Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ: МАҲСУЛОТЛАР СИФАТЛИ, НАРХИ АРЗОН
07.10.2015

    Ҳазорасп туманидаги “Хазорасп Гермес сервис” МЧЖ маҳаллийлаштириш дастури асосида иш олиб бормоқда.  Ҳозир мазкур корхонада 15 турдан ортиқ мебель маҳсулотлари тайёрланмоқда.  Тадбиркорларга Миллий банкнинг вилоят филиали томонидан берилган 350 млн.  сўмлик молиявий мадад анча қўл келди.  Улар Туркиядан замонавий технологиялар асосида ишлайдиган дастгоҳлар олиб келиб ўрнатдилар.  Бу ерда маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Буюртмалар сони кундан – кун кўпаймоқда.  Корхонада мебел ишлаб чиқариш учун зарур асосан маҳаллий хомашё , ёнғоқ , қайрағоч,  чинор сингари дарахтлардан фойдаланиляпти.  Бу эса маҳсулот сифати юқори,  баҳоси арзон бўлишини таъминлаяпти.
    - Корхонамиз маҳаллийлаштириш дастури асосида ягона солиқ,  мулк,  фойда солиғи ҳамда божхона тўловларидан озод қилинган.  Тендерсиз маҳсулот сотиш имкониятига эгамиз,  дейди жамият раҳбари Маткарим Саидаматов.  - Ана   шундай имтиёзлар боис маҳсулотларимиз нархи шу турдаги хориж маҳсулотларидан сезиларли даражада арзон.  Ўтган йили 300 млн.  сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлсак,  жорий йилда бу кўрсаткични 500 млн.  сўмга етказишни режалаштиряпмиз.
    Юртимизда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқараётган корхоналар сонининг кенгайиши яратилган қулай тадбиркорлик муҳитининг амалдаги натижасидир.

 “Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 7 октябрь №80 (19218)