Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



СУВ - ҲАЁТ МАНБАИ
10.08.2018

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Осиё минтақасидаги экология марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда "Сувчи" жамоат бирлашмаси Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда сувдан унумли фойдаланиш, аҳоли ва иқтисо-диёт тармоқлари эҳтиёжини қондириш, сувнинг буғланиш, ифлосланиш ва камайиб кетишининг олдини олиш, сув иншоотлари ҳолатини яхшилаш, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер хўжаликлари, томорқа эр эгаларининг сувга бўлган муносабатини ҳар томонлама чуқурлаштириш юзасидан кенг доирада тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказмоқда. Урганч шаҳрида "Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш" лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди. Республика "Сувчи" жамоат бирлашмаси раиси, лойиҳа муаллифи Тоҳир Мажидов ўз маърузасида сувнинг ҳаёт манбаи, сув азалдан ер юзида бебаҳо неъмат сифатида қадрланиб келинганлигини мисоллар билан тушунтирди. Шунингдек, маърузачи ўз сўзида мамлакатимизда кейинги йилларда сувга бўлган эҳтиёж тобора ошиб бораётганлигини, унинг қандай сарфланиши ва сув таъминоти бўйича юзага келган муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида батафсил гапириб ўтди. Лойиҳа мутахассиси Алимардон Хўжақулов Республикамиздаги асосий сув манбалари ҳақида маълумот берар экан, сувнинг ҳар томчисидан оқилона фойдаланиш борасидаги таклиф, қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирди. Меҳнат фахрийси Искандар Қаландаров Хоразм вилоятининг сув ва экология масалаларига тўхталди. Сув қадри ҳақида видеолавҳалар намойиш қилинди. Иштирокчилар Ўзбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари, ҳавзалари,дарёлар, магистрал каналлар, коллекторлар, ичимлик ва маиший сув таъминоти, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларини муҳофаза қилиш борасидаги низом билан таништирилди. Семинар-тренингда "Амударё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Гулнора Тилявова, вилоят табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Дилноза Ҳажиева, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хоразм вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Олтибой Ражабов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши вакиллари - Ҳаётхон Собирова, Адолат Хўжаева, Мавлуда Рўзиматова, Урганч Давлат университетидан Анвар Ниёзматов, "Жайҳун" маҳалласи фаоли Фарҳод Абдуллаев ва бошқалар сувдан фойдаланиш, уни тежаб-тергаш борасида ўз муносабатларини билдириб, семинар-тренингда ўртага ташланган фикр-мулоҳазалар, қимматли тавсияларни аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб-ташвиқ қилиш зарурлигини, бунга ўзлари ҳам бош-қош бўлишларини билдирдилар. Семинар-тренинг табиатнинг энг бебаҳо инъоми - сувдан оқилона фойдаланиш ва бу борадаги маълумотларни аҳолига этказишда муҳим аҳамият касб этади.