Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Абу Жаъфар (Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий

Туғилган вақти: 780 йил, Хоразм, Ўзбекистон 
Вафот вақти: 850 Бағдод, Ироқ

Абу Жаъфар (Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий ал-Мажуси ал-Катраббули (783, Хива – 850, Бағдод) – ўрта осиёлик буюк математик, астроном, географ, фан тарихидаги илк крмусий олимлардан. Дастлабки маълумотни Хива шаҳрида олган ва етук олим бўлиб шаклланган. Бунда араб истилосидан сўнг муайян даражада сақланиб қолган қадимги Хоразм фани анъаналари асосий рол ўйнаган. Халифа Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли ва унинг Хуросондаги волийси алМаъмун ҳузурига – Марвга таклиф этилган. 819 й. да Бағдодни эгаллаган ал-Маъмун туркистонлик олимлардан Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Ҳабаш ал-Ҳосиб Марвазий, Абул Аббос Жавҳарий ва бошқаларни ўзи билан олиб кетиб, ўзига хос илмий жамоа ташкил этган. Бу жамоа фан тарихидаги дастлабки росмана академия деб қараладиган илмий муассаса - "Байт ул-ҳикмат" ("Донишмандлик уйи") нинг ўзагини ташкил этган. Бу академияда Хоразмий йетакчи олим ва илмий раҳбар бўлган. У шу даврдан бошлаб Бағдодда ал-Маъмун (813 – 833),  сўнг ал-Мўтасим (833 842), ал-Восиқ (842 – 847) халифалиги даврларида яшаб ижод этган.
Хоразмийнинг бизгача ўнтача асари тўлиқ, қисман ёки айрим парчалар тарзида йетиб келган. Шу асарларнинг ўзиёқ кўрсатадики, Хоразмий инсоният сивилизациясига буюк ҳисса қўшган олимдир. Америкалик фан тарихчиси Жорж Сартон Хоразмийни "Ўз замонасининг энг буюк математиги,  агар барча ҳолатлар эътиборга олинса, барча замонларнинг энг буюк математикларидан бири", деб баҳолаган. Бундай баҳо Хоразмийнинг математика тарихида тутган бекиёс ўрни туфайлидир. 
Хоразмий алгебра фанига асос солгани, бу фан атамаси унинг "Китоб мухтасар мин ҳисоб алжабр валмуқобала" ("Алжабр валмуқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб") асари номидан келиб чиққани яхши маълум. Лекин баъзан Хоразмий фақат ўзидан аввал маълум бўлган чизиқли ва квадрат тенгламалар йечиш усулини тизимга солган, деган нуқтаи назар учрайди. Бу фикр Хоразмий асари шу мавзудан бошланганлиги туфайли пайдо бўлган. Ҳолбуки,  Хоразмийнинг китоби, биринчи навбатда, алгебраик ҳисобга бағишланган. Бу шундан ҳам кўринадики,  китоб номи икки муҳим алгебраик амал — алжабр ва алмуқобала билан аталган. Хоразмий алгебраик амалларни, аввал тенгламаларни йечишда қандай қўлланишини баён этиб, сўнг алгебраик шакл алмаштиришларига ўтган. Акс ҳолда китобнинг мақсадини тушуниш қийин бўлар эди. Хоразмий асари 12-а. нинг бошларида кремоналикГерардо, честерлик Роберт томонидан лотинчага таржима қилинган, номи қисқариб "алжебра" (франсуз, инглиз тилларида), "алгебра" (немис, рус тилларида) деб атала бошлаган ва фан номига айланиб кетган. 
Хоразмийнинг илмий меросига қизиқиш унинг ҳаётлик давридаёқ бошланган. Замондошларидан Аҳмад алФарғоний, Хутталий ва б. унинг асарларига шарҳлар ёзишган. Хоразмий узининг "Зиж"ини ёзишда хинд "Синдҳанта"ларига ва Птолемейнинг "Алмагест" асарига таянган булса, "Алгебра", "Арифметика" ва бошқа асарлари батамом оригинал асарлар саналади. Хоразмий асарларининг мундарижаси, тузилиши ва баён услуби кейинги олимлар учун намунага айланади. Шу билан бирга унинг ижоди фаннинг кейинги тараққиёти учун мухим поғона вазифасини ўтади. Мас, Беруний Хоразмийнинг "Зиж" ига атаб учта рисола битган.