Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ФАОЛИЯТ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШАДИ
26.11.2012

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини, жумладан фермерликни ривожлантириш, хўжаликларнинг иқтисодий ва молиявий мустақиллигини мустаҳкамлаш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борада янги қадам ҳамда ғамхўрлик намунаси бўлди.

Фармонда таъкидланганидек, фермер хўжаликларини янада такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, ер-сув ресурсларидан, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланишда, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш энг долзарб вазифадир.

Фармонга мувофиқ республика, вилоятлар ва туманларнинг фермерлар кенгашларини ташкил қилишга рухсат берилганидан кўзда тутилган мақсад ҳам фермерлик ҳаракати имкониятларини қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга тўла сафарбар этишдан иборат.

Яқинда вилоят фермерлар кенгашининг таъсис йиғилишида ҳам ана шу вазифалар алоҳида таъкидланди. Ер - инсониятнинг асосий яшаш ва моддий озиқланиш манбаи бўлиб келган ҳамда қадим-қадимдан ер эгаси мулкдор ва давлат бошқарувида, унинг иқтисодий ҳаётида етакчи ўринни эгаллаган (масалан, Хива хонлиги даврида 1-3 гектар ерлари бўлган инсонлар катта амалдор ҳисобланиб, давлат бошқарувида ўз ўрни билан ажралиб турган).
Мамлакатимизда муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари ва кўрсатмалари асосида умумий бойлигимиз бўлган, қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган энг унумдор - она ерлар фермерларимизга 50 йил муддатга келгуси авлодга мерос қилиш шарти билан ижарага берилди.

Лекин бу ерлардан самарали фойдаланишнинг бугунги аҳволи қандай? Барча фермерлар бунга бирдай тушуниб ёндашаяптими?

Туманимизда 45,8 минг гектар ер бўлиб, шундан суғориладиган ер майдони 19,8 минг гектарни ташкил қилади. Фермер хўжаликлари ихтиёрига 13,6 минг гектар экин ерлари берилган.

Туман аҳолисининг йиллик 2,53 фоиз ўсишини ҳисобга олсак, ерлардан самарали фойдаланиб, ҳосилдорликни оширишимиз қандай аҳамиятга молик ва ҳаётий зарурат эканлигини англаш қийин эмас.

Бугун биз фермер хўжаликларининг ердан фойдаланиш ва иқтисодий кўрсаткичлари бўйича 3 та тоифага бўлишимиз мумкин.

1. “Энг яхши фермерлар”. Булар туманимиздаги жами фермер хўжаликларининг 40 фоизини ташкил қилиб, ҳар қандай шароитда ҳам шартномавий мажбуриятларини бажариб келаётган иқтисодий барқарор фермерлардир.

2. “Ўрта тоифадаги фермерлар”. Булар жами фермер хўжаликларининг 45 фоизини ташкил қилиб, барқарор бўлмаган яъни ҳар йили ҳар хил қўрсаткичга эга бўлган фермерлардир.

3. “Қолоқ фермерлар” -жами хўжаликларнинг 15 фоизини ташкил қилиб, ердан самарасиз фойдаланиб, йиллар давомида сурункали давлат эҳтиёжи учун шартномавий режаларини бажара олмайдиган, ўзига ҳам, бировга ҳам нафи тегмайдиган фермерлардир.

Бу йилги об-ҳаво қулай келган, барча ресурслар вақтида таъминланган ҳолатда ҳам тумандаги 137 та пахта, ғаллачилик фермер хўжаликларнинг 24 таси шартномавий режаларини 70-80 фоизга бажара олдилар холос.

Сўнгги иқтисодий кўрсаткичларнинг ҳисоб-китобига қараганда 2012 йил 1 октябрь ҳолатига жами 3,5 млрд, солиқ, банк ва таъминотчи-хизмат кўрсатувчи олдидаги қарздорликнинг 1 млрд. сўми улар зиммасига тўғри келади.

Бир хил шароитга эга бўлган 2 та қўшли фермерда 2 хил натижани кўришимиз мумкин. Ери ёнма-ён, бир ариқдан сув ичадиган Шомохулум қишлоғидаги “Режаб бобо” ва “Хударган ота” фермер хўжаликлари фаолиятини таҳлил қилганимизда “Хударган ота” фермер хўжалиги жорий йилда ҳам ғалладан 60 центнердан, пахтадан 40 центнердан ҳосил олган бир вақтда “Режаб бобо” фермер хўжалиги сурункасига кам ҳосил олиб, давлат эҳтиёжлари учун шартномавий режаларини бажара олмасдан келмоқда.

Чорвачилик, боғдорчилик ва бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларда ҳам бу ҳолатни кўплаб учратиш мумкин. Масалан, Соёт қишлоғидаги “Жумяз бува” фермер хўжалиги 2000 йилда 30 шартли бош мол билан 12 гектар ерга эгалик қилган. Бугунги кунда ҳам шу 30 бош қорамол билан ўз фаолиятини давом қилдирмоқда. Ахир бу чорва фермерининг қорамоллари сони 12 йил мобайнида 3-4 бараварга ортиши керак эди-ку! Ўсиш, ўзгариш эса йўқ.

Туманда боғдорчилик йўналишида ҳам 140 та фермер хўжаликлари бўлиб 776 гектарни эгаллаган. Битта фермер хўжалигида ҳам мевани қайта ишлаш цехи йўқ. Янги ишчи ўринлари очиш бўйича ҳеч қандай ҳаракат сезилмаётир.

Муҳтарам юртбошимиз. Фармонида “Кенгашлар фермер хўжаликларини тугатиш ва қайта ташкил этишда, уларга ер майдонларини узоқ муддатга ажратиб беришда ошкоралик, очиқлик ва қонунийлик тамойилларини таъминлаш мақсадида жамоатчилик назоратини амалга оширади”, деб кўрсатилган. Тумандаги ер участкаларининг узоқ муддатли ижарага бериш комиссиясининг таркибида раисларнинг бўлиши фермер хўжаликларининг ўз-ўзини бошқаришни таъсирчан механизми бўлиб хизмат қилади ва биз раҳбарларга бу соҳада биринчи ёрдамчи бўлиб қолади.

Олдимизда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада изчил давом эттириш, шу орқали иқтисодиётни мустаҳкамлаш, халқимиз дастурхонини тўкин-сочин қилиш билан боғлиқ кенг кўламли вазифалар турибди. Айниқса, деҳқон учун йилнинг ҳар бир фасли - иш фасли.

Ҳеч шубҳасиз, қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, фермерлик соҳасида бор имкониятлар, кўп йиллик тажрибалар ишга солинган ҳолда келгусида кўзланган ютуқларга эришилишига шубҳа йўқ.


Д.АБДУҚУЛИЕВ, Хива туман ҳоким,
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлис сенати аъзоси



“Хива тонги” газетаси