлаб чиқиш, уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини шакллантириш, мелиорация тадбирларини комплекс олиб бориш кўзда тутилган.

Бу юзадан вилоятда 2008-2012 йилларга мўлжалланган мелиорация тадбирлари дастури ишлаб чиқилиб, Ҳукумат комиссиясига тақдим қилинди. Тадбирга мувоффиқ вилоятда 2008-2012 йилларда 16506 км узунликда коллектор зовур тармоқларини тозалаш режалаштирилган.

Вилоятда ер ости сувларини пасайтириш ва керакли мувозанатда ушлаб туриш мақсадида «табиий дренаж»лардан кенг фойдаланилмоқда. Бунда ҳар бир контур экин майдонлари атрофлари бўйлаб қаторлаб тут дарахтлари экиш ва шароитга мос бошқа ўсимлик турларидан фойдаланиш анча самара бермоқда. Тутлар нафақат ипакчилик озуқа базаси бўлиб, шунингдек ерларни шамол эрозиясидан, қақраб қолишдан сақлайди ва «табиий дренаж» вазифасини ҳам ўтайди.

Хоразм вилояти ўзининг ўсимлик ва ҳайвонот оламининг турли-туманлиги билан ажралиб туради. Амударёнинг вилоят чегараси бўйлаб ўтганлиги дарё бўйида ўзига хос тўқайзорларни вужудга келишига асос бўлган. Дарё қайиридаги жийдалар, юлғунлар, ва туронғилар ҳосил қилган ўрамлар, чакалакзорлар, тўқайзорлар ёввойи чўчқа, тўқай мушуги, бўрсиқ, чиябўри каби қатор сут эмизувчилар, қирғовул, қизилиштон, зарғалдоқ, ҳаққуш каби қушлар ва ҳар хил судралиб юрувчиларнинг севимли масканига айланиб қолган.

Вилоятнинг жанубий чегараси Қорақум қумликларидан ўтганлиги ҳам бу ҳудудларда тамомила бошқача манзара ҳосил қилган. Қумликдаги саксовул, юлғунлар, қуёнсуяк ва қандимлар ҳамма жойда бир хил тарқалган эмас. Вилоятнинг табиий кўллари атрофида ва кўлга яқин ерларида қамиш, қўға, янтоқ, шувоқ, буғдойиқ, ялтирбош, қумаржиқ каби ўт ўланлар ўсади. Бу зонада умуртқали ҳайвонлардан толой товушқони, тулки, қум мушуги, чиябўри, ҳар хил кемирувчиларни, шунингдек, тўрғайлар, қорабовур, ёввойи каптар ва бошқаларни учратиш мумкин.

Вилоят ўрмон фонди ерларининг  умумий ер майдони 78412 гектарни ташкил қилади, шундан ўрмон билан қопланган ерлар 42000 гектардир.

Экологик карта 



Экологик хавфсизлик


Вилоятда кейинги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида ичимлик сув сифатини яхшиланди, шунингдек саноат корхоналаридаги атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарувчи муқим манбалардаги чанг ва газ тозалаш ускуналари жиҳозланди, қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши биологик кураш чораларини кўпайтириш ҳисобига  кимёвий препаратлар қўллаш кўламини кескин камайтирилди.

Жумладан, Ҳонка туманида пахта тозалаш заводи аҳоли пунктидан кўчирилди, Эроннинг «Шимбар» фирмаси томонидан суткасига 100 минг куб метр сув тозалаш иншооти ишга туширилди, қишлоқ хўжалиги соҳасида 120 та биолаборатория фаолият олиб бормоқда. 

2006 йилда вилоят хокимлиги томонидан 2006-2010 йилларга  мўлжалланган атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш худудий Дастури тасдиқланиб унга 22 та тадбир киритилди. Шундан, сув манбаларни муҳофаза қилиш бўйича 8 та тадбир, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 3 та тадбир, ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича 7 та тадбир, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича 4 та тадбир. Ҳозирги пайтга ушбу тадбирларни бажариш учун 1880288,0 минг сўм миқдорида маблағлар сарфланди ва Туямўйин сув омборининг 4,14 км узунликдаги дамбалари таъмирланди, бурғулаш ва бетон ишлари олиб борилди.

Ҳозирги кунда вилоятда 1978 йилда ишга туширилган Урганч шаҳар оқава сув иншоотини тозалаш самарадорлигини ошириш муҳим бўлиб турибди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 июлдаги қарори билан тасдиқланган Дастурда 2009 йилдан бошлаб Урганч шаҳар оқова сув тозалаш иншооти бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:

1. Урганч шаҳри учун оқова сув тозалаш иншооти қурилиши, қуввати суткасига 60 минг кубометр.
2.Урганч шаҳридаги ўзи оқар ва босимли канализация тармоқларини қайта тиклаш, узунлиги 9,8 км.
3.Урганч шаҳридаги 4 та окова сувларни ҳайдаш станциясини қайта тиклаш. Хар бирининг қуввати суткасига 30 минг кубометрни ташкил қилади.
4.Урганч шаҳридаги ўзи оқар оқова сув тармоқларини қуриш, узунлиги 11,2 км.
5.Урганч шаҳри 5-сон оқова сув хайдаш станциясидан тозалаш иншоотигача бўлган узунлиги 11,4 км босимли қувурни қуриш.

Экологик лойиҳалар

Хоразм вилоятида 2002 йилдан бошлаб ер ва сувдан фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик тузилишини ўрганиш мақсадида олмон-ўзбек илмий лойиҳаси ҳамкорликда иш бошлади. Лойиҳанинг асосий вазифаси Хоразм вилоят қишлоқ хўжалигида иқтисодий самара ва экологик кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳада Ўзбекистонда ёш мутахассис ва олимларни ўқитиш, қайта тайёрлаш кўзда тутилган. Лойиҳа томонидан ҳозирги вақтда вилоятнинг қишлоқ хўжалик секторининг иқтисодий ривожланиш қўрсаткичлар динамикасини ўрганиш мақсадида ташкил этилган тадқиқот гуруҳи фаолият олиб бормоқда.