Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Халқ таълими бошқармаси

Халқ таълими бошқармаси


viloyat_hokimi_urinbosari_1

Вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси.

бошқарма бошлиғи .

Манзили: Урганч ш. Йўлдош Бобожонов кўчаси 29 уй, 220100.

Веб-сайт: xorazm-vxtb.uz

Тел: 226-46-66

Факс: 226-46-66, 226-35-59

Э-mail: xorazm_vxtb@uzedu.uz



 
Бошқарма ҳақида:

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси тизимига туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ҳамда идоравий мансуб бошқа муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар киради. 

Бошқарма ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Бошқарма бошқарув органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида вилоят ҳокимлигига ҳамда халқ таълими вазирлигига ҳисоб беради.

Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширади ҳамда педагог ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти фаолиятини мувофиқлаштириб, уларга методик раҳбарлик қилади.

Ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагог ва ахборот технологияларини, маънавий-маърифий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиб, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, мамлакатнинг тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган миллий мустақиллик ғояларини амалга оширади ҳамда тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириб, болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳукуқий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади.

Вилоят таълим муассасалари моддий-техник шарт-шароитларининг янада мустаҳқамланишини таъминлайдиган база яратиш ва жамиятда таълим ходимларининг ижтимоий мақомини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда таълим муассасаларида болалар спортини ривожлантирилишини таъминлаш ва уларнинг спорт базасини мустаҳкамлаш бўйича вазифаларни бажаради.

Халқ таълими бошқармаси ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида умумтаълим мактабларини янгидан, капитал реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш;

-таълим муассасаларини замон талаблари асосида ўқувлаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари ҳамда ускуналар билан таъминлаш;

-модернизация қилинган янги дарслик ва дастурлар авлодини тажриба синовдан ўтказиш ва тадбиқ қилиш;

-педагогик ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш. Педагог ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги услубларини излаб топиш;

-болалар спортини оммавийлигини таъминлаш, унинг ўқув моддий базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш устида иш олиб бормокда.