Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
29.08.2018

Урганч шаҳридаги «Авесто» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишланган байрам тантаналари кўтаринки рухда бўлиб ўтди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ижтимоий – иқтисодий ва бошқа соҳаларда ўзгаришлар, яратувчанликлар давом этиб, улуғвор ишлар амалга оширилди. Бугун Давлат дастурларини бажарилиши натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз кун сайин чирой очмоқда. Хусусан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда. Муҳташам турар – жойлар, аҳолига маданий – маиший хизмат кўрсатишга мўлжалланган бинолар, маҳалла гузарлари, равон йўллар, обод манзиллар қалбларга қувонч бағишлайди. Юртдошларимиз энг улуғ, энг азиз байрамни катта кўтаринкилик билан кутиб олишмоқдалар. Вилоятимиздаги корхона, ташкилотларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида, маҳаллаларда «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий – амалий, маънавий – маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. «Авесто» мажмуаси байрамона безатилган. Чорлов мусиқаси байрамнинг шодиёнаси бошланаётганидан дарак беради. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ф. Эрманов юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрам билан муборакбод этади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди. Байрамнинг театрлашган мусиқали дастурлари бошланади. Карнай – сурнай садолари янграйди. Она –Ватан, истиқлол, тинчлик, юксалишлар, ҳамжиҳатлик, замондошларимизнинг фидойиликлари қўшиқларда тараннум этилади. Байрам арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар қаторида бизнинг элдошларимиз ҳам бор – 107 ёшли Атажанова Санамжон онахонимиз ва тадбиркор Ахмедов Баходирларни “Шухрат” медали билан, Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажоновни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рахматжон Курбанов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, Урганч давлат университети туризм йўналиши талабаси Адхам Исмоиловни “Келажак бунёдкори” медали билан, ҳунарманд-тикувчи Сапарова Дилдорани “Жасорат” медали билан билан тақдирландилар. «Авесто» мажмуасида истиқлолни, истиқболни, Ватан равнақини, тинчликни, дўстликни, фаровон турмушни мадҳ этувчи қўшиқлар янграйди. «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида бўлиб ўтаётган байрам шодиёналари барчани янада янги меҳнат зафарлари, ютуқлар сари ундайди. Тадбир якунида байрам мушакбозлиги бўлди.