Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Депутатлар фаолиятидан

 
Хоразм вилояти ҳокими П.  Бобожоновнинг "2015 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш,   таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида

 

 
Батафсил | 1.02.2016
 

 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, қонунчилик палатаси аъзолари, шаҳар ва туман ҳокимлари ва бошқа идора ва корхона раҳбар ва ходимлари, оммавий ахборот вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда вилоят ҳокими П.Р.Бобожоновнинг "2015 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди.

 

 
Батафсил | 29.01.2016 
 
 

Ўзбекистон Республикасининг "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонунининг 12-,16-ва 44-моддаларига мувофиқ ҳамда Хива тумани ҳокимлигининг тақдимномасини кўриб чиқиб, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси

 
Батафсил | 07.01.2016
 
ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ МУҲУМ ОМИЛИ

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси натижасида жойларда депутатлар корпусининг фаоллиги ҳамда ролини оширишда ижобий натижаларга эришилмоқда. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда уларнинг доимий комиссиялари томонидан "Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларига, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг регламентларига, доимий комиссиялар тўғрисидаги низомларга, шунингдек, бошқа норматив-хуқуқуий хужжатларга мувофиқ, худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, иш ўринлари ташкил этиш, касб-хунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар таълим-тарбияси, халқ фаровонлигини ошириш ва бошқа масалаларда салмоқли ишлар қилинаяпти.


Батафсил | 30.11.2015
 
 
ЕЗГУ МАҚСАДЛАРНИ КЎЗЛАБ

Депутатлик катта ишонч.  Ўтган йил охирида маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистан миллий тикланиш демократик партиясидан номзодим кўрсатилиб,  ана шу ишончга сазовор бўлдим.  4-"Пахтакор” сайлов округидан Хива туман Кенгашига депутатликка сайландим.  Халқ депутатлари туман Кенгашининг биринчи сессиясида эса сафдошларимиз менга яна бир ишонч билдиришиб,  туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш,  иқтисодий ислохотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси этиб сайлашди.  Катта ишончнинг катта масъулияти ҳам бор.  Белгиланган режа ва дастурлар асосида туманимизда иқтисодий-ижтимоий ислохотларни муваффақиятли амалга оширишга асосий эътибор қаратилмоқда. 

Батафсил | 14.11.2015
ҲАМКОРЛИКДАГИ ФАОЛИЯТ. ТАЖРИБАЛАР, ВАЗИФАЛАР

Ўзбекистон Республикаси Олий  Мажлиси  Сенатининг Ахборот хизмати томонидан Хоразм вилоятида ташкил  этилган семинар-тренинг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг жамоатчилик хамда оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини ривожлантиришнинг шакл ва услублари” мавзусига бағишланди.

САЙЛОВЧИЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ – ЭЪТИБОРДА

Депутат бўлиш шарафли ва шунинг билан биргаликда масъулиятли вазифа ҳамдир. Ишонч билан депутатликка сайлангандан кейин, уни оқлаш бурчимиздир. Мени халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат қилиб сайлашган Шовотқалъа, Хитой қишлоқларида тез-тез бўламан, сайловчилар билан учрашаман. Улар мана шу қишлоқларда истиқомат қилаётган аҳоли, меҳнат фахрийлари, ёшлар, уй бекалари, турли касб, турли ёшдаги инсонлардир.
Батафсил | 21.10.2015
АСОСИЙ МЕЗОН

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзолари юксак масъулиятни ҳар дақиқада ҳис қилиб иш услубини шу кун талабига монанд ҳолда ташкил этаётир. Ўзбекистан Республикасининг қонунлари, давлат дастурларининг бажарилишини назорат-таҳлил тартибда ўрганиш, қишлоқлар ободлигини таъминлаш, аҳоли хаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган ишлар кўламини кенгайтириш, буни доимий комиссия йиғилишларида атрофлича муҳокама этиш тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш каби масалалар диққат марказида бўлмоқда.