Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“Осиё Чемпионлар лигаси – 2012”: “Бунёдкор” “шарқ” томонга, “Пахтакор”, “Насаф” “ғарб” сари...
15.12.2011

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида қитьамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақалари - Осиё Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК кубогининг 2012 йилги турнирларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

2012 йилги Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида мамлакатимиз шарафини тўрт жамоамиз ҳимоя қилади. “ОФК кубоги-2011” мусобақасининг ғолиби Қаршининг “Насаф” жамоаси Лиганинг “Ғарб” минтақаси “А” гуруҳида Қатарнинг “Ар-Раян” ва Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Жазира” клуб-лари билан куч синашади. Тўртинчи рақиб мусобақанинг плей-офф беллашувларида аниқланади.

Осиё чемпионлар лигасида мунтазам қатнашаётган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳам “Ғарб” минтақасида қатнашадиган бўлди. Пойтахтликлар “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони), “Ал-Араби” (Қатар) ва “Банияс” (БАА) жамоалари билан “В” гуруҳидан жой олди. Ўзбекистоннинг тўрт карра чемпиони – “Бунёдкор” эса “Шарқ” минтақасида иштирок этади. Жамоа “Е” гуруҳида Япониянинг “Гамба Осака” ва Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” жамоалари билан баҳс олиб боради. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа плей-офф баҳсларидан сўнг маълум бўлади. Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳслари 2012 йилнинг 6-7 март кунлари бошланади.

Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида иштирок этиш имконига эга бўлган яна бир жамоамиз - Фарғонанинг “Нефтчи” клуби плей-оффнинг ҳал қилувчи баҳсида Бирлашган Араб Амирликларининг “Аш-Шабоб” жамоасига қарши ўйнайди. 2012 йил 18 февраль куни “Аш-Шабоб” майдонида ўтиши белгиланган мазкур учрашувда фарғоналик чарм тўп усталари ғалаба қозонса, Осиё чемпионлар лигасининг “D” гуруҳидан жой олади. Агар мағлубиятга учраса, ОФК кубогининг “Е” гуруҳида баҳсларни давом эттиради.


“Биржа” газетаси