Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



"РАҚС СEҲРИ" ФEСТИВАЛИГА ТАРАДДУД
13.08.2018

Халқимизнинг моддий-маънавий мероси, урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилиги, тасвирий, амалий санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уларни юртимизда ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, шунингдек, сайёҳлик, ҳунармандчилик ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини такомиллаштириш ҳамда туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш мақсадида вилоятимизда ўтказилиб келинаётган "Рақс сеҳри" анъанавий фестивалига шу кунларда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. "Рақс сеҳри" фестивалини жорий йилнинг 14-15-16 сентябр кунлари Хива шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Вилоят ҳокимлигида анъанавий фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича бўлиб ўтган ташкилий қўмитанинг йиғилишида ушбу нуфузли тадбирнинг дастурларини тайёрлаш учун юксак маҳоратга, иқтидорга эга бўлган режиссёрлар, бастакорлар, балетмейстерларни жалб этиш ва кун тартибига қўйилган бошқа масалалар кўриб чиқилди. Фестивал доирасида вилоятдаги мусаввирлар ва ҳунармандлар томонидан тайёрланган тасвирий ва амалий санъат намуналаридан иборат кўр- газмалар ташкил этилади. Қадимий ва навқирон Хива шаҳрига ташриф буюрган меҳмонлар тарихий обидаларни томоша қиладилар ҳамда фолклор этнографик ансамбларининг ранг-баранг ижодиётидан баҳраманд бўладилар. Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Гавҳаржон Матёқубованинг қайд этишича, бу йилги фестивал янги истеъдод эгаларини кашф этиб, уларни рақс санъатининг янги уфқлари сари йўналтиради.