Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразм вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси

Хоразм вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси 
viloyat_hokimi_urinbosari_1

Вилоят ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси.

бошқарма бошлиғи – Давлетов Темур Исмоилович

Манзили:  Урганч ш.  А. Хоразмий кўчаси 23 уй,  220100

Тел:  (0-362) 223-09-89

Факс:  (0-362) 223-09-89


Эмаил:  khorezm_ed@inbox. uz

Фуқароларни қабул қилиш кунлари:  

Ҳар ҳафтанинг душанба куни соат 10 : 00дан 12: 00гача Хоразм вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида




 

I. Умумий маълумот

Вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24-декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-3183-сонли фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22-январдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 37-қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг 2003 йил 25-январдаги 3-к-сонли буйруғига биноан ташкил этилди.

Хоразм вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси вилоят ҳокимининг 26-апрель 2003 йил 68-сонли қарорига асосан ташкил этилди.

Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг туман ва шаҳарлар тармоқлар бўйича ўрта ва узоқ муддатли прогноз ҳамда дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради.

Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини комплекс таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, иқтисодиёт вазирлиги, вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган қарорлар назоратга олиниб, мониторинг қилинишини таъминлайди.

II. Бош бошқармасининг вазифалари

Ҳудуд ва тармоқлар иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг асосий иқтисодий кўрсаткичларини, даражасини комплекс таҳлил қилишдан, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар ривожининг йўналишларини ўрганишдан, ҳудуд иқтисодиётидаги ва тармоқлардаги номутаносибликларнинг таъсирини ўрганишдан, уларни бартараф қилиш йўлларини асослаб беришдан.

Ҳудуд иқтисодиётини таркибий жиҳатдан қайта қуришнинг ўрта ва узоқ муддатли прогнозларини, тармоқларни ривожлантириш, замонавийлаштириш ва технология жиҳатидан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ресурсларни тежаш имконини берадиган технолигияни жорий қилиш дастурларини яратишдан.

Ҳудудни комплекс ривожлантириш имконини берадиган қисқа ва ўрта муддатли сармоя дастурларини ишлаб чиқишга доир ишларини мувофиқлаштиришдан.

Ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлаш, истеъмол бозорини маҳсулот ва хизмат турлари билан  тўлдириш асосида аҳолининг турмуш даражасини кўтаришнинг йўналиш ва аниқ йўлларини белгилашдан;

Иқтисодий ва ижтимоий соҳада рўй бераётган жараёнларни таҳлил қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборатдир.

III. Бош бошқармасининг асосий функциялари

Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг туман ва шаҳарлар тармоқлар бўйича табиий, маъдан ҳом-ашё, ишлаб чиқариш, илмий-техник ва меҳнат ресурслари имкониятидан самарали фойдаланиш имконини берадиган қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогноз ҳамда дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради.

Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини комплекс таҳлил қилади, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлларини белгилайди, иқтисодиётдаги мавжуд номутаносибликларни аниқлайди ва уларни бартараф қилиш йўлларини асослаб беради, ҳудуд иқтисодиётининг аҳволи ҳақида йиллик ва чорак йиллик маърузалар тайёрлайди, шунингдек ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва ислоҳ қилишга доир Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, иқтисодиёт вазирлиги, вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган қарорлар назоратга олиниб, мониторинг қилинишини таъминлайди.

Давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқади ва ижросини мувофиқлаштиради, қурилишларнинг тегишли аниқ рўйхатларини мослаштиради, чет эл сармоясини жалб қилишга доир лойиҳаларни амалга оширишда қатнашади. 

Қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган демографик прогнозларни ишлаб чиқади, ижтимоий сиёсатни, иш ўринлари яратиш, аҳолини иш билан таъминлаш, аҳолининг даромадини ва харид имкониятини ошириш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг айрим қатламларини муайян тарзда қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш, ҳудуд аҳолисининг моддий фаровонлиги жадал ўсиб боришини таъминлаш масалаларини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.