Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Кўп бериладиган саволларга жавоблар


Паспорт тизими
Вақтинча қайд этиш, шахсининг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади.
Вақтинча қайд эттириш учун Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Турар-жойни сотиб олиш ҳақида шартнома ёки тегишли органлар томонидан берилган ордер,
3-шакл бўйича ариза,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти,
Туғилганлик тўғрисида гувохнома – 16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан (васийлар ва хомийлардан) алоҳода яшовчи шахслар учун, Давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция.
Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилади.
Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011
Транспорт тизими

Транспорт воситаларини қайта рўйҳатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сонли қарори асосида амалга оширилади.

ЙҲХХ органларида юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари эгаси корхона ёки ташкилотнинг ёзма аризаси фуқаролар учун шахсий паспорт ёки унинг ўрнига берилган ҳужжат, транспорт воситасини қонуний сотиб олинганлигини, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.

Юридик шахслар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этадилар.

Транспорт воситалари уларни қайд этишдан олдин ҳудудий мудофаа ишлари бўйича бўлимларда рўйхатдан ўтказилади ёки рўйхатдан чиқарилади.

Янги ташкил этилган ташкилот ва корхоналарни автохўжаликларни рўйхатдан ўтказиш вақтида транспорт воситаларини сақлаш учун этарли жой майдони (гараж, автосарой) мавжудлиги ёки бундай жой ижарага олинганлиги ҳақидаги шартномадан нусха, ҳудудий ЙҲХХ органи томонидан шу жойнинг кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги даллолатнома тақдим этилади.

Транспорт воситалари ушбу ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади: Транспорт воситаларининг турар-жой ёки эгасининг яшаш жойи ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:

  • белгиланган тартибда ариза?
  • техник ҳужжат (қайд этиш гувоҳномаси, техник паспорт, техник талон)?
  • корхона ва ташкилотлар транспорт воситаларининг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (буйруқ, ижара шартномаси, ҳокимлик қарори)?
  • транспортларнинг турган ўрнини ҳудудлардаги ЙҲХБ органлари томонидан кўрикдан ўтказганлиги ҳақидаги далолатнома?

Ташкилотнинг номи, эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:

  • белгиланган тартибда ариза?
  • исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ, фармойиш, қарор)?
  • фуқаролар учун шахсий паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик ҳолатини далолатномаларини қайд этиш органи ёки суд органи томонидан берилган ҳужжат).

Егаси ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:

  • белгиланган тартибда ариза?
  • нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар?
  • суд қарори?
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси идоралари томонидан берилган ордер?
  • Четдан келтирилган ва божхона назорати остида турган транспорт воситалари учун божхона идораси томонидан бериладиган махсус гувоҳнома?


Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011
Йўл транспорт ходисасига учраганда ҳар бир хайдовчи, худудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига хабар бериши керак.
Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011
Солиқ тизими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига асосан мулкида солиқ солинадиган мол-мулк бўлган пенсионерлар учун мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинмайдиган энг кам миқдор умумий майдоннинг 60 кв. метри ҳажмида белгиланган.

Яъни, солиқ солинадиган мол-мулки бўлган пенсионерлар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқарганда, мол-мулк солиғи солиқ солинмайдиган энг кам миқдордан ошадиган майдондан тўланади. Бунда солиқ солинмайдиган энг кам миқдор суммасини аниқлаш учун мол-мулкнинг умумий инвентаризация қиймати мол-мулк майдонининг умумий миқдорига бўлинади ва 60 кв. метрга (солиқ солинмайдиган энг кам миқдор) кўпайтирилади. Олинган натижа мол-мулкнинг умумий инвентаризация қийматидан чиқарилади.


Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011

Солиқ кодексининг 355-модда иккинчи қисмига мувофиқ мазкур кодекснинг 132-моддасида кўзда тутилган бошқа даромадлар корхонанинг солиқ солинадиган ялпи тушуми таркибига киритилади ва ягона солиқ тўловчининг асосий фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкаси асосида ягона солиқ тўловига тортилади.


Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011
Коммунал хизмат

Сиз аввалом бор эски суа қувурларини алмаштиришингиз хақида ширкат билан келишиб олишигиз, кейин таъмирлаш ишлар охирида қилинган ишларни хужжатлаштириш уларга тақдим этишингиз лозим эди. Чунингдек хужжатга қувурларни сотиб олганлигингиз ва бажарилган ишлар учун тўлаган пулингизни тасдиқловчи чекни илова қилинади. “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 30 – моддасида айрим ҳолларда ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши жой мулкдори томонидан мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлашнинг пул шаклини унинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.


Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011

1991 йилгача қурилган барча уйлар, улар ширкатларда бўлиш ёки бўлмаслиганд қатъий назар капитал таъмирлаш давлат дастурига критилади. Хеч бир хужжатда фақат УЖМШ таркибадги уйлар дастурга киритилганлиги айтилмаган. Ушбу дастурнинг биринчи босқичи 2007 йил тугалланган ва у барча қолган уйларни қамраган холда 2010 йилнинг охиригача давом этади.


Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011
Божхона тизими

Жисмоний шахслар томонидан бож тўловисиз олиб кириш нормалари тартибида олиб кириладиган маҳсулотлар божхона ва солиқ тўловидан озод этилади. Бу қуйидаги нормани ташкил қилади:

  • Қўшни давлатлардан келтириладиган истеъмол маҳсулотлари учун -10 АҚШ доллари (Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон)
  • Қолган бошқа давлатлардан келтирилган 1 000 АҚШ доллари. Бунда бу норма Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жисмоний шахслар манзилига келувчи маҳсулотларга тегишли бўлмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидага маҳсулотни олиб кириш нормалари тартибида, акциз солигига тортилмайдиган импорт молларга акциз солиғи солинмайди.


Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011

Божхона декларациясини олмасдан туриб сиз мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган маҳсулотлар ва транспорт воситаларини кўриб чиқиш, маҳсулотларни ўлчашингиз, шунингдек бу маҳсулотлардан сиз божхона рухсати билан синов учун намуна олишингиз мумкин. Бунда ҳолатда агар бу намуналар ҳамма маҳсулот Билан бирга ҳисобга олинадиган бўлса, улар учун алоҳида божхона декларацияси тўлдирилмайди. Божхонага келган фуқаро:

  • Божхонадан ўтиш тартиб қоидаларига асосан маҳсулотлари декларация қилиш, ва божхона органига декларацияни тақдим этиш?
  • Божхона ходимларига ҳужжатларни ва рўйхтадан ўтиш учун керак бўлган ҳар қандай қўшимча маълумот тақдим қилиш?
  • Барчса божхона тўловларини тўлаш?
  • Божхона расмийлаштириш ишларида вақтида ҳамкорлик қилиши лозим.


Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011
АКТ бўйича давлат органлари ходимларининг аттестацияси

2011 йил 27 октябрдаги 289-сон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2012 йил 1 январдан бошлаб давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг компютер саводҳонлиги бўйича баҳолаш тизими жорий қилинади.


Жавоб чоп этилган сана 01. 11. 2011

2011 йил 27 октябрдаги 289-сон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малака ва кўникмаларини ошириш ҳамда ишда компютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича меъёрлар тасдиқланди.


Жавоб чоп этилган сана 01. 11. 2011
Алоқа ва ахборотлаштириш

1. Сўзлашув шоҳобчаларида сўзлашув фаолиятлари (телефон сўзлашувлари) юритиш учун хўжалик юритувчи субъект махаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқларида хизмат кўрсатиш учун лицензияларига эга бўлиши лозим.

2. ИП орқали фаолият юритиши учун эса юқоридаги лицензияларга қўшимча равишда маълумотлар узатиш тармоқлари хизматини кўрсатиш фаолиятига лицензия олиши лозим. Бунда ИП оркали телефон сўзлашув фақатгина «Узбектелеком» АК хуқуқига эга (асос: ЎзР ВМнинг 29. 09. 2004й. 453-сон қарори) эканлигини инобатга олиш лозим.

3. Агар WЕБ камерадан ноанъанавий тарзда сўзлашув учун (ИП-телефония) фойдаланиш назарда тутилса, бунда 2-бандда келтирилган ЎзР ВМнинг қарорига мувофиқ ИП-телефония учун фақатгина «Узбектелеком» АК хуқуқга эгалиги, шунингдек, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар «Узбектелеком» АКнинг техник воситалари орқали уланиши белгилаб қўйилганлигини инобатга олиб, хўжалик юритувчи субъектда махаллий, шахарлараро ва халкаро телекоммуникация тармокларида хизмат кўрсатиш, шунингдек, ўз тармоғини ташкил этиш хуқуқисиз маълумотлар узатиш тармоғида хизматлар кўрсатиш фаолиятига тегишли лицензияларнинг мавжудлиги талаб этилади. Саволга қўшимча жавоб олиш истаги туғилса, Агентликнинг лицензиялаш ва стандартлаштириш бўлимига 238-41-14, 238-41-85, 238-41-39 телефонлари орқали мурожаат қилиш мумкин.


Жавоб чоп этилган сана 05. 05. 2009
Муаллифлик ҳуқуқи

Асарлари муаллифлик ҳуқуқи томонидан ҳимояланадиган муаллифлар ва уларнинг мерошўрларига белгиланган ҳуқуқлар берилади. Улар асардан фойдаланиш ёки келишилган шартларга биноан бошқа шахсларга фойдаланиш учун ҳуқуқ беришга мутлок ҳуқуқ эгалари бўлади. Асар муаллифи қўйидагиларга рўхсат бериши ёки тақиқлаши мумкин:
уни ҳар қандай шаклда кўпайтириш, масалан ёзув нашри кўринишида ёки овоз ёзиш йўли билан? уни омма олдида ижро этиш, масалан театр пйесада ёки мусиқий асарда?
уни ёзиб олиш, масалан компакт-дискга, кассеталарга ёки видеотасмага?
уни узатиш воситалари билан ҳабардор килиш, масалан радио, сим (кабел) ёки спутник алоқаси орқали?
уни бошқа тилларга таржима қилиш.

Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган санъат ва манъавият асарларнинг кўпларини оммага этқазиш керак (масалан, ёзув нашрлари, овоз ёзуви, филмлар), бу эса пул маблағларини талаб қилади? шунинг учун муаллифлар ушбу бадиий асарларни кўпайтириш ва сотиш учун ҳамма нарсаси йетарли бўлган айрим шахсларга ёки компанияларга ўз асарларига бўлган ҳуқуқларини сотадилар. Бу асарлар учун муаллифлик ҳақининг миқдори кўпинча асардан фойдаланиш ҳажмига боғлиқ бўлади, бу тақдирда муаллифлик ҳақининг ўзи эса роялти деб номланади.

ВОИС нинг тегишли шарнтомаларнинг шартларига кўра, мулкий ҳуқуқларнинг ҳимояси муаллифнинг вафотидан кейин 50 йилгача чегараланган. Миллий қонунчилик бундан ҳам узоқ муддатларни қўйиши мумкин. Чундай тарзда белгинланган қуриқлаш муддатлари муаллифларга ва уларнинг меросхўрларига маълум вақт ичида иқтисодий фойдани олиш имкониятини яратади. Муаллифлик ҳуқуқи соҳасига шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳимоялаш ҳам киради, бу эса муаллифликни талаб қилиш ҳуқуқини, муаллиф обрўсига путур этқазадиган ўзгартиришларни асарга киритилишини тақиқлаш ҳуқуқи.

Асрарнинг муаллифи ёки муаллифлик ҳуқуқининг эгаси ноқонуний сақланган ёки ишлаб чиқарилган ҳимоя қилинадиган асарнинг аслидан олинган контрафакт нусхаларни изини топиш мақсадида биноларни кўриш йўли билан ўз ҳуқуқларини маъмурий ёки суд тартибида амалга ошириши мумкин. Ҳуқуқ эгаси бундай фаолиятни суд орқали тақиқлаши ва моддий фойдани йўқотганлиги натижасида келтирилган зарар учун компенсацияни талаб қилиши ҳамда муаллиф эканлигини эълон қилинишини талаб қилиши мумкин.


Жавоб чоп этилган сана 01. 04. 2011

Муаллифлик ҳуқуқининг ҳимояси ҳеч қандай расмиятчиликларга боғлиқ эмас. Ижодий маҳсулотнинг ҳимояси асар яратилган вақтдан бошланади деб ҳисобланади. Бироқ, кўпгина мамлакатларда муаллифлик ҳуқуқи бўйича миллий идоралари мавжуд, айрим давлатларнинг қонунчилиги эса асарларнинг номини солиштириш ва уларнинг фарқини аниқлаш учун рўйхатдан ўтказиш имкониятини қўллайди.

Ижодий маҳсулот эгаларининг кўпларида муаллифлик ҳуқуқини маъмурий ёки суд тартибида ҳимоя қилиш учун йетарли маблағ бўлмайди, айниқса адабий ва мусиқий асарлардан кундан-кунга фойдаланиш ҳуқуқлари ҳамда ижро этиш ҳуқуқи кенгайганлигини ҳисобга олган ҳолда. Натижада, кў п давлатларда мулкий ҳуқуқларни жамоа бўлиб бошқариш жамиятлари ёки ташкилотлари кенг тарқалмоқда. Бу ташкилотлар маъмурий ва юридик фаолиятининг муҳим тажрибасига таянган ҳолда, ташкилотнинг бирон-бир муаллиф-аъзонинг асарларидан халқаро фойдаланилганлиги учун улардан йиғимлар, роялтини бошқариш ва тақсимлаш каби хизматларни ўз аъзоларига кўрсатади.


Жавоб чоп этилган сана 05. 05. 2009