Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Шу куннинг мавзуида ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ АМАЛДА
13.10.2015

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига асосан Хоразм вилоятида 2015 йилда 113 та (53 та ижтимоий соҳа ва 60 та сув таъминоти) объектларида 79,7 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган эди. 
Жумладан, 22 та  умумтаълим мактаблари, яна шунча соғлиқни сақлаш, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, 7 та болалар спорти ва бошқа объектлар дастурга киритилган.
60 та ичимлик сув таъминоти объектлари 115,6 км (11,4 км оқова сув тармоғи)ни ташкил қилади. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қурилиш қиймати 24,4 млрд.сўмни ташкил қилади. 7 та объект 2016 йилга йилдан-йилга ўтувчи қилиб белгиланган. 
Урганч шаҳрида 13 та, Ҳазорасп туманида 5 та, Шовот туманида 4 та, Боғот туманида 7 та, Хонқа туманида 5 та, Хива туманида 4 та, Урганч туманида 2 та, Янгиариқ туманида 7 та, Янгибозор туманида 5 та, Қўшкўпир туманида 4 та, Гурлан туманида 4 та объект қурилиб, аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш белгиланган.
Ушбу дастурдаги объектлар фойдаланишга топширилиши натижасида 34100 аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланди.
Инвестиция дастури бўйича жорий йилнинг 9 ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган объектларнинг барчаси ишга туширилди.
Қолган объектларда ишлар давом этмоқда. 
Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати