Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БУНЁДКОРЛИК ҲАР ЛАҲЗАДА НАМОЁН
14.08.2018

Репортаж ... Қўшкўпирнинг энг чекка ҳудудида жойлашган Оқдарбанд қишлоғига яқинлашар эканмиз, серҳосил боғлар, ғўзалари яшнаб турган далалар, ҳовлилар олдидаги гулзорлар, хиёбонларга кўзимиз тушиб, дилимиз яйради. Бир-биридан кўркам ҳовлиларни айтмайсизми? Ҳаммасидан ҳам йўлларнинг равонлиги, текислиги... - "Обод маҳалла"Давлат дастурига кирганидан кейин маҳалламиз мана шундай кўркам манзара касб этмоқда, - дейди "Ошоққалъа" маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Шоназар Назаров. - Бундан ҳамма миннатдор, шод. Ахир ёди-ўйимизда йўқ ишлар рўй бермоқда. Баъзи фуқаролар кўчаси олдини тозалаб, оҳаклаб қўйишга ҳам ҳафсала қилмасдилар. Тўғриси, айрим фуқаролар ҳовлисини таъмирлашга қурби этмаслигидан нолишарди. Эндиликда бу каби ишлар давлатимиз эътибори билан маблағ ажратилгани ҳолда тез ва сифатли бажарилмоқда. Мустақиллик байрамигача маҳалламиз ҳудуди янада обод, кўркам бўлади. Дастур доирасида бажарилган ишлар кўлами билан танишдик. 6,2 километр ичимлик суви тортилибди. Йўллар таъмирланиб, 9,5 километр йўлга қум-шағал аралашмаси ташланиб, асфалт қилиниши арафасида. 25 километр электр тармоқлари тўла таъмирланибди. Кўчаларга ёритиш тармоқлари янгидан замонавий кўринишда тикланганлиги ҳудди шаҳарларники каби манзарани эслатади. Кўчаларнинг ҳар иккала четидаги сув йўлларига лотоклар ўрнатилибди. Иситиш тизимлари янгидан қурилибди. Ҳозиргача 549 уй-жой таъмирланиб, бунинг учун олти минг шифер, олти юз тонна цемент, умумий қиймати 97 миллион сўмлик "Акфа" эшик- ромлар, Қоратов тош массивидан, Янгилик қишлоғидан зарур миқдордаги қум-шағал материаллари ташиб келиниши учун ўн тонна дизел ёқилғиси сарфланибди. - Бу ишларнинг ўзи бўладими? - дейди тўқсон ёшдан ошган Жаббор бобо Оллоқулиев.- Буларнинг ҳаммаси мустақиллик шарофатидан, Президентимиз томонидан халқи-мизга кўрсатилаётган катта эътибор, ғамхўрликдан. Илоҳим ютуқлар янада кўпаяверсин. Маҳаллада ўз маблағи ҳисобидан хайрли ишларни амалга ошираётган ҳимматли инсонлар саъй- ҳаракатларидан қу-вондик. Фаррух Рўзаков таркибида ошхона, чойхона, дўкон, болалар дам олиш майдонча-сидан иборат мажмуа бунёд этмоқда. Азимбой Оллаёров марказий шаҳарларникидан қолишмайдиган кечаси-ю кундузи хизмат қиладиган супермаркет қурилишига бош-қош. Дилшод Раҳматуллаев новвой-хона, Гулбаҳор Йўлдошева маҳалла гузари бунёд этилишида ташаббус кўрсатаётир. Шу билан бирга сунъий ўтлоқ (газон) билан қопланган болалар спорт майдончаси ташкил қилибди. Неъмат Жуманиёзов соғлик учун жуда зарур ва муҳим бўлган ҳаммом қурилишини тезлатяпти. Мансур Эрнафасов "Маҳалладошларим узоққа бориб маҳтал бўлмасинлар" деб, дорихонани ишга туширибди. Нуқулжон Ёвбосарова байрам куни ўз ташаббуси билан хусусий уй боғчасини фойдаланишга топширмоқчи... - Маҳалламизда 934 хонадонда беш мингга яқин аҳоли яшайди. Замонавий услубда 40 та арзон нархдаги янги турар жойлар барпо этилмоқда. Уларнинг калитини Мустақиллик байрами куни эгаларига топширамиз, - дейди оқсоқол Шоназар Назаров. - Шу куни ўз жамоам билан бориб, ҳовли тўйларида бел боғлаб хизматда бўламан, - дейди таниқли бахши, хонанда Каримбой Отамуродов. "Обод маҳалла" дастури асосида Оқдарбанд қишлоғидаги "Иттифоқ", Хайробод қишлоғи "Хайробод" маҳалласидаги ибратли ишлар билан ҳам танишдик. Бу ҳақда кейинги мақолаларимизда ҳикоя қиламиз. Абдулла САФОEВ.