Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ФЕРМЕРЛАРИМИЗ САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТДА БЎЛИШДИ
16.11.2012

Бу йил Хоразм фермерлари учун ниҳоятда самарали бўлди. Давлатга буғдой, пахта сотиш борасидаги шартномавий режалар ортиғи билан адо этилди. Фермерларимизнинг асосий қисмининг ҳисоб рақамлари, деҳқон тили билан айтганда, киссалари қаппайди. Тайёрлаш ва қайта ишлаш корхоналарининг омборлари ҳам, деҳқону фермернинг талаги ҳам маҳсулотга тўлди. Бунда албатта, давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан қишлоқ меҳнаткашларига яратиб берлаётган шароитлар катта роль ўйнади. Жумладан, фермерларни имтиёзли 3 фоизли кредит билан таъминлаш тизими нуқсонсиз ишлаб турибди. Фермер зарур пайтда чўнтагини кавлаб, атрофга ҳайрон боқиб қолаётгани йўқ. Чунки нефть маҳсулотлари, минерал ўғитми, техника хизмати учунми маблағ зарур бўлса фермер кредит ҳисобидан режали равишда таъминланмоқда. Албатта, бир вақтлари машҳур бўлган “Техника – деҳқоннинг қаноти!” деган шиор бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Шу сабаб республикамизда деҳқонларни вақтида замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш тизими яратилган. Фермерга лизинг асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларининг истаган тури билан мунтазам  таъминланмоқда. Минерал ўғит ва нефт маҳсулотларини фермер даласигача етказиб бериш йўлга қўйилган. Буларнинг бари фермер қўлга киритаётган ютуқлар асосини ташкил этмоқда.



Энг асосийси, бу йил табиат ҳам деҳқонга қайишди. Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонларининг уқтиришича бундай қулай об – ҳаво кўп вақтдан бери кузатилмаган экан.

Аммо бу хоразмлик фермернинг “олмаган қалъаси” қолмади дегани эмас. Бугун мустаҳкам оёққа туриб олган фермернинг олдида ҳар қачонгидан ҳам катта вазифалар турибди.

Шу йил 9 октябрь куни Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов Хоразмда бўлганларида вилоят фермерларининг вакиллари билан учрашди. Самимий суҳбатлар чоғида кўпроқ худди ана шу масалалармуҳокама қилинди. Таъкидланганидек, Хоразм ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича бошланган тадбирларни охирига етказиш, ер унумдорлигини ошириш, маҳаллий иқлим – тупроқ шароитларига мос экин навларини яратиш зарур. Бироқ энди деҳқон ўзининг асл вазифаси - экин етиштириш билангина чекланиб қолмаслиги керак. У бугун ҳам иқтисодчи, ҳам зукко ишбилармон бўлиши заррур. У нафақат ўз воҳаси ва республика бозорини, балки дунё бозорларидан, ундаги нарх – наво ва маҳсулотларга бўлаётган талаблардан ҳам яхши хабардор бўлмоғи зарур. Энди фермер фақат  маҳсулот етиштирувчи эмас, балки уни қайта ишловчига ҳам айланиши, кичик – кичик ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ташаббускори ҳам бўлсин. Қишлоқдаги асосий кучга айланган фермер энди чекка ҳудудларга энг замонавий техника ва технологияларни олиб келиши, маҳаллий ҳокимликлар олдида турган муҳим ижтимоий муаммолар – тобора ўсиб бораётган қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш, қишлоқ маданияти оширишда етакчи куч сифатида ўзни кўрсатмоғи керак.



Бугун Хоразм деҳқони ер унумдорлигини ошириш, маҳсулот етиштиришда маълум муваффақиятларга эга, аммо қишлоқда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш борасида мақтанарли ишлар йўқ. Президентимиз таъкидлаганларидек, энди қишлоқда қайта ишлар корхоналари тизимини яратиш керак.

Суҳбат чоғида фермерларимиз бу масалаларни муваффақиятли ҳал қилаётган ҳудудларнинг тажрибалари билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш истаги борлигини билдирдилар. Юртбошимизга бу ғоя маъқул тушиб, шу ернинг ўзида хоразмлик илғор деҳқон – фермерлар вакилларини Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳарларига саёҳатини ташкил этиш ҳақида кўрсатма бердилар.

Ушбу топшириққа кўра 2012 йилнинг 10 – 13 ноябрь кунлари юздан зиёд Хоразмнинг илғор фермер ва тадбиркорлари Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳарларида мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳатлар, хусусан қишлоқ хўжалигига янги усулларни жорий қилиш, бунёд этилган янги ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлари, қадим қадриятларимизга даҳлдор обидалар билан танишиш учун йўлга чиқдилар.



Сафарнинг ташкилий жиҳатдан мукаммал ва сермаҳсул ўтишида “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компанияси ходимларининг ҳизматлари катта бўлди. Чунки “Урганч - Самарқанд” йўналиши, кейинчалик “Самарқанд - Тошкент” маршрутидаги тезюрар “Афросиёб” поездида юрган, сафар охирида “Тошкент - Урганч” йўналиши билан йўлга чиққан делегация аъзоларига темирйўлчилар юксак даражада хизмат қилдилар.

Шундай қилиб, 10 ноябрь куни йўлга чиққан хоразмлик фермер ва деҳқон, тадбиркорларни 11 ноябрь куни эрта тонгда “Самарқанд” вокзалида Самарқанд шаҳар жамоатчилиги  вакиллари карнай сурнай садолари остида, гуллар билан кутиб олдилар. “REGISTON” меҳмонхонасига жойлашиб, нонушта қилганларидан кейин меҳмонлар Самарқанд туманида амалга оширилаётган янгиланишлар билан танишдилар. Хусусан, бу туманда тоғлар бағрида, шу пайтгача экин экиш имкони бўлмаган ҳудудларда интенсив боғлар ташкил этишда анча тажриба тўпланган экан. Самарқанд вилояти ҳокими З.Т.Мирзаев ва туман ҳокими Б.С.Саъдуллаевлар бундай боғларни  ташкил этиш, улардан олинаётган маҳсулот ҳажми ва сифати, қайта ишлаш, хорижга сотиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.

- Бу усулда экилган дарахт ниҳолчалари экилган йилнинг ўзида ҳар тупда 2 килогача мева беради. Агар ҳар ниҳоллар ораси тахминан бир метр, қаторлар орасидаги масофа кичик техникалар юрар даражада эканлиги ҳисобга олинса, интенсив боғнинг самарасини тасаввур қилиш қийин эмас. Ҳар ниҳолдан олинадиган ҳосил иккинчи йилда 5-7 килограммни ташкил этиб, беш – олти йилда бундай боғнинг бир гектари 100-110 тоннагача ҳосил кўтариш мумкин, - деди Самарқанд тумани ҳокими Б.С.Саъдуллаев. - Яна бир эътиборга молик томони туманимизда паррандачилик ҳам ривожланган. Ҳозир бизда беш миллион бошдан ортиқ парранда боқилиб, ҳар куни вилоятдан ташқарига бир милллион дона тухум чиқарилмоқда. Муҳим жиҳати  туман аҳолисиҳам шахсий хўжаликларида ҳам товуқ боқиш ҳадисини обдон олган. Ҳар бирида камида 1000 товуқ асралаётган хонадонлар бутун бир қишлоқни ташкил этди.



Шундан кейин шу тумандаги саноат совуткичларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “СамРосХолод” қўшма корхонаси бориб кўрилди. Корхона ҳудудидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кишида ҳавас ўйғотадиган даражада эди. Чунки корхонанинг ҳар қарич ери ораста, манзарали дарахтлар экилган. Йўлаклар тоза ва равон. Самарқанд вилоятида турли даражадаги – кичик –кичикларидан тортиб минг тоннагача бўлган ҳажмдаги маҳсулотларни сақлай оладиган ўнлаб совуткичлар қурилган ва қурилиши давом этаётган экан.

- Сотиб олишдан кўра ўзимизда ишлаб чиқарган маъқул, деган фикрга келдик ва шу корхонани росссиялик ҳамкорлар билан 2007 йилга қуриб ишга туширдик , - дейди вилоят ҳокими Зоир Тоирович.

- Биз бугун Урганч шаҳрида амалга оширилган ишлардан ҳайратланиб юрар эдик, - дейди фахрий деҳқон Аминбой Вапаев. – Аммо Самарқандга келиб бу ерда амалга оширилаётган ишларнинг кўламини кўрдигу ҳали хоразмликлар самарқандликларга тенглашишлари учун анча тер тўкиши кераклигини англадик. Қаранг, чўл – тақир ерларда қандай боғлар барпо этишган! Бу ерда янги технологиялар, янги навлар ва иш тутишнинг янги усуллари муваффақият билан қўлланаётган экан. Бизнинг боғларимизда ҳам сархил мевалар етишади. Уларнинг таърифини бутун  олам билади, десам лоф бўлмас. Бироқ уларнинг маълум қисми  тўкилиб, маълум қисмини вақтида сота олмаганимиз ёки қайта ишлай олмаганимиз учун зое бўлиб кетади. Шу маънода ҳам бу ердаги ишлардан ибрат олгулик экан. Биргина Самарқанд туманида 4000 гектарга яқин интенсив боғлар ташкил этилиб, ўттиз минг  тонна маҳсулот сиғдира оладиган саноат совуткичлари қурилган экан.

Кейин хоразмлик фермерлар Имом Бухорий, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Тилло Қори мадрасаларини зиёрат қилдилар.

- Буюк аждодимиз Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилган киши ўзида ажиб бир енгиллик ҳис қилади, - дейди Йўлдош ота Ҳажиев. – Қаранг, бу ерга қанча одам оқиб келмоқда. Демак ҳар куни, ҳар дақиқа ана шунча одам покланмоқда. Покланиш имкониятини яратиб берган Президентимизга раҳмат. Илоҳи, у кишининг умрини узун қилган бўлсин!

Самарқанд сафари якунида вилоят санъаткорлари томонидан тайёрланган катта  концерт дастури намойиш этилди.

Шундан кейин фермерларимиз “Самарқанд - Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи “Афросиёб” тезюрар поездида пойтахт томон йўл олдилар. 11 ноябрь куни кечқурун “Тошкент” темир йўл вокзалида фермерларимизни шаҳар ҳокимияти, жамоатчилик вакиллари карнай сурнай садолари остида кутиб олдилар.

12 ноябрда кун Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилиш билан бошланди. Шундан кейин “Бунёдкор” спорт мажмуаси ва футбол мактаби, Алишер Навоий номли Миллий кутубхона ва Сипозиумлар саройи, Халқаро Анжуманлар саройи, Темурийлар тарихи давлат музейлари бориб кўрилди.

- Мен Президентимиз Хоразмга келган чоғларида шу стадионни кўриш орзусида эканлигимни айтгандим. Бугун ўша орзу ушалиб турганидан бениҳоя шодман. Ўзим ашаддий футбол ишқибозиман! Бу ерда яратилган шароитларни кўриб кишининг ақли шошади. Мамлакатимизда футболга берилаётган катта эътибор ўзининг самарасини бермоқда. Мана ўсмирларимиз Осиё чемпиони бўлдилар, 19 ёшгача бўлган футбочиларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритдилар. Ўзбекистон терма жамоаси эса Бразилияда 2014 йилда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма учун курашмоқда.  Энди фермерларимиз ҳам футболчиларимиздан ўрнак олиб “чемпион” бўлишлари, Осиё, дунё миқиёсига чиқишлари лозим, - дейди Шовот туманидаги “Саъдулла бобо” фермер хўжалиги бошлиғи Баҳодир Тожиев.

- Менда Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона, бу ерда ўқувчилар учун яратилган шароитлар катта таъсурот қолдирди. Ҳозир дунёда 2,5 миллиард бола саводсиз бўлган бир пайтда мамлакатимизда ўсиб келаётган авлод учун яратилган бундай шароитларни кўриб эртага албатта бугунги ёшлар орасидан Навоийлар, Огаҳийлар, Хоразмий ва Берунийлар етишиб чиқажагига ишонгинг келади, - дейди шоира Гавҳар Ибодуллаева.

Фермерларимизнинг Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳарларига қилган сафарлари ана шундай самарали тарзда кечди. Бой таъсуротлар билан қайтган фермерларимиз кўрган тажрибалари, билган янгиликларини ўз фаолиятларига жорий қилишни режалаштирмоқдалар.


Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати