Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Тарихий шахслар

Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори, моҳир саркарда. Ануштегиний Хоразмшоҳлардан Муҳаммаднинг катта ўғли. Онаси – Ойчечак туркман канизакларидан бўлган. Жалолиддин бурнида ҳоли (манк) бўлгани учун Манкбурни номи билан аталган. Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб “Мангуберди” номи билан машҳур бўлиб кетган. Жалолиддин вояга йетгач, отаси уни Ғазна, Бомиён, Ғур, Буст, Такинобод, Заминдоварва Ҳиндистон ҳудудларигача бўлган йерларда ҳоким ва тахт вориси етиб тайинланган (1215). Бироқ Туркон хотун ва қипчоқ амирларининг қатъий норозилиги сабабли Қутбиддин Ўзлоқшоҳ фойдасига ворисликдан маҳрум этилган. Давоми. .

Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Беруний
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта асрларнинг буюк қомусий олими, 973 йили Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида таваллуд топган. У ёшлик ва ўспиринлик йилларини ўз ватанида ўтказиб, ўша йерда турли илмларни ўрганди ва олим сифатида шаклланди. Замонасининг машҳур олими Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таълимолади, ўша пайтлар Бухорода яшаётган бўлажак олим Абу Али Ибн Сино билан ёзишмалар орқали илмий мулоқотда бўлади. У она тилидан ташқари араб, суғдий, форс, сурёний, юнон тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганади. Бу эса ўз навбатида, Берунийга мазкур тиллардаги асарлар билан чуқур танишишга имконият яратади. Давоми. .
Абу Жаъфар (Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий
Абу Жаъфар (Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий ал-Мажуси ал-Катраббули (783, Хива – 850, Бағдод) – ўрта осиёлик буюк математик, астроном, географ, фан тарихидаги илк крмусий олимлардан. Дастлабки маълумотни Хива шаҳрида олган ва йетук олим бўлиб шаклланган. Бунда араб истилосидан сўнг муайян даражада сақланиб қолган қадимги Хоразм фани анъаналари асосий рол ўйнаган. Халифа Ҳорун арРашиднинг ўғли ва унинг Хуросондаги волийси ал-Маъмун ҳузурига – Марвга таклиф этилган. 819 й. да Бағдодни эгаллаган ал-Маъмун туркистонлик олимлардан Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Ҳабаш ал-Ҳосиб Марвазий, Абул Аббос Жавҳарий ва бошқаларни ўзи билан олиб кетиб, ўзига хос илмий жамоа ташкил этган. Давоми. .
Паҳлавон Маҳмуд
Паҳлавон Маҳмуд 1247 йилда Хоразмда, оиласи Кўҳна Урганчдан Хивага кўчиб ўтаётган вақтда туғилган. Мазмунан бой ватеран, шаклан пишиқ ва гўзал фалсафий рубоийлари туфайли «Хоразм Хайёми» номи билан шуҳрат қозонган бу улуғ инсон Паҳлавон Маҳмуд, Пурёрвалий деб довруғ таратган ҳассос шоир, йенгилмас паҳлавон ва машҳур авлиёдир. Эрон, Ҳинд каби кўплаб Чарқ мамлакатларидаги кураш мусобақаларида қатнашиб, ҳамиша зафар қучган, бир умр кураги йерга тегмай, мамлакатнинг биринчи полвони, паҳлавонлар пешвоси бўлган. Давоми. .