Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



КЛАСТЕР: ҚУЛАЙ, УНУМЛИ, СИФАТЛИ, САМАРАЛИ
05.10.2018

Жорий йилдан бошлаб вилоятимиз бўйича биринчилардан бўлиб Шовот туманида пахта ҳосилини етиштириш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш жараёнларини кластер усулида ташкил этишга қарата ибратли ишлар бошланди. Тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар илк қадамларданоқ ўзининг ҳар томонлама афзаллигини кўрсатмоқда.

*

Янгиликнинг моҳияти, илк қадамлари, самаралари, шу борада кўзланаётган режаларни ойдинлаштириш мақсадида "UZTEXGRОUР" компаниясига қарашли "UZTEX SHОVОT" корхонаси ҳамда "Текстилфинанс Хоразм" масъулияти чекланган жамияти (кластер корхонаси) ва туманнинг бир гуруҳ мутахассис-ходимларига саволлар билан мурожаат қилдик. Қуйида уларнинг шу ҳақдаги фикр-мулоҳазалари билан танишасиз: МЧЖнинг бош муҳандиси Жуманазар Бойжонов янгиликни шундай шарҳлайди: кластер ягона тизимдаги қатор корхона-ташкилотларнинг ҳамкорликка асосланган ишлаб чиқариш фаолияти демакдир. Жумладан, бизнинг пахтачилик йўналишидаги кластеримиз ерга чигит экишдан тортиб, экинни парвариш қилиш, ҳосилни етиштириш, йиғиштириб олиш, чуқур қайта ишлаш, тайёрланган маҳсулотларни харидорларга етказиб беришнинг бутун бир комплексини ўз ичига олади. Бу - тайёр маҳсулот учун саъй-ҳаракатларнинг барча босқичларида жамоа аъзоларининг салмоқ, сифат, самарадорлик учун ҳамкорликда, манфаатдорлик асосида фаолият кўрсатишини, ишлаб чиқариш жараёнларининг изчил равишда такомиллаштириб борилишини тақозо этади. Жумладан, биз пахта хом ашёси етиштириш жараёнларида ана шу усул имкониятларига таяниб иш олиб боряпмиз. Бу йил туман бўйича минг гектар майдонда ғўзаларни машинабоп қилиб етиштирдик. Баҳорда шу мақсадда айни майдонларга чигит экиш учун Туркия давлатидан 6 та махсус сеялка, қатор ораларига ишлов бериш учун 20 та янгича кулpтиватор, Белорусp давлатидан 30 та чопиқ ва транспорт тракторлари, етиштирилган ҳосилни нобудгарчиликка йўл қўймасдан қисқа муддатларда йиғиштириб олиш учун Америка Қўшма Штатларининг "Жондор" компаниясидан битта юқори унумли терим комбайнини харид қилиб келтирдик. Бу эса долзарб паллада йиғим-терим суръатини ошириш, маҳсулот таннархини арзонлаштиришда муҳим қадам бўлиши шак-шубҳасиз. - Машинасозлик компанияси вакиллари юртимизга келиб, биз - ёшларга йиғим-терим комбайнини бошқариш, унинг унумли ишлатилишини таъминлаш, унга хизмат кўрсатиш жараёнларини батафсил ўргатдилар. Мазкур машина бошқариш учун қулай, иш унуми, йиғим-теримининг сифати юқори. Бир кунда 200 гектар майдондаги пахта ҳосилини нобудгарчиликка йўл қўймасдан саранжомлаб олиш қувватига эга. Аммо бунинг учун ғўзалардаги кўсакларнинг камида 90 фоизи очилган бўлиши керак. Машина терими учун ажратилган пахта майдонлари дефолиация қилиниб, ғўза барглари тўктирилди. Яна бир ҳафтага, яъни даладаги пахталар тўла-тўкис очилиши билан машина теримини бошлаб юборамиз, - дейди йиғим-терим комбайни оператори Рашид Жуманиёзов. - Бу йил туман бўйича тайёрланадиган 26620 тонна пахта ҳосилини тўлалигича кластер усулида қайта ишлаш режалаштирилган, - дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг агротехнология масалалари бўйича ўринбосари Жўрабек Жуманиёзов. - Ҳозирда кунига 2,5-3 фоиздан ошириб, қимматли саноат хом ашёси тайёрланяпти. Ялпи хирмон салмоғи 10 минг тоннадан ошди. Жорий йилда кластер корхонасининг мадади, МЧЖ техникаларининг деҳқонларга ёрдамга келганлиги, ҳосилот-муҳандисларнинг саъй-ҳаракатлари, йўл-йўриқ, кўрсатмалари туфайли баҳор мавсумининг кечикканлиги, сув ресурслари тақчил бўлганлигига қарамай, далаларда пахтадан мўл ҳосил етиштирилди. Эрта-индин машина терими бошланиши билан қимматли саноат хом ашёсини тайёрлаш суръати янада ошиши, шак-шубҳасиз. Келгуси йил машина теримига мўлжалланган пахта майдонларини, кластер усули кўламларини янада кенгайтириб, иш сифати ва самарадорлигини ошириб, меҳнат ютуқларини кўпайтирамиз. - Зироаткорларимиз етиштирган пахта хом ашёси цехларимизда тўла қайта ишланади, - дейди компанияга қарашли "UZTEX SHОVОT" корхонасининг катта чилангар-таъмирчиси Улуғбек Машарипов. - Цехларимизга Япония, Швейцария, Италия давлатларидан келтирилган замонавий йигирув дастгоҳлари ўрнатилган. Улар компьютер воситасида бошқарилади. Ишлаб чиқариш жараёнида ип узилгудай бўлса, улар дарҳол автоматик равишда уланади. Ҳар сменада йигирув дастгоҳларига 250 нафар, жами тўрт сменада эса минг нафар киши хизмат кўрсатади. Тикув цехимизда ҳам кўплаб чеварлар фаолият кўрсатиб, мактаб формалари, иш кийимлари, бежирим либосларни тайёрлашмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Хитой, Россия, Белорусь ва бошқа кўплаб давлатларга экспорт қилиняпти. Жорий йилги пахта ҳосили тўла йиғиштириб олингач, фаолиятимиз кўламлари янада кенгади. Хайрли ишлар муваффақиятли бошланди. Келгуси йилга бориб, кластер усули амал қиладиган ҳудудлар, соҳалар кўлами янада кенгаяди. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда етиштирилган пахта ҳосилининг тўлалигича ўз юртимизда қайта ишланиши йўлга қўйиладиган кунлар жуда яқин. Амалга оширилаётган ислоҳотлар, кўрилаётган шу ва бошқа ибратли тадбирлар диёримизнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин олиши кафолатидир.

Оллаберган Ражабов