Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ҲАШАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК
09.02.2011

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиршига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 10 январдаги қарори асосида халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг VIII сессияси қарори билан тасдиқланган “2011-2013 йилларда Хоразм вилоятида футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”нннг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими О.Оллаберганов қарор қабул қилди.

Ушбу қарорда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг VIII сессияси қароридан келиб чиқиб, Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Хоразм вилояти филиали фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Урганч шаҳар ҳокимлиги, “Хоразмпахтасаноат” акциядорлик бирлашмаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон фермерлар уюшмаси вилоят вакиллиги, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши, “Маҳалла” жамғармаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлимларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш қайд этилади.

2011 йил 12 февраль вилоятда Хоразм футболини қўллаб-қувватлаш бўйича Умумхалқ ҳашари куни деб бегиланди.

Туманлар ва Урганч шаҳар ҳокимликлари, бошқармалар, идоралар, корхона, ташкилотлар ва жамоат ташкилотларига умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қишлоқлар ва маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларини ободонлаштириш ва тартибга келтириш, қурилиш ва маиший чиқиндиларни ташкилий равишда тўплаш ва чиқариб ташлаш каби қатор тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Туманлар ва Урганч шаҳар ҳокимликларига ўз ҳудудларида умумхалқ ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, мулк шаклидан қатъий назар барча юридик субъектларни, шунингдек, вилоятнинг барча аҳолисини кенг жалб қилиш чораларини кўриш топширилди.

Ҳашар муносабати билан бошқарма, идора ҳамда барча корхоналар, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағни ҳамда якка тадбиркорлар ва саховатпеша инсонлар, ташкилотларнинг молиявий кўмагини Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Хоразм филиали ҳисоб рақами (ТИФ “Миллий банк” Урганч бўлими, х/р 20212000804744941001, МФО 00547, ИНН 206985964)га ихтиёрий равишда ўтказиш белгиланди.

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасига хайрия ҳашаридан тушган маблағларнинг фақат жамғарма Низомида белгиланган вазифаларни амалга оширишга сарфланишини назарда тутиш топширилди.

Шунингдек, қарорда қатор идора ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳам вазифалари аниқ кўрсатилди.

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, “Хоразм” телерадиокомпанияси, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририятига ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси