Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



"ҲАР БИР ОИЛА-ТАДБИРКОР"ДАСТУРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
09.08.2018

Юртимизда фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар, истиқболли лойиҳалар қўллаб-қувватланиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга кенг имкониятлар ва имтиёзлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 июнда қабул қилган "Ҳар бир оила-тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги қарори оилавий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришда катта аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарор вилоятимизда ҳам изчил равишда бажарилмоқда. Тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган аҳолининг бизнес режалари, ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда. Уларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Тадбиркорликни ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилиши таъминланяпти. Вилоят маънавият ва маърифат марказида Республика, вилоят банк тизимининг масъуллари, вилоятдаги бошқармалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вакиллари, ша-ҳар ва туманлар ҳокимлари вазифасини бажарувчилари, тадбиркорлар иштирокида ўтказилган тадбирда мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва шу кунлардаги долзарб масалаларга эътибор қаратилди. Йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Eрманов бошқариб борди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси М.Нурмуратов сўзга чиқиб, бугунги кунда шаҳар ва туманларда, барча жойларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, дастурда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида тадбирлар ишлаб чиқилганлигини, айни пайтда ишчи гуруҳи аъзолари тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда аҳолига амалий ёрдамлар кўрсатаётганлигини таъкидлади. Марказий банкнинг худудий бошқармаси, вилоят тижорат банклари ҳудудий филиаллари ва Ўзбекистон Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа эр эгалари кенгаши ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорликда шаҳар ва қишлоқларда бўлиб, аҳолига бу муҳим ҳужжат юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришаяпти. Аҳоли учун жойларда "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асослари ва унинг маҳаллий шароитларга мос бўлган турлари" мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилади. Шунингдек, уларга аниқ ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқилган турли йўналишлардаги тайёр бизнес режалар тақдим этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси М.Нурмуратов тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш иштиёқида бўлган шахсларга тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилишини ва бу имкониятдан ҳар бир фуқаро самарали фойдаланиши учун имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Айниқса, касаначилик ва кичик ҳажмдаги ишлаб чиқариш субъектларини (микрофирмаларни) ташкил этиш учун молиявий ёрдам берилиши аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини яратади. Эндиликда жойларда оилавий тадбиркорликка кўрсатилаётган хизматлар кўлами тубдан кенгаяди. Тадбиркор оилаларнинг маҳсулотлари савдосини ташкил қилувчи бизнес бозор инфраструктураси объектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари барпо этилади. Йиғилишда қарор ижросини таъминлашда шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари олдида турган долзарб масалалар ва уларни амалга оширишдаги вазифалар кўрсатиб берилди.