Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Паҳлавон Маҳмуд

Туғилган вақти: 1247 Хива,  Хоразм 
Вафот вақти:  1326 Хива 

Паҳлавон Маҳмуд 1247 йилда Хоразмда, оиласи Кўҳна Урганчдан Хивага кўчиб ўтаётган вақтда туғилган. Мазмунан бой ватеран, шаклан пишиқ ва гўзал фалсафий рубоийлари туфайли «Хоразм Хайёми» номи билан шуҳрат қозонган бу улуғ инсон Паҳлавон Маҳмуд, Пурёрвалий деб довруғ таратган ҳассос шоир, йенгилмас паҳлавон ва машҳур авлиёдир. Эрон, Ҳинд каби кўплаб Шарқ мамлакатларидаги кураш мусобақаларида қатнашиб, ҳамиша зафар қучган,  бир умр кураги йерга тегмай, мамлакатнинг биринчи полвони, паҳлавонлар пешвоси бўлган. 
Кўпгина манбаларда шоирнинг «Канзул-ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар хазинаси») номли маснавийси борлиги айтилади. Аммо Ё. Исхоқовнинг маълумот беришича, эронлик олим Саид Муҳаммад Али Сафир 1967 йили уни Маҳмуд Шабустарийга нисбат бериб,  нашр эттирган.
«Дин назарияси, фалсафа ва мантиққа доир бир неча рисолалар ёзган» бўлса-да, улар ҳозиргача топилган эмас. Паҳлавон Маҳмуднинг васиятига кўра шогирдлари уни ўзининг пўстиндўзлик дўкони атрофига дафн этганлар. Кейинчалик у қабр устида мақбара тикланиб, авлиё пойига Қўнғирот уруғидан бўлган Хива хонлари кўмилган. Бу мақбара нодир меъморчилик ёдгорлиги сифатида мана неча асрдирки, барчанинг диққатини ўзига тортиб келмоқда. Дунёнинг турли бурчакларидан келаётган сайёҳлар бу буюк инсоннинг қабрини зиёрат қиладилар. Мақбара деворларига шоир рубоийлари дарж этилган. 
Паҳлавон Маҳмуд Хивадаги футувватчилар жамоасининг бошлиғи, жавонмардлар пешвоси бўлган. Унинг ўзи ҳам мардлик ва саховатнинг энг олий намуналарини кўрсатиб, бошқаларга ибрат бўлган. Рубоийларида футувватнинг назарий қоидаларини баён қилган. 
Маълумки, жавонмардликка кўпроқ паҳлавонлар талабгор бўлганлар. Шу жиҳатдан, Паҳлавон Маҳмуд паҳлавонларни тарбияловчи устозгина бўлиб қолмай, балки жавонмардлик одобини ўргатувчи пир ҳам эди. Жавонмардларнинг шиори дунёдаги ёвузликнинг барча кўринишларига қарши ҳамиша, ҳамма йерда эзгуликни ҳимоя қилиш, тарғиб этиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу ғоялар Паҳлавон Маҳмуднинг кўпгина рубоийларида ўз аксини топган. 
Паҳлавон Маҳмуд рубоийлари бадиий тасвир воситаларига бой, халқона содава йенгил услубда, ифода тарси аниқ ва лўнда, ўйноқи, сершиддат туйғуларга йўғрилган. Барча Шарқ шоирлари каби Паҳлавон Маҳмуд ҳам икки улуғ манба — Қуръони карим ва Ҳадиси шарифдан таъсирлангани, улардан илҳомланиб қалам тебратгани қудсий нафас уфуриб турган рубоийларидан шундоққина сезилиб туради. Айниқса, илоҳий ишқ тараннум этилган ва ваҳдати вужуд фалсафасини тушунтиришга бағишланган шеърларида бу нарса яққол кўзга ташланади. Лекин шоир фақат илоҳий мавзулар билангина чегараланмай, заминий дардни ҳам қаламга олган. Паҳлавон Маҳмуд рубоийларида илоҳий ва дунёвий дард кўпинча бирга, ўзаро қўшилиб зуҳур этади